ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /Молия вазирлигининг 122-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 12-сон "Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2008 й. Қарори (АВ томонидан 19.01.2009 й. 1886-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.01.2009 й.
N 1886
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2008 й. N 122 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 31.12.2008 й. N 12 |
ҚАРОРИ
Жаҳон чемпионатларида
юқори натижаларга эришганлиги учун
Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир
марталик пул мукофотларини тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 29 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги ПФ-4056-сонли "Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика пул-кредит сиёсати комиссияси томонидан 1999 йил 11 декабрда 120-сон ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 8 сентябрда 74-сон билан тасдиқланган "Жаҳон биринчиликларида юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби" (2000 йил 6 январь, рўйхат рақами 868 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Маданият ва спорт ишлари вазири |
Р. Қурбонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 4-сон, 28-модда.