ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар / 2001 - 2013 йиллар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11.05.2001 й. "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2001 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2001 ЙИЛ

БИРИНЧИ ЧОРАГИДАГИ ИЖРОСИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи чорагидаги кўрсаткичлари Олий Мажлис томонидан маъқулланган доираларда эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

микроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, муҳим давлат дастурларини бажаришга доир харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳисобот тақдим этсин.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари молия ва солиқ органлари билан биргаликда бюджетга даромадлар тушумини сўзсиз таъминлаш, маҳаллий бюджетлардан қилинадиган харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ҳамда давлат маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан қатъий назорат олиб борилишига риоя этиш чораларини кўрсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                              Э. Халилов











Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск