язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2005 й. 251-сон "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2005 й.

N 251


ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, МУРУВВАТ

ЁРДАМИ ЮКЛАРИНИ ВА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ

МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА  ОЛИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 ноябрдаги

251-сон қарорига

5-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида" 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори 2-бандининг иккинчи хат бошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари котибиятлари билан биргаликда" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарори 2-бандининг учинчи хат бошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) "Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида" 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарорининг 1-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда)1-банди, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 8-банди, шунингдек қарорга 7-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 350-модда.