ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бинолар ва иншоотлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2016 й. 6-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.01.2016 й.
N 6
КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ
ВА У ҲАҚДА ТУЗИЛГАН БИТИМЛАРНИ ДАВЛАТ
РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИНГ 40-БАНДИГА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулкнинг иқтисодиётдаги улуши ва аҳамиятини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарорига мувофиқ, шунингдек мулкнинг айрим турларига мулк ҳуқуқини расмийлаштириш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
"Корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказилади:
хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини хусусийлаштиришда аниқланмаган кўчмас мулк;
хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк".
2. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 18 январь, 2-сон, 13-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 1-сон, 2-модда