язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2002 й. 97-сон "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2002 й.

N 97


ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРЛАРИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИНИ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ЭТИШ ФАОЛЛАШТИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицияга оид жалб этувчанлигини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишнинг қулай шаклларидан фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Корхоналарни хусусийлаштириш жараёнига, шу жумладан якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган ва инвесторларга яхлит сотиладиган корхоналарга хорижий инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

хорижий инвесторларга сотиладиган корхоналарнинг техник диагностикасини ўтказиш ҳамда уларни баҳолаш бўйича молиявий маслаҳатчиларни танлаб олиш тартиботини сезиларли даражада соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш масалаларини Жаҳон банки билан икки ой муддатда ишлаб чиқсин;

бир йил мобайнида сотилмаган корхоналар ва объектларнинг (якка тартибда акциялаштириладиган корхоналардан ташқари) акцияларини (улушлари, пайларини), корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича инвесторлар томонидан бизнес-режалар тақдим этилган тақдирда, инвесторларнинг инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига киритган ҳолда танлов асосида сотиш тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Комплекслари билан келишган ҳолда

...