язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 17.07.2003 й. 96/5-сон "Илмий унвонлар бериш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.08.2003 й. 262-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2003 й.

N 262-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

17.07.2003 й.

N 96/5


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Алия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 262-рақам билан рўйхатга олинган "Илмий унвонлар бериш тўғрисида Низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.

Раис

М.М. Мухитдинов

Бош илмий котиб

К.С. Султонов

       





Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий Аттестация комиссияси

Раёсатининг 2003 йил 17 июлидаги

96/5-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 262-рақам билан рўйхатга олинган


ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий унвонлар фаннинг муайян соҳасида чуқур ихтисосий билимга ҳамда илмий ва педагогик соҳада маълум ютуқларга эришган олий маълумотга (бакалаврдан ташқари) ёки илмий даражага эга бўлган шахсларга берилади.".


2. 2-бандда "кенгашларнинг" сўзидан кейин "(бундан буён - кенгаш)" сўзлари қўшилсин.


3. 5-банд бўйича:

а) иккинчи хатбошидаги "иш стажига" сўзларидан кейин "ҳамда доцент илмий унвонига" сўзлари қўшилсин;

б) учинчи хатбошидаги "Илмий стажга" сўзларидан кейин "ҳамда катта илмий ходим илмий унвонига" сўзлари қўшилсин;

в) тўртинчи хатбошида "тайёрлаган" сўзидан кейин "ва доцент илмий унвонига эга" сўзлари қўшилсин.


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш ҳақидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Илмий унвон аттестатлари қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади ва берилади.".


5. 6-банднинг "мутахассис тайёрлаган" сўзларидан кейин "катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлган" сўзлари қўшилсин.


6. 14, 15 ва 16-бандлар чиқарилсин.


7. 21-банд бўйича:

а) иккинчи хатбошидаги "(Президиуми)" ва "(Коллегияси)" сўзлари чиқарилсин;

б) иккинчи хатбошидаги "Ҳайъати" сўзи "Раҳбарияти" сўзига алмаштирилсин.


8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.".