язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 17.07.2003 й. 96/3-сон "Ихтисослашган кенгаш ҳақида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.08.2003 й. 260-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2003 й.

N 260-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

17.07.2003 й.

N 96/3


ҚАРОРИ



Ихтисослашган кенгаш ҳақида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Алия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 260-рақам билан рўйхатга олинган "Ихтисослашган кенгаш ҳақида Низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.

Раис

М.М. Мухитдинов

Бош илмий котиб

К.С. Султонов

      





Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий Аттестация комиссияси

Раёсатининг 2003 йил 17 июлидаги

96/3-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 260-рақам билан рўйхатга олинган


ИХТИСОСЛАШГАН КЕНГАШ ҲАҚИДА НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. Муқаддима чиқарилсин.


2. 1-банднинг бешинчи хатбошиси чиқарилсин.


3. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқарилсин.


4. 6-банд бўйича:

а) биринчи хатбошининг биринчи жумласида "ихтисосликлар" сўзи "кенгаш ихтисосликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) биринчи хатбошининг иккинчи жумласида "раҳбарининг" сўзидан кейин "ёки ихтисослашган кенгаш раисининг" сўзлари қўшилсин.


5. 7-банд бўйича:

а) биринчи хатбошидан "Бордию," сўзлари чиқарилсин;

б) иккинчи хатбоши "Бир марталик ҳимоя ўтказиладиган кенгаш таркиби ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади." жумласи билан тўлдирилсин.


6. 12-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кенгаш диссертацияни ҳимояга қабул қилиш ҳақидаги қароридан сўнг етакчи муассасани, расмий оппонентларни тасдиқлайди ва ўрнатилган тартибда ушбу ҳимоя ҳақида "ОАК Бюллетени" журналига эълон беради."


7. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан алмаштирилсин:

"Кенгаш, ҳимоя тўғрисида "ОАК Бюллетени" журналида эълон нашр этилгач, қўлёзма тариқасида авторефератни чоп этишга рухсат беради ва уни тарқатиш учун қўшимча рўйхат тузади, ҳимоя кунини тайинлайди. Ҳимоя тўғрисида "ОАК Бюллетени"да эълон нашр этилгач, ҳимоя уч ой муддат ичида ўтказилиши шарт.".


8. 22-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Диссертация ишининг натижаларини амалиётга (фан, техника, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, ижтимоий-гуманитар ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларига) тадбиқи юзасидан илмий даража талабгори томонидан махсус ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинади ва тасдиқланади.

Имконият бўлганда, ушбу тавсияларнинг қайси вазирлик, идора ва муассасаларда қўлланилиши кўрсатилади.".


9. 23-банднинг учинчи хатбошисида "Бордию," сўзи чиқарилсин.


10. 24-бандда "ҳужжатларини (4.1-шакл)" сўзидан кейин "шунингдек, диссертация, автореферат, аттестация ҳужжатларининг электрон версиясини" сўзлари қўшилсин.


11. 29-банд бўйича:

а) биринчи хатбошининг 1-жумласида "диссертация" сўзидан кейин "зарур ҳолларда" сўзлари қўшилсин;

б) биринчи хатбошининг 2-жумласида "аттестация" сўзидан олдин ҳамда "экспертизанинг" сўзидан олдин "зарур ҳолларда" сўзлари қўшилсин.


12. 38-банднинг иккинчи хатбошисида "бордию" сўзи чиқарилсин.


13. Низом қуйидаги мазмундаги 46-банд билан тўлдирилсин:

"46. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.".