ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 321-В-5-сон, Молия вазирлигининг 7-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-09-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида"ги 25.02.2016 й. Қарори (АВ томонидан 02.03.2016 й. 2342-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2016 й.

N 2342-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.02.2016 й.

N 321-В-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.02.2016 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.02.2016 й.

N 2016-09


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон "Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

"17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон "Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Сувоқова" давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг шаҳар ва туман филиаллари таъминоти ҳамда жорий харажатларини (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, маҳаллий солиқлар, хизмат сафари харажатлари, сув, газ, электр энергияси, телефон ва бошқа коммунал тўловлар, ижара ҳақи, автотранспорт харажатлари) қоплаш мақсадида ажратиладиган маблағлар учун очилган 22622 - "Юридик шахсларнинг ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлари" ҳисобварағи.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 97-модда
































Время: 0.0032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск