язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 17.07.2003 й. 96/6-сон "Эксперт кенгаши тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.08.2003 й. 263-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2003 й.

N 263-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

17.07.2003 й.

N 96/6


ҚАРОРИ



Эксперт кенгаши тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январидаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Алия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 263-рақам билан рўйхатга олинган "Эксперт кенгаши тўғрисида Низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилсин.

Раис

М.М. Мухитдинов

Бош илмий котиб

К.С. Султонов

      





Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий Аттестация комиссияси

Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги

96/6-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 10 июлда 263-рақам билан рўйхатга олинган



ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 4-бандининг "ж" бандчасидан "бўлинмаларнинг ва давлат инспекцияси бўлимининг ходимлари билан биргаликда" сўзлари чиқарилсин.


2. 5-банд бўйича:

а) қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Эксперт кенгашлари раислиги ва аъзолигига номзодлар олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар кўрсатган номзодлар орасидан ОАК раиси, унинг ўринбосарлари, бош илмий котиб тавсиясига асосан ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.";

б) иккинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) учинчи хатбошисидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эксперт кенгаши таркибини қисман ўзгартириш ОАК Раҳбариятининг қарорига асосан, кейинчалик ушбу қарор ОАК Раёсати томонидан тасдиқланиши шарти билан амалга оширилади";

г) бешинчи хатбошида "одатда, 21 кишидан ошмаслиги керак" деган сўзлар "9 кишидан тортиб, 21 кишигача бўлиши керак." сўзлари билан алмаштирилсин;

д) саккизинчи хатбошида "келишилган ҳолда" сўзларидан кейин "ОАК Раҳбарияти рухсати билан" сўзлари билан тўлдирилсин;

е) ўнинчи хатбоши чиқарилсин.


3. 6-банд бўйича:

а) қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аттестация ва диссертация ишларини оператив ва компетентли кўриб чиқиш мақсадида, ОАК эксперт кенгаши таркибида ОАК Раёсати томонидан секциялар тузилиши мумкин. Секцияларнинг қарорлари эксперт кенгашида кўриб чиқилиши шартдир.";

б) иккинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) учинчи хатбошида "ва илмий кенгашнинг" сўзлари чиқарилсин.


4. 7-банднинг биринчи хатбошисида "раис ўринбосари" сўзларидан кейин "ёки ОАК Раҳбарияти томонидан кўрсатилган эксперт кенгаши аъзоси" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. 8-банд бўйича:

а) иккинчи хатбошисидаги "қисмлари" сўзи "бўлимлари" сўзи билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошида "ОАК Ҳайъати ёки фан соҳалари бўйича бўлинма раҳбари" деган сўзлар "ОАК раҳбарияти диссертация ишини мустақил ёпиқ экспертизага бериб, экспертиза натижаси асосида" сўзларига алмаштирилсин;

в) қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Эксперт кенгашида кўриб чиқилган аттестация ишлари, улар юзасидан эксперт кенгашининг қарорлари, ОАК Раёсатида, эксперт кенгаши куратори ҳисобланган ОАК раҳбари ва эксперт кенгаши раиси (раис ўринбосари) томонидан тақдим этилади.

Эксперт кенгаши июль-август ойларида фаолият кўрсатмайди ва бу ойлар аттестация ишларининг ОАКда кўрилиш муддатларига кирмайди.".


6. 12-бандда "маърузачи кенгаш аъзоси" сўзлари чиқарилсин.


7. 13-банднинг биринчи хатбошисида "олти ойдан" сўзлари "тўрт ойдан" сўзлари билан, "тўрт ойдан" сўзлари "икки ойдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Низом қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:

"16. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.".