Внимание!
NB! Мазкур Карор 2024 йил май ойида ЎзР ВМ 07.02.2024 й. 76-сон Карорига мувофик ўз кучини йўкотади.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2000 й. 410-сон "Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.10.2000 й.
N 410
ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ
ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ
ТАРТИБИ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Хорижий фирмалар, компаниялар, жамиятлар, корпорациялар ва бошқа тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартибини ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида" 1989 йил 28 декабрдаги 442-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2000 йил 23октябрдаги
410-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 6-бандининг "а" кичик бандидаги "хорижий фуқарони ваколатхона штатига киритилганлигини" сўзлари "ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганлигини" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 10-сон, 68-модда