язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2003 й. 368-сон "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида'ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2003 й.

N 368


ПАСТ РЕНТАБЕЛЛИ, ЗАРАР КЎРИБ ИШЛАЁТГАН,

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ

ВА ОБЪЕКТЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни ва хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активларини реал мулкдорларга сотиш, шунингдек ушбу корхоналарни замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси (Р.С.Азимов)га:

инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул бериладиган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектлар аниқ инвестиция мажбуриятлари остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан "ноль" харид қиймати бўйича сотилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, ушбу қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

корхоналарни бепул беришда пул маблағлари кўринишида келиб тушадиган инвестиция мажбуриятлари алоҳида субсчётга ўтказилиши лозим. Ушбу маблағлар, шунингдек инвестор томонидан киритиладиган мулк тузиладиган шартномаларга мувофиқ инвестиция даври мобайнида мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича қарзларни сўндириш учун олиниши мумкин эмас;

корхонани (объектни) инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олган инвестор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, бепул бериш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади, бунда объект белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан қайтадан сотувга қўйилиши керак;

инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;

мулкдор - юридик ёки жисмоний шахс инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки), паст ликвидли объект, шу жумладан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакети (улуши) бўйича тегишли равишда фойда солиғига ҳамда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Телерадио компанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор аҳамиятини, шунингдек паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарни, паст ликвидли объектларни инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан мамлакатимиз инвесторларига ва хорижий инвесторларга бепул беришнинг ҳамда хусусийлаштирилган корхоналар давлат активларини уларнинг номинал қийматидан паст нархларда сотишнинг боришини кенг ёритиш ишларини ташкил этсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 137-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 78-модда.