язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Хўжалик юритувчи субъектларга қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келган манфий фарқни қоплаш тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.06.2003 й. 1246-сон билан рўйхатга олинган ХКМТБТИМБХК 13.05.2003 й. 30-сон Баённомаси билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.06.2003 й.

N 1246




ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР

ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

13.05.2003 й.


30-сон Баённома



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Хўжалик юритувчи субъектларга қўшилган

қиймат солиғи бўйича юзага келган манфий

фарқни қоплаш тўғрисида

НИЗОМ


2003 йил 16 июндан кучга киради


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 20 февралда 5 ва 98-15-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 441, 1998 йил 1 июнь) Қишлоқ хўжалик корхоналарига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш тартибига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидаги айланмаларнинг ноль ставкаси бўйича солиққа тортилиши натижасида юзага келган қўшилган қиймат солиғи (бундан кейин “ҚҚС”) бўйича манфий фарқни қоплаш тартибини белгилайди:

а) “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарининг айланмалари қишлоқ хўжалик корхоналарига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжларига, шунингдек экспортга етказиб бериладиган минерал ўғитларни сотишдан;

б) НКМК, “Олмалиқ КМК” ОАЖ ва бошқа корхоналарнинг айланмалари товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга сотишдан;

в) қурилиш ташкилотларининг айланмалари 2002 йилда жисмоний ва юридик шахслар учун уй-жой қурилиши бўйича Ўзуйжойжамғармабанк билан шартномалар бўйича уй-жой қурилишида бажарилган ишлар ҳажмидан;

г) “Ўзнефтмаҳсулот” АК корхоналарининг айланмалари қишлоқ хўжалик корхоналарига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжларига етказиб бериладиган ёнилғи-мойлаш материалларини сотишдан.


2. Мазкур Низомда ҚҚС бўйича манфий фарқ деганда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 75-моддасига мувофиқ ҳисобга киритиладиган ҚҚС суммасининг, корхонанинг ҚҚС бўйича бюджет олдидаги мажбуриятларини камайтирадиган ёки кўпайтирадиган бошқа операцияларни ҳисобга олганда, солиқ солинадиган айланмалар (шу жумладан ноль ставкаси бўйича айланмалар) бўйича ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасидан ошишини тушуниш керак.


3. ҚҚС бўйича юзага келган манфий фарқни қоплаш ташаббускорлари бўлиб уларда ҳисобот даври (ойи) якунлари бўйича ҚҚС бўйича манфий фарқ юзага келган корхоналари майдонга чиқади.


4. Қоплаш ҳар ойда биринчи навбатда манфий фарқ (ёки унинг бир қисми) доирасидаги маблағлар суммаларини бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет

...