язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2003 й. 295-сон "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2003 й.

N 295


ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ШАРТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА МАҲСУЛОТ

ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА МАХСУС ДАВЛАТ

КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА


"Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Махсус давлат комиссияси ташкил этилсин.


2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инвестиция лойиҳалари ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш;

маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қоидаларига ва ер қаърининг аниқ участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолаш;

инвестиция лойиҳасининг техникавий-иқтисодий асослари асосида маҳсулот тақсимотига оид битимлар шартларида берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

Вазирлар Маҳкамасига маҳсулот тақсимотига оид муайян битим тузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этиш;

маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида инвесторга берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқилган шартларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


4. Белгилансинки, 3-иловага мувофиқ таркибдаги комиссия котибияти Махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Материалларни комиссия мажлисларига тайёрлаш ва комиссиянинг қарорлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун назоратни ташкил этиш юзасидан зарур комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш Махсус комиссия котибиятига юклансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 июндаги

295- сон қарорига

3-ИЛОВА



Ер ости бойликларидан фойдаланиш

шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот

тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини

кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат

комиссияси котибияти

ТАРКИБИ

лавозимига кўра


-

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг шуъба мудири

Котибият аъзолари:

лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси


лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси


Исматов С.Х.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ахборот билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи


Тўрамуродов И.Б.

-

Давлат геология қўмитасининг Геология бошқармаси бошлиғи


Абдураҳмонов С.С.

-

"Ўзбекнефтгаз" компаниясининг Тармоқни истиқболли ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи

Изоҳ. Махсус давлат комиссияси котибияти аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., 6-сон, 53-модда.