язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2006 й. 116-сон "Ўзбекистон электр энергетика, нефть-газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2006 й.

N 116



ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА,

НЕФТЬ-ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ, КИМЁ

ВА  ОҒИР  САНОАТ  ДАВЛАТ  ЛОЙИҲА

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон электр энергетика, нефть-газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 13 июндаги ПҚ-377-сон Қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон электр энергетика, нефть-газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти ("Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти) уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


2. "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда:

икки ҳафта муддатда Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

бир ой муддатда бюджет маблағлари ҳисобига 2006 йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтини таъминлаш, шунингдек ажратилган бинони мукаммал таъмирлаш, зарур асбоб-ускуналар, инвентарлар, компьютер техникаси, транспорт воситалари сотиб олиш, Интернет тармоғига улаш, даврий ва махсус нашрларга обуна бўлиш, илмий-техника адабиётлари кутубхонаси фондини шакллантириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлига:

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтига учта енгил автомобиль сақлашга лимитлар ажратсин;

"Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти таъминоти учун давлат бюджетидан ҳар йили, белгиланган тартибда маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда қисқа муддатларда институтни унинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича ташкилий тадбирларни амалга оширсин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда, икки ой муддатда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтини зарур алоқа турлари ва воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан, шунингдек Интернет тармоғига улашни таъминласин.


6. "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис палаталари материаллари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳамда йўриқнома ҳужжатлари, статистика ахборотлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси бир ой муддатда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтини унга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар билан таъминласин.


8. "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти Тошкент шаҳар, Пушкин кўчаси, 66-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган бинони белгиланган тартибда "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтига бепул беришни амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев