язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2002 й. 339-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.10.2002 й.

N 339



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ТАБИИЙ ГАЗ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ 90-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчиларга табиий газ сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига 1-илованинг "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар" устунига "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернининг Навоий кон-металлургия комбинати" сўзлари қўшилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон