язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш/ Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.01.2016 й. 18-сон қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 28 январдаги

18-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни

танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Олий маҳорат спорт мактабига (кейинги ўринларда спорт мактаби деб аталади) спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Спортчиларни спорт мактабига қабул қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага биноан, фақат танлов асосида амалга оширилади.


3. Спортчиларни сифатли танлашни таъминлаш мақсадида спорт мактаби оммавий ахборот воситаларида ўқишга қабул қилишдан камида икки ой олдин танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида тегишли эълон беради.



II. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ


4. Спортчиларни синаш ва спорт мактабига танлаш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан тасдиқланган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва сақлаш учун қабул комиссиясининг раиси ва котиби масъул ҳисобланади.

5. Комиссия раиси тажрибали, малакали тренерлар орасидан тайинланади. Спорт мактабининг директори ҳам комиссия раиси этиб тайинланиши мумкин. Спорт мактабининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, спорт федерациялари (уюшмалари), шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин.


6. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:

спортчилар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида спорт мактабининг фаолияти, унга қабул қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш;

танлаш ўтказилгунгача спортчилар ва ота-оналар учун мутахассислар консультацияларини ташкил этиш;

танлашни ўтказиш, спортчиларни қабул қилиш якунларини таҳлил қилиш, умумлаштириш.

Қабул комиссиясининг протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.



III. ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

спорт мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспортнинг нусхаси (асл нусхаси қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда кўрсатилади);

086/у шаклдаги тиббий маълумотнома;

спортчининг 3 х 4 см ёки 4 х 6 см ҳажмидаги 6 та фотосурати.


8. Спорт мактабига ҳужжатларни қабул қилиш танлаш синовлари бошланишидан бир ҳафта олдин, қабул қилиш қабул комиссияси томонидан тўхтатилади.


9. Ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 20 июль - 10 август мобайнида амалга оширилади.



IV. ТАНЛАШНИ ЎТКАЗИШ


10. Танлаш синовлари ва спорт мактабига танлаш қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15 - 25 август мобайнида ўтказилади.


11. Қоидага кўра, спорт мактабига 17 ёшдан катта - спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар асосий таркибининг ва захирасининг, олимпия захиралари коллежларида ёки спорт мактабларида ўқишни тугатган аъзолари қабул қилинади.


12. Спорт мактабига қабул қилиш қабул комиссиясининг қатъий назоратида амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спорт федерациялари (уюшмалари) билан биргаликда спорт мактаби томонидан ишлаб чиқилган спортчиларни қабул қилишда ўтказиладиган синовлар (суҳбатлар, тестлар, ёзма ишлар) шаклларини, синов материалларини ва ушбу синовларни (ҳар қайси йўналиш бўйича алоҳида) ўтказадиган комиссиялар таркибини, синовларни ўтказиш муддатлари аниқ кўрсатилган жадвални тасдиқлайди.

14. Тест имтиҳон синовларининг якунлари имтиҳон синовларидан кейин 3 кун мобайнида эълон қилиниши керак.


15. Ўқишга кирувчиларнинг кўникмалари, маҳорати ва билимлари 100 балли (энг юқори балл) тизим бўйича баҳоланади, улардан 70 баллгачаси - махсус жисмоний тайёргарлик учун ва 30 баллгачаси - умумий жисмоний тайёргарлик учун қўйилади.

Ўқишга қабул қилиш режаси бажарилмаган ҳолатларда бўш ўринларга қўшимча танлаш ўтказилиши мумкин.


16. Талабгорларнинг баллари тенг бўлган ҳолатларда қўшимча суҳбатлар ўтказилади.


17. Танлашдан муваффақиятли ўтган спортчилар қабул комиссияси протоколи асосида директорнинг буйруғи билан спорт мактабига қабул қилинади.






Низомга

ИЛОВА



Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


Тадбирлар

Муддат



I босқич



Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси



   

Қабул комиссиясини ташкил этиш бўйича буйруқ чиқариш (комиссияга психолог, тиббиёт ходими, спорт федерациялари, уюшмалари)нинг, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотларининг вакиллари кириши мумкин.

  


20 майгача






II босқич







1. Масъул шахс томонидан ҳужжатлари рўйхат бўйича қабул қилиш.


2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.


3. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилиш.


20 июль - 10 август








V

III босқич



Қабул комиссияси



1. Махсус ва умумий тайёргарлик бўйича норматив талабларга мувофиқ танлов синовларини ўтказиш.


2. Танлов синовлари натижалари бўйича танловни фақат энг кўп балл тўплаган номзодлар орасидан қабул қилиш режасига мувофиқ ўтказиш.


15 - 25 август






IV босқич







       

1. Қабул комиссиясининг протоколини расмийлаштириш ва тасдиқлаш.


2. Танлов синовлари ва танлаш натижаларини эълон қилиш.

        


      

Танлов синовлари ва танлаш тугаллангандан сўнг уч кун мобайнида

      








V

V босқич



Олий маҳорат спорт мактаби



Қабул комиссиясининг протоколи асосида олий маҳорат спорт мактаби директорининг буйруғини чиқариш.


   

Қабул комиссиясининг протоколи тасдиқлангандан сўнг бир кун мобайнида

  






         

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 февраль, 4-сон, 37-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 1-сон, 7-модда