язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2005 й. 180-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2005 й.

N 180


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонини бажариш юзасидан ва чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлар берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) берилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаси тузилади ва шартнома кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 30-31-сон, 232-модда.