Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

"Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси" тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.12.2015 й. 2741-сон билан рўйхатга олинган 09.11.2015 й. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/23-10, Иқтисодиёт вазирлигининг 104-сон, Молия вазирлигининг 98-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 21 декабрда 2741-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Молия вазирлигининг

2015 йил 9 ноябрдаги

2015/23-10, 104, 98-сонли қарорига

ИЛОВА



"Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси"

тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли

лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли "Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги 215-сонли "Истиқболли инвестиция таклифларини келишиш механизмини ҳамда хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси" тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси (бундан буён матнда ИТЯЭБ деб юритилади) - лойиҳа тўғрисидаги барча керакли маълумотлар сақланадиган, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (бундан буён матнда ТИАИСВ деб юритилади) томонидан шакллантириладиган инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортлари электрон базаси ҳисобланувчи ихтисослаштирилган ахборот тизими;


инвестиция таклифи - ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этишни кўзда тутувчи лойиҳани амалга оширишга оид таклиф;


лойиҳа ташаббускорлари - вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари - уларнинг тасарруфига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилишга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда йирик корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар, вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширишга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича;


хорижий инвесторлар ва кредиторлар - хорижий юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва халқаро молия ва иқтисодий институтлари;


ваколатли органлар - инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ўз ваколатлари доирасида келишишни таъминловчи давлат бошқаруви органлари - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Молия вазирлиги;


ҳудудий инвестиция дастури - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан йиллик асосда ишлаб чиқиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва ТИАИСВ билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган дастур;


Давлат инвестиция дастури - Ҳукумат қарори билан тасдиқланадиган, Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш билан амалга ошириладиган Инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастурларини, шунингдек хорижий инвесторлар ва кредиторларни излаш ва танлаш ишлари олиб борилаётган Устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат.


2. ИТЯЭБни шакллантириш ва ишлашидан асосий мақсад хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ваколатли органлар билан келишиш жараёнини соддалаштириш ва жадаллаштириш ҳисобланади.



2-БОБ. ИТЯЭБ ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШИ ВА УНГА КИРИШ


3. Лойиҳа ташаббускорлари ва ваколатли органларнинг ИТЯЭБ тизимига кириш ҳуқуқи тизимнинг техник маъмури ҳисобланадиган ТИАИСВ томонидан тақдим этилади.


4. ИТЯЭБ тизимининг узлуксиз ишлаши ва техник қўллаб-қувватлаш ТИАИСВ ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.


5. ИТЯЭБ тизимини шакллантириш бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.


6. Лойиҳа ташаббускорлари ҳар йили Давлат инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари тегишли равишда тасдиқлангандан кейин 30 кун мобайнида хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш талаб қилинадиган инвестиция таклифлари ва лойиҳалар паспортларини ишлаб чиқади ва барча параметрларини кўрсатган ҳолда ИТЯЭБ тизимига киритади.


7. Ваколатли органлар қуйидаги муддатларда инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини келишади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги - инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келиб тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келиб тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида;

ТИАИСВ - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келиб тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида.



3-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ТАКЛИФЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛИ

ЛОЙИҲАЛАР ПАСПОРТЛАРИНИ ИТЯЭБ ТИЗИМИДА

КИРИТИШ ВА КЕЛИШИШ


8. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини ваколатли органлар билан келишиш кетма-кетлиги лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини ИТЯЭБ тизимида киритиш босқичида автоматик тарзда ўрнатилади.


9. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти киритилгандан сўнг, лойиҳа ташаббускори ИТЯЭБ тизимида ўрнатилган кетма-кетликка мувофиқ инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини ваколатли органлар билан келишиш учун юборади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизими томонидан тегишли тартиб рақами берилади.


10. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти тегишли ваколатли органга жўнатиш жараёни тугалланган вақтдан бошлаб унга ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда "Келишиш кутилмоқда" мақоми берилади.


11. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишиш учун келиб тушган ваколатли орган уни мазкур Низомнинг 7-банди билан белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаларига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомининг 1 ва 1а-сонли иловаларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг сифати ва тўлиқлиги бўйича эътирозлар аниқланган ҳолатда, инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишилишида сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда "Қайтарилди" мақоми берилади;

инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаган ҳолатда уни келишади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда "Келишилди" мақоми берилади.


12. Лойиҳа ташаббускори инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишилишида рад этилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида уни қайта ишлаб чиқиши ва бевосита инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишилишида рад этган ваколатли органга қайтадан келишиш учун тақдим этиши керак.


13. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини барча ваколатли органлар билан келишиш жараёни тугагандан сўнг инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти ТИАИСВ қошидаги Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги "Ўзинфоинвест"нинг www.uzinfoinvest.uz сайтида (бундан буён матнда сайт деб юритилади) жойлаштирилади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда "Эълон қилинди" мақоми берилади.


14. "Эълон қилинди" мақомини олган инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти лойиҳа ташаббускори томонидан таҳрир қилинмайди ва ҳар бир сайт фойдаланувчиси учун очиқдир.


15. Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ТИАИСВ томонидан ИТЯЭБ тизимида "Амалга оширилди" мақоми берилади, шундан сўнг инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти тўғрисидаги маълумотлар сайтдан чиқарилади.


16. Кейинги йилда Давлат инвестиция дастурига киритилмаган истиқболли лойиҳаларга ТИАИСВ томонидан "Тугатилди" мақоми берилади, шундан сўнг инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти тўғрисидаги маълумотлар сайтдан чиқарилади.



4-БОБ. ЛОЙИҲАЛАР ТАШАББУСКОРЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


17. Лойиҳа ташаббускорлари:

ИТЯЭБ тизими техник маъмуридан мазкур тизимдан фойдаланишда техник ёрдам ва маслаҳатлар олиш;

ваколатли органлар билан келишиш учун ИТЯЭБ тизимига инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш;

инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортлари ёки уларнинг алоҳида параметрларини улар ваколатли органлар томонидан келишилишида рад этилгандан сўнг қайта ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.


18. Лойиҳа ташаббускорлари:

мазкур Низомнинг 6-банди билан белгиланган муддатни бузмасликка;

кейинчалик ИТЯЭБ тизимида ваколатли органлар билан келишилган ҳолда мунтазам равишда инвестиция таклифлари ва лойиҳалар паспортлари параметрларини янгилашга;

инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ИТЯЭБ тизимига киритишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомининг 1 ва 1а-сонли иловаларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг сифатли ва тўлиқ тақдим этилишини таъминлашга мажбур.


19. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий инвестицияларни жалб этишни кўзда тутувчи хусусийлаштирилаётган объектлар ва давлат активлари бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторлар доирасини аниқлаш, шунингдек келгусида улар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида, инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ИТЯЭБ тизимига киритиш орқали хусусийлаштирилаётган объектлар ва давлат активлари рўйхатини ТИАИСВга тақдим этади. Бунда уларни сайтда жойлаштиришда ваколатли органлар билан келишиш тартиб-таомили талаб этилмайди.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 декабрь, 51-сон, 635-модда









































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск