язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.1998 й. 477-сон "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.1998 й.

N 477


ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА

ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг самарали механизмини яратиш, қимматли қоғозлар бозорида чет эл инвесторларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3.

Давлат комиссияси:

Давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш Давлат комиссияси тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

хорижий баҳолаш компанияларини 1 ва 3-иловаларга мувофиқ корхоналар қийматини баҳолашга икки ой муддатда жалб қилсин;

Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 1-3-иловаларда қайд этилган объектлар проспектини, уларнинг хорижий инвесторлар учун қизиқиш туғдирадиган ишлаб чиқариш - иқтисодий ва молиявий тавсифномалари, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги асосий маълумотларни кўрсатган ҳолда,  нашр қилсин.


4. Белгилансинки:

хусусийлаштириладиган корхона томонидан хорижий инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобига олинган пул маблағлари ва технология асбоб-ускуналари даромад (фойда) солиғига ва қўшилган қиймат солиғига тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

6. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат мулки қўмитаси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингини олиш бўйича 6-иловага мувофиқ тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон эмитентлари акцияларини республика фонд бозорида сотишдан олган даромадини эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилиш:

агар кўрсатиб ўтилган акциялар эркин алмаштириладиган валютага сотиб олинган бўлса;

хорижий инвестор акцияларни уларни сотиб олган санадан кейин камида 12 ой ўтгач сотган тақдирда амалга оширилади.

Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси  Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон эмитентлари акциялари муомалада бўлишидан олинган даромадларини эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси "Тошкент" Республика фонд биржаси билан биргаликда қимматли қоғозларни хорижий инвесторларга эркин алмаштириладиган валютага сотиш учун, Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиққан ва тасдиқлаган ҳолда, 1999 йил 1 январгача махсус савдо майдончаси ташкил этсин.

10. Ҳукумат қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ушбу қарордан келиб чиқадиган идоравий меъёрий ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда қабул қилсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 ноябрдаги

477 сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг суверен

рейтингини олишига доир

ТАДБИРЛАР

Т/р


Тадбирлар мазмуни


Масъул

бажарувчилар


Бажариш

муддати


1.


Ўзбекистон Республикасининг кредитга қодирлик суверен рейтингини очиш масаласи бўйича халқаро етакчи юридик фирма-юридик маслаҳатчини танлаш юзасидан тендер ўтказиш, контрактни тайёрлаш ва уни тузиш


Ишчи гурухи (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 январдаги 46-сон қарорига 1-иловага мувофик таркибда)


1998 йил IV чорак 1999 иил I чорак


2.


"Джи Пи Морган" ва "Чейз Манхэттен" банклари билан музокаралар олиб бориш, банкларни молиявий маслахатчи этиб тайинлаш, кредитга қодирлик суверен рейтингини олиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактларни тайёрлаш ва уларнн тузиш


Ишчи гурухи; халқаро маслаҳатчилар



1998 йил IV чорак

1999 йил I чорак


3


Кредитга қодирлик суверен рситингини олиш стратегиясини халқаро маслахатчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан келишиш


Ишчи гурухи, халқаро маслахатчилар


1999 йил I чорак


4


Етакчи рейтинг агентликлари томонидан кредитга қодирлик суверен рейтингини бериш услубини танлаш


Ишчи гурухи; халқаро маслаҳатчилар


1999 йил II чорак


5.


Рейтингни олиш учун рейтинг агентликларини танлаш ва тайинлаш, музокаралар ташкил этиш ва уларни ўтказиш, улар билан контрактлар тузиш


Ишчи гурухи, халқаро маслаҳатчилар 


1999 йил III IV

чорак

6.


Рейтингни олиш учун зарур бўлган материалларни ва маълумотларни тўплаш, ишлаш ва тахлил қилиш хамда уларни рейтинг агентликларига тақдим этиш


Ишчи гуруҳи, халқаро маслагатчилар, рейтинг агентликлари


2000 йил II чорак


7.


Рейтинг агентликлари томонидан берилган материаллар ва маълумотларни ўрганиш, кредитга қодирликни Қатъий бахолаш юзасидан қарор қабул қилиш


Ишчи гурухи; халқаро маслахатчилар, реитинг агентликлари


2000 йил III чорак


8.


Кредитга қодирликни бахолаш натижаларини ўрганиш рейтинг бахолари якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш


Ишчи гурухи, халқаро маслахатчилар, рейтинг агентликлари


2000 йил IV чорак


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 ноябрдаги

477 сон қарорига

8-ИЛОВА



Ҳукумат қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "1998 йилда Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида" 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарорига 15-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси билан даромадларга икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш ҳақидаги битимларга эга бўлмаган давлатлар резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг дивидендлари бундан мустасно".