язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2015 й. 334-сон “Халқаро молия институтлари иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2015 й.

N 334



ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ИШТИРОКИДА

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш ва муддатларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тайёрланган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил этилган ва фаолиятини амалга ошираётган лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари сонининг иловага* мувофиқ мақбуллаштирилган рўйхати ва штатдаги ходимлар сони маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, бошқа ташкилотлар - лойиҳаларнинг ташаббускорлари 2016 йил 1 январгача бўлган муддатда белгиланган тартибда:

ушбу қарор талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини қайта ташкил этиш ва уларнинг штат жадвалини ўзгартириш бўйича зарур тадбирлар амалга оширилишини;

қайта ташкил этилган лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари зарур тажриба ва билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан бутланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги - Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва халқаро молия институтларида, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлардаги бошқарувчилар идоралари белгиланган тартибда:

лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини мақбуллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар халқаро молия ташкилотлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан келишилишини;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 ноябрь, 47-сон, 597-модда