язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.04.1998 й. 610-I-сон "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1998 й.

N 610-I


"ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қараб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 май қабул қилинган "Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 128-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 185-модда) XXI бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда) VI бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда) IX бўлими.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                     Э. Халилов