язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ ЎзР Президентининг 11.04.2005 й. ПФ-3594-сон Фармонининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 11.04.2005 й.

ПФ-3594-сон Фармонининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 18.05.2018 й.

ПФ-5444-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштириш. Бундай ҳудудий чеклов туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди; (ЎзР Президентининг 03.02.2018 й. ПФ-5326-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 04.04.2018 й.

ПФ-5398-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 04.05.2017 й. ПФ-5033-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 03.02.2018 й.

ПФ-5326-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мазкур корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш; (ЎзР Президентининг 10.04.2012 й. ПФ-4434-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Фармонга илова 21-бандининг олдинги таҳрири


21. Туризм (имтиёзлар 2017 йил 1 июндан бошлаб қўлланилади):

меҳмонхона хизматлари;

туристик хизматлар. (ЎзР Президентининг 04.05.2017 й. ПФ-5033-сон Фармонига мувофиқ киритлган банд)




ЎзР Президентининг 23.06.2017 й.

ПФ-5094-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Фармонга илова 8-бандининг олдинги таҳрири


8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.




ЎзР Президентининг 04.05.2017 й.

ПФ-5033-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 28.12.2010 й. ПФ-4261-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 18.03.2017 й.

ПФ-4993-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим; (ЎзР Президентининг 10.04.2012 й. ПФ-4434-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 10.04.2012 й.

ПФ-4434-сон Фармонидан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мазкур корхоналарни ортиқча ишчи кучи бўлган минтақалар - Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида, шунингдек Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;



Фармонга илованинг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 11 апрелдаги

ПФ-3594-сонли Фармонига

ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар

учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган

иқтисодиёт тармоқлари

РЎЙХАТИ


1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.


2. Енгил саноат:

тайёр ип газлама ва жун газламалар ишлаб чиқариш; тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш; терини қайта ишлаш; пойабзал, тайёр кўн-галантерея буюмлари ишлаб чиқариш.


3. Ипакчилик саноати:

шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.


4. Қурилиш материаллари саноати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.


5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.


6. Озиқ-овқат саноати:

маҳаллий хомашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).


7. Гўшт-сут саноати:

гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ ишлаб чиқариш.


8. Кимё-фармацевтика саноати:

дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш; синтетик кир ювиш воситалари, маиший кимё товарлари ишлаб чиқариш.




ЎзР Президентининг 28.12.2010 й.

ПФ-4261-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПФ-4087-сон Фармони таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 27.02.2009 й.

ПФ-4087-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1 банд биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 06.02.2007 й. ПФ-3850-сон Фармони таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 06.02.2007 й.

ПФ-3850-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1 банд биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 07.07.2006 й. ПФ-3771-сон Фармони таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 07.07.2006 й.

ПФ-3771-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1 банд биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, экология солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин. (ЎзР Президентининг 06.09.2005 й. ПФ-3658-сон Фармони таҳриридаги хат боши)