язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2016 й. 62-сон "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2016 й.

N 62



ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ ВА МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

ОДОБ-АХЛОҚ НАМУНАВИЙ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгилаш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, давлат хизматида суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика давлат бошқаруви органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари икки ой муддатда:

ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Одоб-ахлоқ қоидалари асосида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар ходимлари учун мажбурий бўлган ходимларнинг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомни ва унинг шахсий таркибини тасдиқласинлар;

ички меҳнат тартиб-қоидаларини ва бошқа идоравий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, ходимларнинг тасдиқланадиган идоравий одоб-ахлоқ қоидалари Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига зид бўлиши ёки улардан паст даражадаги талабларни назарда тутиши мумкин эмас.


3. Хўжалик бошқаруви органларига Одоб-ахлоқ қоидалари асосида ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиш тавсия этилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий ёки бошқача жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб ҳисобланиши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги билан биргаликда 2016 йил мобайнида ушбу қарорнинг қўлланиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ҳамда, зарурият бўлганда, уларнинг якунлари бўйича Одоб-ахлоқ қоидаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров 10 кун муддатда, ушбу қарор талабларига қатъий амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 9 март, 9-сон, 94-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 3-сон, 16-модда