язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 07.07.2011 й. ГС-01/10-3554-сон "Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.07.2011 й. 960-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2011 й.

N 960-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2011 й.

N ГС-01/10-3554


ҚАРОРИ


Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари

учун импорт қилинадиган маҳсулотларни

сертификатлашни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2011 йил 28 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли "Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 2-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 200-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3408-сон билан тасдиқланган Хорижий инвестор томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 960, 2000 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 16-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                             Г. Саидова



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 307-модда