ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2016 й. ПҚ-2488-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
10.02.2016 й.
N ПҚ-2488
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР
ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ЖАРАЁНИДА
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА КЎЧМАС
МУЛКНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида" 2011 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-296-сонли Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
"аукцион савдосига Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган турар жой кўчмас мулки қўйилган тақдирда, унда тегишли равишда фақат Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи жисмоний шахслар бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишлари мумкин.".
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 22 февраль, 7-сон, 63-модда