язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.1999 й. 520-сон "2000-2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.1999 й.

N 520



2000-2005 ЙИЛЛАРДА ЁЛҒИЗ

КЕКСАЛАРНИ, ПЕНСИОНЕРЛАР ВА

НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг ижтимоий таъминот ва уй-жой-маиший шароитларни яхшилаш юзасидан эҳтиёжларни янада тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бошқарувнинг барча даражаларида тасдиқланган Дастурни сўзсиз бажариш бўйича топшириқларнинг масъул ижрочилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари корхоналар ва ташкилотларнинг келишилган ҳолдаги фаолиятини назарда тутувчи мувофиқлаштирувчи иш дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласинлар.

Дастурнинг бажарилишини ва ёлғиз кексаларга, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини, уни яхшилаш юзасидан тегишли қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда мунтазам равишда кўриб борсинлар. Йилнинг ҳар чораги якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳисобот даврида дастур топшириқларининг амалга оширилиши якунлари тўғрисидаги таҳлилий ахборот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Микроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили инвестиция дастурини ва бюджетни шакллантиришда ижтимоий таъминот тизими объектларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, кексалар ва ногиронлар интернет уйларини анжомлар билан жиҳозлаш учун зарур капитал сармоялар ва маблағларни назарда тутсинлар. Бунда ушбу мақсадларга ҳомийлар маблағларини кенг жалб қилиш кўзда тутилсин.

Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳайрия жамғармалари Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда ҳар томонлама ёрдамлашсинлар.


4. Моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш учун қўшимча маблағлар жалб этиш мақсадида кексалар ва ногиронлар интернат уйларига, реабилитация марказларига уларнинг пулли хизматлар кўрсатишга, ҳомийлар, инвесторлар маблағларини, шу жумладан хорижий ҳомийлар ва инвесторлар маблағларини ҳам жалб қилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кичик корхоналар ташкил этишига рухсат берилсин.

5. Мурувват ёрдами республика комиссияси (Ҳ.Кароматов) интернат уйларни ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг бошқа тиббиёт-ижтимоий муассасаларини республикага мурувват ёрдами йўли билан келаётган дори-дармонлар ажратиладиган ташкилотлар ва муассасалар рўйхатига киритсин.


6. 2000-2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек Дастур топшириқларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплексига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси Дастурнинг бажарилишини мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин ҳамда унинг сўзсиз бажарилишини тахминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                И. Каримов