язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.05.2011 й. 136-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 майдаги

136-сон қарорига

ИЛОВА


Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб

келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мол-мулкни олиб киришда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мол-мулк эркин муомалага чиқариш режимига божхона расмийлаштируви пайтида сертификати мавжуд бўлган тақдирда, тақдим этилади. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификатнинг йўқлиги ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган умумий тартибда амалга ошириладиган олиб келишни чеклашга асос ҳисобланмайди.


II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган мол-мулкка сертификат олиш учун мурожаат қилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона - белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга жавоб берадиган корхона;


ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) - маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун олиб келинаётган мол-мулкнинг ишлатилишини тасдиқлайдиган ҳужжат, шу жумладан, электрон шаклда;

ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулк (кейинги ўринларда мол-мулк деб аталади) - маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг бевосита технологик жараёнида фойдаланиш учун ариза берувчи томонидан олиб келинадиган моддий бойликлар ва ашёлар жами;


товарга илова қилинадиган ҳужжат (инвойс ва транспорт юк хати) - юкни жўнатувчи ёки етказиб берувчи томонидан юкланган ёки ташиладиган товар билан биргаликда юбориладиган, товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;


ишлаб чиқариш - моддий ва/ёки бошқа бойликлар - маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни яратиш жараёни;


технологик жараён - маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун изчил бажариладиган операциялар жами;


ваколатли орган - "Ўзбекэкспертиза" АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

эксперт - зиммасига ишлаб чиқариш экспертизасини ўтказиш, экспертиза далолатномасини ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш ва сертификат тайёрлаш функциялари юкланган ваколатли органнинг вакили;


ишлаб чиқаришни экспертизадан ўтказиш - ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ариза берувчининг ишлаб чиқиришини эксперт тартибида текшириш.



III. ЎЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН

ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАН МОЛ-МУЛКНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


4. Сертификат ваколатли орган томонидан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда берилади:

мол-мулкдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш;

ариза берувчининг ишлаб чиқариш майдонида (шу жумладан, ижарага олинган майдонда) унинг ходимлари томонидан ишлаб чиқаришнинг асосий технологик жараёнлари амалга оширилиши;

ўзининг (шу жумладан, ижарага олинган) асосий ва айланма маблағларидан, шу жумладан, жалб этилган молиявий ресурслардан фойдаланиш.


5. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, қуйидагилар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнига тегишли бўлмайди:

мол-мулкни майдалаш;

мол-мулкни навларга ажратиш;

мол-мулкни қайта ўраш;

қадоқлаш ёки ўраш;

мол-мулкни аралаштириш;

юқорида кўрсатиб ўтилган операцияларнинг иккитасини ёки ундан ортиғини бирга қўшиб олиб бориш.



IV. СЕРТИФИКАТ ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ


6. Сертификат олиш учун ариза берувчи ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жой бўйича ваколатли органга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда ариза беради.

7. Аризага раҳбарнинг ёхуд ишлаб чиқариш учун масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ушбу гувоҳнома бир йилда бир марта тақдим этилади (ариза берувчи қайта ташкил этилган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома нусхаси тақдим этилади);

ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ўзининг ёки ижарага олинган мавжуд бинолар ва асбоб-ускуналар (маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш қуввати кўрсатилган ҳолда), шунингдек ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган меҳнат ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар;

ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарф нормаси (хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ҳамда компонентлар ва ҳоказолар импорт қилинган тақдирда), шунингдек 12 ой учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби;

ариза берувчининг раҳбари ва ишлаб чиқариш учун масъул шахс томонидан тасдиқланган ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни тавсифи;

импорт контракт нусхаси ёки унинг асосида мол-мулк етказиб бериладиган бошқа ҳужжат;

мол-мулк Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинганлиги тўғрисида давлат божхона хизмати органлари белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар нусхалари.

Ариза берувчи томонидан технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар олиб келинган тақдирда, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун мол-мулк олиб келинган тақдирда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарф нормаси ўрнига олиб келинадиган мол-мулкнинг зарурлиги асосланган, шунингдек олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек уларнинг вазифаси, ўрнатиладиган жойи ёки алмаштирилиши тавсифланган хат тақдим этилади.

Ваколатли орган сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

8. Сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.


9. Тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


10. Сертификат олиш учун берилган ариза тушган кунидан бошлаб 4 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Ариза берувчидан қўшимча маълумотлар олиш зарур бўлганда аризаларни кўриб чиқиш муддати 6 иш кунигача узайтирилади.

11. Ариза берувчи ариза берилгандан кейин 3 иш куни мобайнида экспертнинг экспертиза ўтказиш учун ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жойга киришини таъминлашга мажбурдир.



V. СЕРТИФИКАТ БЕРИШ


12. Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳужжатларда етарли зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, олиб келинадиган мол-мулкдан ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш учун ишлаб чиқариш жойининг ўзида ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказади, ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардан келиб чиқиб олиб келинадиган мол-мулкдан фойдаланишнинг тахминий муддатини аниқлайди.


13. Ишлаб чиқариш экспертизасининг натижалари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда, эксперт томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича экспертиза далолатномаси тузилади.


14. Қуйидаги ҳолларда:

ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирортасида сертификат олиш учун зарур маълумот йўқ бўлганда;

тақдим этилган ҳужжатларда бузилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда;

ариза берувчининг ишлаб чиқаришини экспертизадан ўтказиш учун экспертнинг ишлаб чиқариш амалга ошириладиган жойга қўйилиши таъминланмаганда;

ушбу Низомнинг 4 ва 17-бандлари талабларига риоя қилинмаганда;

ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда сертификат беришнинг рад этилиши юзасидан, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

Бошқа асослар бўйича сертификат беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


15. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан эксперт хулосасида илгари баён қилинмаган янги мулоҳазалар тақдим этилишига йўл қўйилмайди. Бунда агар олдинги мулоҳазалар ишлаб чиқариш жойига чиқмасдан кўрсатилган бўлса, янги мулоҳазалар тақдим этилишига йўл қўйилади.

Рад этилганда эксперт рад этиш сабабларини бартараф этиш учун ариза берувчига 20 кун муддат берган ҳолда эксперт хулосасини расмийлаштиради. Ушбу ҳолатда ҳужжатлар ариза берувчи томонидан кўрсатилган муддат мобайнида такроран тақдим этилган тақдирда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


16. Экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан "Ягона дарча" бирхиллаштирилган божхона ахборот тизимига (кейинги ўринларда электрон портал деб аталади) киритилади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сертификат расмийлаштирилади. Ариза берувчи томонидан қоғоз шаклидаги сертификат талаб қилинган тақдирда ваколатли орган ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича бир нусхада сертификат беради.

17. Сертификат инвойсга мувофиқ тузилган контракт доирасида республика ҳудудига олиб келинган мол-мулк ҳажмига (сонига) расмийлаштирилади. Сертификат мол-мулк Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтган кундан бошлаб 12 ойдан кечикмай берилиши мумкин.


18. Сертификат 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

19. Сертификат йўқолган ёки бузилган тақдирда ариза берувчининг мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан 5 иш куни мобайнида икки нусхада сертификатнинг дубликати берилади (сертификатнинг тартиб рақамидан кейин "дубликат" сўзи ёзилади). Сертификатнинг дубликати ваколатли орган томонидан фақат йўқолган ёки бузилган сертификатнинг амал қилиш муддатига расмийлаштирилиши мумкин.



VI. СЕРТИФИКАТГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


20. Олдин берилган сертификатга ўзгартириш (шу жумладан, амал қилиш муддатини узайтириш) ва қўшимчалар киритишга унинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар, ваколатли органга сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма ёки электрон шаклдаги асосланган мурожаат асосида йўл қўйилади.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни текшириш зарур бўлганда ариза берувчининг ишлаб чиқариши қўшимча равишда экспертизадан ўтказилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган 4 иш куни мобайнида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон порталга киритади ва сертификатга ўзгартириш ёки қўшимчани расмийлаштиради. Ариза берувчи сертификатга ўзгартириш ёки қўшимчани қоғоз шаклида киритишни талаб қилган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича қоғоз шаклида сертификатга ўзгартиш ёки қўшимча бир нусхада берилади.


VII. ЎЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ

КЕЛИНАЁТГАН МОЛ-МУЛКНИ СЕРТИФИКАТЛАШ

БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРГА

ҲАҚ ТЎЛАШ


21. Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.


22. Сертификат беришга ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга мурожаат қилинган санада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади. Дубликат, шу жумладан, илгари берилган сертификатга қўшимча экспертиза ўтказилиши натижаси бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар расмийлаштирилганлиги учун кўрсатиб ўтилган сумманинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Эксперт хулосаси расмийлаштирилган ҳолда сертификат бериш рад этилган тақдирда ариза берувчи томонидан тўланган тўлов қайтарилмайди.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкнинг сифати учун ариза берувчи жавоб беради.


24. Экспертиза тўғри ўтказилганлиги ва сертификат берилганлиги учун эксперт ва сертификатни имзолайдиган ваколатли органнинг мансабдор шахси жавоб беради.

26. Давлат божхона хизматининг божхона органлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун божхона тўловлари тўламасдан мол-мулк олиб келган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар реестрини ҳамда берилган имтиёзларнинг ҳисобини юритади.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган мол-мулк эркин муомалага чиқарилгандан кейин давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига (ариза берувчининг тегишлилиги бўйича) ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган мол-мулк тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан бошлаб уч кун муддатда маълумотларни ариза берувчининг тегишлилиги бўйича туман давлат солиқ инспекцияларига юборади.

Сертификат олган ариза берувчи ҳар олти ойда туман давлат солиқ инспекциясига (тегишлилиги бўйича) ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги декларацияни тақдим этади.

Кўрсатиб ўтилган декларация тақдим этилмаган ёки имтиёзлар қўлланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган мол-мулкдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи аниқланган ҳолатлар тўғрисида ҳужжатлар тузади ва уч иш куни мобайнида ушбу ҳужжатларни давлат божхона хизматининг тегишли ҳудудий органларига юборади. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган ва бошқа мақсадларда фойдаланилган (қайта сотиш, бартер бўйича айирбошлаш ва ҳоказо) мол-мулкка божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда давлат бюджетига ундирилади.

27. Ваколатли орган 15 январгача бир йилда бир марта ёки имзолар ўзгарган тақдирда 10 кун муддатда Давлат божхона қўмитасига сертификатни имзолаш ваколати берилган мансабдор шахслар имзолари намуналарини ва сертификатни тасдиқлашда фойдаланиладиган муҳрлар излари намуналарини тақдим этади.


28. Ваколатли органнинг эксперт хулосаси юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА

                     



(ваколатли орган раҳбарига)

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб

келинаётган мол-мулкка сертификат олиш учун

АРИЗА

           

(ариза берувчининг номи)

Почта манзили, КТУТ, СТИР, ИФУТ коди


                

            


Ишлаб чиқариш жойлашган жой


     

телефони


телефакси


Ҳисоб рақамлари, банк бўлимларининг номи


  

МФО


Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат беришингизни сўрайман

Мол-мулкнинг номи

     

                 

          


Ҳажми/сони



контракт


инвойс бўйича тушган


Амал қилиш муддатига


Ваколатли орган билан шартнома N ______ санаси __________

Илова: (аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати, экспертиза учун тўлов тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси).


Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари билан танишилди.

Раҳбар



(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер



(Ф.И.О.)





Низомга

2-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

"O`ZBEKEKSPERTIZA"

AKSIYADORLIK JAMIYATI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО

"УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА"

                       

________________________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________

ЭКСПЕРТИЗА ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил "___" ___________, ___-сон

I. Экспертиза сўровчи:


II. Эксперт:


III. Экспертизанинг асоси:


1. Топшириқнома N


2. Буюртманома N


IV. Экспертизанинг вазифаси:


                        


V. Экспертиза (текшириш) натижалари


                   


               


             


          


          


          


          


         


          


        


         


         


             



Экспертиза сўровчининг вакили



Эксперт





             




М.Ў.


                             


Муҳрсиз ҳақиқий эмас.


                





Низомга

3-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

"O`ZBEKEKSPERTIZA"

AKSIYADORLIK JAMIYATI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО

"УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА"

             

________________________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

20___ йил "___" ______________, ___-сон

I. Экспертиза сўровчи:


II. Эксперт:


III. Экспертизанинг асоси:


1. Топшириқнома N


2. Буюртманома N


IV. Экспертизанинг вазифаси:


                        


                

V. Экспертиза (текшириш) натижалари


              


                


                


               


                    


                    


                   


                     


                      


                   


                        


                     


                       



М.Ў.



          

Муҳрсиз ҳақиқий эмас.


                


Эксперт


        


Органнинг ваколатли шахси


         





Низомга

4-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

"O`ZBEKEKSPERTIZA"

AKSIYADORLIK JAMIYATI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО

"УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА"

               

________________________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб

келинаётган мол-мулкка ____-сон

СЕРТИФИКАТ

1. Эксперт


2. Ариза берувчи


3. Корхонанинг рўйхатдан ўтказилган рақами


4. Ишлаб чиқариш жойлашган жой


5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи


                    


                     


                  


                  


                    


                   


6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг ҳажми/сони


                       


                     


7. Контракт


          

Ушбу сертификат билан қуйидаги мол-мулкнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётганлиги тасдиқланади:

                     


                  


                 


                 


Сертификат ҳақиқийдир


               Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

М.Ў.





(имзо)


(Ф.И.О.)

               Сертификат берилган сана






Низомга

5-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

"O`ZBEKEKSPERTIZA"

AKSIYADORLIK JAMIYATI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО

"УЗБЕКЭКСПЕРТИЗА"

             

________________________________________________________________________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________________________

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун

олиб келинаётган мол-мулкка

____-сон СЕРТИФИКАТГА

____-сон ЎЗГАРТИРИШ (ҚЎШИМЧА)

1. Сертификатга ўзгартириш (қўшимча)лар киритиш учун асос


                


                     


2. Ўзгартириш ва қўшимчалар:


                


                      


Сертификатга ўзгартириш (қўшимча)лар ҳақиқийдир

Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

М.Ў.





(имзо)


(Ф.И.О.)

Ўзгартириш (қўшимча)лар берилган сана

          





Низомга

7-ИЛОВА

                       



(солиқ инспекцияси раҳбари)

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар

томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб

келинаётган мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисида

20___ йил "___" ___________даги

ДЕКЛАРАЦИЯ

1. Ариза берувчининг номи


                     


2. Корхона манзили


3. Олинган сертификатнинг тартиб рақами ва санаси


4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи


5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг сони


               


                    


     

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни бажариш юзасидан 20___ йил "____" ____________даги ____-сон контракт бўйича олинган сертификат

асосида юк ҳужжатларига мувофиқ



(транспорт юк ҳужжатлари, инвойслар)

                


            

тушди.

20___ й. "___" __________ даги ҳолатига кўра _________________ фойдаланилди.

Сертификатланган маҳсулотнинг қолдиғи


                     


Сертификатланган маҳсулотдан қуйидаги тарзда фойдаланилди


                   


                  


                  


Раҳбар





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 200-модда.