язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2000 й. ПФ-2598-сон "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.04.2000 й.

N ПФ-2598



НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИ РАЗВЕДКА

ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШГА

БЕВОСИТА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ

ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қидириш ва разведка қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, углеводород хом ашёсининг қидириб топиладиган заҳира ҳажмларини кўпайтириш ва республика иқтисодиётининг нефть-газ тармоғига бевосита хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, Устюрт ва республиканинг нефть ва газга бой бошқа истиқболли минтақаларида қидирув ва разведка ишларини жадал олиб бориш, шу мақсадда бевосита хорижий сармояларни кенг кўламда жалб этиш Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ тармоғини ривожлантиришда ғоят муҳим устувор йўналиш ҳисобланади.


2. Шу нарса белгилансинки, Устюрт минтақасида янги очилган нефть ва газ конлари мазкур конларда геология-кидирув ишларини амалга оширган хорижий компанияларга концессия асосида 25 йилга қадар муддатга ишлатишга (ишлатиш муддатини узайтириш ҳуқуқи билан) берилиши мумкин.


3. Нефть ва газ конларини қидириш ҳамда разведка қилиш ишларини олиб бориш учун жалб этиладиган хорижий компанияларга қуйидагиларни таъминлайдиган энг кўп қулайлик режими яратиб берилсин:

муайян ҳудудда қидирув ва разведка ишларини ўтказиб, кейинчалик мазкур ҳудудда аниқланган конлардан исталган бирини қўшма корхона барпо этиш йўли билан ёки концессия асосида ишлатишга бўлган танқо ҳуқуқни;

мазкур ишларни ўтказишга шартномада кўрсатилган ҳудудларда саноат қимматига эга бўлган ресурслар топилмаган ҳолларда қидирув ва разведка ишларини давом эттириш учун янги ҳудуд берилишига устун ҳуқуқни;

қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларида ёки концессия шартномасида кўзда тутилган қазиб олинган углеводородларнинг бир қисмини, шунингдек уларни толлинг асосида қайта ишлаш маҳсулотларини мулкка эгалик ҳуқуқи ҳамда монесиз олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини;

саноат қимматига эга бўлган конларни кейинчалик "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига ишлатиш учун топшириладиган ҳолларда ана шу конларни очиш чоғида қидирув ва разведка ишларига амалда сарфланган харажатларни қоплаш кафолатини.

4. Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қуйидагиларни тўлашдан озод қилинсин:

геология-разведка ишларини ўтказиш даврида мақсадли давлат жамғармаларига барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни;

қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (божхонада расмийлаштириладиган ишлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари).

5. Белгилансинки, нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини олиб бораётган хорижий компанияларга материаллар етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикасининг резидент корхоналари ва ташкилотлари қўшилган киймат солиғини тўлашдан озод этиладилар.

6. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

хорижий компаниялар кўрсатилган ҳудудларда танҳо ҳyқyқ асосида олиб борадиган қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас;

геология-қидирув ишларини давом эттириш учун қизиқиш уйқотувчи майдонлар аниқланган ҳолларда хорижий компанияларга яна 3 йилгача муддат билан ана шу майдонлар доирасида ишларни давом эттириш имконияти берилади;

хорижий компаниялар ер ҳаъридан мўлжалланган аниқ мақсадга мувофиқ фойдаланишни, геологик жиҳатдан ўрганиш тўла-тўкис бўлишини, ер қаъридан оқилона комплекс фойдаланиш ҳамда унинг муҳофаза этилишини таъминлайдилар.


7. Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширган хорижий компаниялар иштирокида ташкил этиладиган нефть ва газ қазиб чиқарувчи қўшма корхоналар нефть ёки газ қазиб олинишидан бошлаб 7 йил муддатга фойда солиғи тўлашдан озод қилинсин.

8. Вазирлар Маҳкамасига айрим ҳолларда қуйидагиларга рухсат берилсин:

Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ конларини қидириш, разведка қилиш ҳамда қазиб чиқариш билан шуғулланувчи хорижий компанияларга қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш;

танлов ва аукционларни ўтказмаган ҳолда вакил орган билан стратегик сармоядор ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш асосида концессиялар бериш.


9. "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти зиммасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нефть-газ фаолиятини (нефть ва газни қидириш, разведка қилиш, қазиб чиқаришни) тартибга солувчи вакил орган ҳамда нефть-газ тармоғида концессия муносабатини давлат йўли билан бошқариш вазифалари юкланиб, Вазирлар Мақкамасининг қарорига биноан қуйидаги ҳуқуқ берилсин:

нефть-газ фаолиятини юритишга шартномалар тузиш, уларнинг амалга оширилишини ҳамда қонунчилик ва шартномаларда белгиланган фаолият шартларига риоя этилишини назорат қилиш.

10. "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига нефть ва газ конлари тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг қаерда жойлашгани, заҳиралари, қазиб чиқариш ҳажмлари, ишлатилаётган, капитал таъмирланаётган ва консервация қилинган қудуқларнинг сони ҳақидаги ахборотни махфийлик тўғрисидаги битимлар асосида халқаро консультантларга ва хорижий сармоядорларга топшириш ҳуқуқи берилсин.

11. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси 2000-2005 йиллаpra мўлжалланган геология-разведка ишлари дастурини кўриб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


12. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистоннинг нефть-газ тapмoғини ривожлантириш истиқболлари оммавий ахборот, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармон ижроси юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов