язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2005 й. 180-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 2 августдаги

180-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва

уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида

белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида", "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддаси тўртинчи қисми билан чет эллик инвесторларга ва уларнинг инвестицияларига берилган кафолатларни (кейинги ўринларда матнда кафолат деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.


2. Кейинги қонун ҳужжатлари муносабати билан инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда инвестициялаш пайтида амал қилган қонун ҳужжатларини ўн йил мобайнида қўллаш тўғрисидаги кафолат:

чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар шаклида олинадиган даромадга солинадиган солиқ миқдори (ставкалар) кўпайиши;

чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромади (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-қоидасини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилиши, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона тўлов қобилиятига эга бўлмаганда ва банкротга учраганда ёки кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор - жисмоний шахс томонидан содир этилган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқни бузишлар, ёхуд суд ёки ҳакамлик қарорига мувофиқ бундай репатриацияни тўхтатиб туриш зарурияти ҳолларида камситмасдан қонун ҳужжатларини қўллаш шартларида чет эллик инвесторнинг маблағларини репатриация қилиш давлат томонидан тўхтатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно;

инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ва инвестициялар миқдори бўйича, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш шаклидаги бошқа қўшимча чора-тадбирлар жорий этилиши;

республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторнинг улушли қатнашиши бўйича чеклашлар жорий этилиши;

чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-қоидалари, шунингдек чет эл инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилиши ҳолларида қўлланади.


3. "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ қуйидагилар чет эллик инвесторлар ҳисобланади:

чет давлатлар, чет давлатларнинг маъмурий ёки ҳудудий органлари;

давлатлар ўртасидаги битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган халқаро ташкилотлар;

чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқа ҳар қандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар;

чет давлат фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элларда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.


4. Кафолатнинг амал қилиши:

корхона ташкил этилганда - корхона давлат рўйхатидан ўтказилган санадан;

мол-мулк, улушлар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмитация қилинган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар сотиб олинганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, улар жойлашган ер участкалари билан турар жой биноларига мулкчилик ҳуқуқи, шунингдек ерга ва табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи (шу жумладан ижара асосида) мулкчилик ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни мустаҳкамлайдиган ҳужжат кучга кирган санадан;

интеллектуал мулкка ҳуқуқлар қўшилганда, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау, шунингдек амалий обрў (гудвилл) ҳам шу жумлага киради - интеллектуал мулкка ҳуқуқлар қўшилишини тасдиқловчи ҳужжат кучга кирган санадан;

концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни разведка қилиш, қазиш, қазиб чиқариш ёхуд фойдаланишга концессиялар сотиб олинганда - концессия шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган санадан;

инвестиция мажбуриятлари чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан тузадиган инвестиция шартномасида бир вақтнинг ўзида мустаҳкамланадиган инвестициялашда - шартнома кучга кирган санадан;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шакллардаги инвестициялашда - чет эллик инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолияти амалга оширилишини тасдиқлайдиган ҳужжат кучга кирган санадан бошланади.


5. Мазкур Низомнинг 2-бандида санаб ўтилган инвестициялаш шартлари ёмонлашишининг ҳар қандай турлари бошланган тақдирда чет эллик инвестор тегишли ваколатли органни кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган давлат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда хизмат кўрсатувчи банклар чет эллик инвестор томонидан кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилинадиган ваколатли органлар ҳисобланади.

6. Билдиришнома ёзма шаклда:

чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар шаклида олинадиган даромадга солинадиган солиқ миқдори (ставкалар) кўпайган тақдирда - корхона рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига;

мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромади (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-қоидасини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - хизмат кўрсатувчи банкка;

инвестицияларни амалга ошириш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш, республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторларнинг улушли қатнашиши бўйича чеклашлар шаклидаги талаблар, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига;

чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-қоидалари жорий этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва (ёки) Ички ишлар вазирлигига;

чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари берадиган инвестиция шартномаси мавжуд бўлган тақдирда инвестиция шартномасида кўрсатилган инвестициялаш шартлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юборилади (берилади).

Билдиришнома инвестор томонидан инвестициялаш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати қабул қилингандан кейин исталган вақтда юборилиши мумкин. Билдиришномада чет эллик инвестор инвестициялаш шартлари ёмонлашди деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва кафолат амал қилиши муддати мобайнида ўзи қўллаш ниятида бўлган инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжати кўрсатилади.


7. Чет эллик инвесторнинг билдиришномаси чет эллик инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан инвестициялаш санасида амал қилган қонун ҳужжати қўлланиши учун асос ҳисобланади. Билдиришнома, ваколатли органга юборилиши санасидан қатъи назар, инвестициялаш шартларининг ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторнинг билдиришномасига розилик билдирмаган тақдирда "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддаси тўртинчи қисми ва мазкур Низом чет эллик инвесторга қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мурожаат олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда тегишли ваколатли органга асосланган хулоса юборади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши ноқонунийлиги тўғрисида Адлия вазирлигининг юридик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ваколатли орган давлат божи тўламасдан тегишли даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.


9. Ваколатли органнинг чет эллик инвестор билдиришномасига розилик билдирмаслиги, юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши чет эллик инвесторга нисбатан кафолат қўлланишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.


10. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилиниши, уларга қўшимчалар киритилиши ёхуд уларнинг бекор қилинишига татбиқ этилмайди.






Низомга

ИЛОВА



Кафолат қўлланиши ҳақида чет эллик

инвестор томонидан хабар берилиши

СХЕМАСИ








Чет эллик инвесторга тўланадиган дивидендлар шаклида олинадиган даромадга солинадиган солиқ миқдори (ставкалар) кўпайган тақдирда - корхона рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига











































Чет эллик инвесторларга кафолат қўлланишининг қонунийлиги борасида баҳслашадиган органлар










































Чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромади (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-қоидасини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - хизмат кўрсатувчи банкка





















































Адлия вазирлигига - чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун





























Инвестицияларни амалга ошириш ҳажмларига миқдорий чеклашлар ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш, республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторларнинг улушли қатнашиши бўйича чеклашлар шаклидаги талаблар, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига
























Чет эллик инвестор кафолат қўлланиши тўғрисида ваколатли органларга ёзма билдиришнома юборади

















>


>





















Судга - чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги ҳақидаги даъво билан*










































































Чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-қоидалари жорий этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва (ёки) Ички ишлар вазирлигига
















*) Чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг қонуний эмаслиги ҳақида Адлия вазирлигининг юридик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ваколатли орган давлат божи тўламасдан тегишли даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.




























































Чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари берадиган инвестиция шартномаси мавжуд бўлган тақдирда инвестиция шартномасида кўрсатилган инвестициялаш шартлари бўйича - Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юборилади (берилади)



















































































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 232-модда.