язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 02.11.2009 й. 01/23-18/22-сон "Хорижий инвесторларга технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш эвазига хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини сотиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2009 й. 569-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2009 й.

N 569-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.11.2009 й.

N 01/23-18/22


ҚАРОРИ


Хорижий инвесторларга технологик

асбоб-ускуналарни етказиб бериш эвазига

хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг

акцияларини сотиш тартибини ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 21 ноябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 18 декабрда 07-98-сон билан тасдиқланган "Хорижий инвесторларга технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш эвазига хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини сотиш тартиби" (рўйхат рақами 569, 1998 йил 18 декабрь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси                                                               Д. Мусаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 503-модда.