язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2015 й. 237-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз

кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан

бепул таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш ҳуқуқига ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар (кейинги ўринларда ёлғиз кексалар ва ногиронлар деб аталади) эгадир.

Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронларга фарзандлари (шу жумладан, асраб олган фарзандлари), вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари киради.


3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш учун кексалар ва ногиронлар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ва Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг шахсий рўйхатига (кейинги ўринларда Шахсий рўйхат деб аталади) киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлар деб эътироф этилиши керак.

Шахсий рўйхатни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


4. Ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГИГИЕНА ТОВАРЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхатига (кейинги ўринларда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхати деб аталади) мувофиқ таъминланадилар.


6. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар ўз хоҳишига кўра озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлашнинг қуйидаги турларидан бирини танлаш ҳуқуқига эгадир:

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлари рўйхатига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан нормаланган таъминлаш;

бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида ва ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда белгиланадиган уларга ўртача чакана нархларни ҳисобга олган ҳолда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхатидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар турларини ва миқдорини танлаш.


7. Белгиланган нормалардан фарқ қиладиган миқдорда ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш турлари танланган тақдирда ёлғиз кексалар ва ногиронлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кексалар ва ногиронларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар тузиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига (кейинги ўринларда тиббиёт бирлашмалари деб аталади) берадилар.

8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмагида ҳар йили молиявий йилнинг 25 декабригача савдо ташкилотларини белгилайдилар. Бир туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биргаликда битта савдо ташкилотини белгилашлари мумкин. Ушбу ҳолатда ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотлари билан шартномани имзолайдиган томонларга айланадилар.

Савдо ташкилоти аниқлангандан кейин уч иш куни мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, савдо ташкилоти, тиббиёт бирлашмаси ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими (кейинги ўринларда молия бўлими деб аталади) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларида ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида тегишли молиявий йилга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар берилишига тўрт томонлама шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузилади.

9. Шартнома имзолангандан кейин, ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмасдан кучга киради.


10. Ҳар ойда кейинги ойнинг 1-кунигача бўлган муддатда Шахсий рўйхатга мувофиқ тиббиёт бирлашмаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тиббиёт бирлашмаси бошлиғи директори томонидан тасдиқланган ведомостларнинг қуйидаги турларини тақдим этади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомость;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомость.


11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ведомостлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида:

савдо ташкилотига - тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомостларни, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини;

тиббиёт бирлашмасининг кексалар ва ногиронларни уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимларига (кейинги ўринларда уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар деб аталади) - тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини беришга ведомостларни берадилар.

12. Савдо ташкилоти тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари олишга ведомостлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида шартномада назарда тутилган, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар доирасида турлар ва сифат бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимларга узлуксиз ва ўз вақтида берадилар.


13. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни ёлғиз кексалар ва ногиронларга етказиб бериш ва тақдим этиш уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомостларга мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.


14. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостларга имзо қўйиш (ўз имзосини ёки ваколатли шахслар томонидан имзо қўйилиши) йўли билан миқдор ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинганлигини тасдиқлайдилар.


15. Савдо ташкилоти ой тамом бўлгач уч кун мобайнида тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига:

харажатларни қоплаш учун тегишли ой учун ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар миқдори ва қийматини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича уч нусхада ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади);

белгиланган тартибда расмийлаштирилган счёт-фактурани тақдим этади.


16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларни шартнома шартларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади ва реестрдаги ва счёт-фактурадаги харажатларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилган ва тасдиқланган реестрлар счёт-фактуралар билан биргаликда маблағларни ўтказиш учун молия бўлимига тақдим этилади.


17. Маблағларни ўтказиш учун молия бўлими уч кун муддатда ғазначилик бўлинмасига белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани, реестрни, тўлов топшириғини ва счёт-фактурани тақдим этади.

Ғазначилик бўлинмаси уч кун муддатда юридик мажбуриятни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани рўйхатдан ўтказади ва тегишли маҳаллий бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан маблағларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банкининг бўлимида очилган "Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш" ҳисоб рақамига ўтказади.


18. Маблағларни тегишли савдо ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлар тушгандан сўнг икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг бўлимига тўлов топшириғини тақдим этади.


19. Маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.



III. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГИГИЕНА

ТОВАРЛАРИГА НАРХЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


20. Ёлғиз кексалар ва ногиронлар томонидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар истеъмол товарларига нархларнинг ҳар ойлик мониторинги натижалари бўйича республиканинг алоҳида минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан белгиланади.

21. Ҳар ойда ойнинг 20-кунигача Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари минтақа бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни:

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармаларига;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасига тақдим этади.

Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари доирасида савдо ташкилотлари томонидан ёлғиз кексалар ва ногиронларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар бўйича савдо ташкилотларининг харажатлари қопланади.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармалари озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни молия бўлимларига беради, молия бўлимлари уларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва тиббиёт бирлашмаларига тақдим этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини тақдим этади.

23. Минтақалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойлик асосида Давлат рақобат қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилади.



IV. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ЭНГ

ЗАРУР ГИГИЕНА ТОВАРЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

СОҲАСИДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


24. Ёлғиз кексалар ва ногиронларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан таъминлаш устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, зарурият бўлганда, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари жалб этилган ҳолда фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссиялари томонидан амалга оширилади.


25. Маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига юкланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Тиббиёт бирлашмаси:

Шахсий рўйхатлар ўз вақтида тузилиши;

тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар ҳамда тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостлар ўз вақтида тайёрланиши;

ёлғиз кексалар ва ногиронларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар ўз вақтида етказиб берилиши учун жавоб беради.


27. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ёлғиз кексалар ва ногиронларни сифатли маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш учун савдо ташкилотини белгилашда кўмаклашиш учун жавоб беради.


28. Молия бўлимлари реестрлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомалар, реестрлар, тўлов топшириқлари ва счёт-фактуралар ғазначилик бўлинмасига тақдим этилиши учун жавоб беради.


29. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

савдо ташкилотларига ўртача чакана нархлар ва ушбу Низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар ўз вақтида берилиши;

реестрлар ва счёт-фактуралар ўз вақтида текширилиши ва улар молия бўлинмаларига берилиши;

берилиши керак бўлган маблағлар савдо ташкилотига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.


30. Давлат-тижорат Халқ банки бўлими ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг "Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш" ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан қатъий равишда ўз вазифасига кўра фойдаланилиши учун жавоб беради.


31. Ғазначилик бўлинмалари маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.


32. Савдо ташкилотлари сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар узлуксиз ва ўз вақтида берилиши учун жавоб беради.


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий

озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена

товарлари билан бепул таъминлаш

СХЕМАСИ


Субъектлар

Тадбирлар



Муддатлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

     

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг кўмагида савдо ташкилотини аниқлайди.

     


ҳар йили 25 декабргача





       

Савдо ташкилоти, тиббиёт бирлашмаси ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими билан биргаликда тегишли молиявий йилга маҳсулотлар ва товарлар бериш учун тўрт томонлама шартнома тузади.


ҳар йили савдо ташкилоти белгилангандан кейин 3 кун мобайнида







V




Тиббиёт бирлашмаси

       

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олиш ва беришга ведомостлар тақдим этади.

        


ҳар ойда ойнинг 1-кунигача







V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

       

Савдо ташкилотига тегишли ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олишга ведомостларни ва тегишли ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимларга ведомостларни тақдим этади.

       


ҳар ойда ведомостлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида







V




Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари

    

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларига ўртача чакана нархларни белгилайди, тегишли ташкилотларга етказади ва Давлат рақобат қўмитасининг расмий сайтида жойлаштиради.

         


ҳар ойда ойнинг 20-кунигача







V




Савдо ташкилоти

       

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар доирасида ижтимоий ходимларга узлуксиз ва ўз вақтида берилишини таъминлайди.

        


ҳар ойда ведомостлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида







V




Уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар

    

Ёлғиз кексалар ва ногиронларга маҳсулотлар ва товарларни етказиб берадилар ва тақдим этадилар.

     


ҳар ойда маҳсулотлар ва товарлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида







V




Савдо ташкилоти

      

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар реестрини ҳамда счёт-фактурани тақдим этади.

      


ҳар ойда ой тамом бўлгач уч кун мобайнида







V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

      

Молиявий бўлимга маблағларни ўтказиш учун счёт-фактура билан биргаликда реестрларни тақдим этади.

     


ҳар ойда ҳужжатлар олингандан кейин уч кун мобайнида







V




Молия бўлими

        

Ғазначилик бўлимига юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани, озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар реестрини, тўлов топшириғини ва счёт-фактурани тақдим этади.

        


ҳар ойда ҳужжатлар олингандан кейин уч кун мобайнида







V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

     

Ғазначилик бўлинмаси томонидан ўтказилган маблағлар тушгандан кейин маблағларни савдо ташкилотига ўтказади.

        


ҳар ойда маблағлар тушгандан кейин икки кун мобайнида


              





Низомга

2-ИЛОВА

     



нинг

(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг номи)



раиси


га


(раиснинг Ф.И.О.)




дан

(ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О.)


АРИЗА


Мени бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг қуйидаги турлари ва миқдори билан таъминлашингизни сўрайман.

       

Т/р

Товарнинг номи


Ўлчов

бирлик-

лари


Бир ойда

1 кишига

бериш

нормаси


Миқдори


Нархи


Суммаси


1.

Ун (олий нав)


кг

3




2.

Гуруч


кг

1




3.

Гречиха ёрмаси


кг

0,5




4.

Макарон маҳсулотлари


кг

0,5




5.

Мол гўшти (суяксиз)


кг

1




6.

Уй паррандаси гўшти


кг

1




7.

Сариёғ


кг

0,2




8.

Тухум (дона)


дона

15




9.

Қанд-шакар


кг

1




10.

Кунгабоқар ёғи


л

1




11.

Қора ёки кўк чой


кг

0,2




12.

Атирсовун


кг

0,1




13.

Кирсовун (65%)


кг

0,2




14.

Ўзимизда ишлаб чиқарилган кир ювиш кукуни


кг

0,15




15.

Катта ёшдагилар учун таглик


дона

8




Жами сумма




                




201__ йил "___" _________


(Ёлғиз кекса киши ва ногироннинг Ф.И.О.)


(имзо)



          





Низомга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Тиббиёт

(туман / шаҳар)




бирлашмасининг бошлиғи



(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

          

       

201___ йил ______ (ойи) учун асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари ва товарларни олишга

ВЕДОМОСТЬ

      

Т/р

Ёлғиз

кексалар

ва ноги-

ронлар

(Ф.И.О.)


Ун

(олий

нав),

кг


Гу-

руч,

кг


Гре-

чиха

ёр-

маси,

кг


Ма-

карон

маҳ-

сулот-

лари,

кг


Мол

гўшти

(суяк-

сиз),

кг


Уй

пар-

ран-

даси

гўш-

ти, кг


Са-

риёғ,

кг


Ту-

хум,

дона


Қанд-

ша-

кар,

кг


Кун-

га-

боқар

мойи,

литр


Чой,

кг


Атир-

со-

вун,

кг


Кир-

совун

(65%),

кг


Кир

ювиш

куку-

ни, кг


Катта

ёш-

даги-

лар

учун

таг-

лик,

та




1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15
































Жами


















Бердим


Қабул қилдим




(савдо ташкилоти ходимининг Ф.И.О.)


(уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг Ф.И.О.)

          





Низомга

4-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Тиббиёт

(туман / шаҳар)




бирлашмасининг бошлиғи



(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

201___ йил ______ (ойи) учун асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари ва товарларни олишга

ВЕДОМОСТЬ

       

Т/р

Ёлғиз

кексалар

ва ноги-

ронлар

(Ф.И.О.)


Ун

(олий

нав),

кг


Гу-

руч,

кг


Гре-

чиха

ёр-

маси,

кг


Ма-

карон

маҳ-

сулот-

лари,

кг


Мол

гўшти

(суяк-

сиз),

кг


Уй

пар-

ран-

даси

гўш-

ти, кг


Са-

риёғ,

кг


Ту-

хум,

дона


Қанд-

ша-

кар,

кг


Кун-

га-

боқар

мойи,

литр


Чой,

кг


Атир-

со-

вун,

кг


Кир-

совун

(65%),

кг


Кир

ювиш

куку-

ни, кг


Катта

ёш-

даги-

лар

учун

таг-

лик,

та


Ёлғиз

кекса

ва но-

гирон-

нинг

олган-

лик

тўғри-

сида-

ги им-

зоси




1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15



































Жами






















201__ йил "___" __________

(Уйда парвариш қилувчи ижтимоий ходимнинг Ф.И.О.)


(имзо)



             





Низомга

5-ИЛОВА



201__ йил ___________ (ойда) ўзгаларнинг

парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар

ва ногиронларга берилган асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари ва гигиена товарлари

РЕЕСТРИ


Умумий сумма:______________

Т/р

Ёлғиз

кексалар

ва ноги-

ронлар

(Ф.И.О.)


Ун

(олий

нав),

кг


Гу-

руч,

кг


Гре-

чиха

ёр-

маси,

кг


Ма-

карон

маҳ-

сулот-

лари,

кг


Мол

гўшти

(суяк-

сиз),

кг


Уй

пар-

ран-

даси

гўш-

ти, кг


Са-

риёғ,

кг


Ту-

хум,

дона


Қанд-

ша-

кар,

кг


Кун-

га-

боқар

мойи,

литр


Чой,

кг


Атир

со-

вун,

кг


Кир-

совун

(65%),

кг


Кир

ювиш

куку-

ни, кг


Катта

ёш-

даги-

лар

учун

таг-

лик,

та




1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15
































Жами


















Маҳсулот ёки товар бирлиги нархи, сўм


















Жами сумма

















Савдо ташкилоти директори:

     






201__ йил "___" __________


(Ф.И.О)


(имзо)



            

                       М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 432-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 71-модда