ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2003 й. 371-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолиги тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.08.2003 й.
N 371
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИГА
АЪЗОЛИГИ ТЎҒРИСИДА
Халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистоннинг Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлиш нияти тўғрисида Ислом тараққиёт банкига расмий мактуб билан мурожаат қилганлиги ва ушбу ният Банк раҳбарияти томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ислом тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисида 1974 йил 12 августдаги Битим моддалари қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни қабул қилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банкига маълум қилинсин.
3. Ислом тараққиёт банки устав сармоясига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
номинал қиймати 10000 Ислом динори/СДР бўлган 250 акцияга ёзилишни;
мазкур қарор билан тасдиқланган тўлов жадвалига мувофиқ бадаллар тўланишини таъминласин.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев Ўзбекистон Республикасидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси этиб;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси З.С.Мирхўжаев Ўзбекистон Республикасидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчисининг ўринбосари этиб тайинлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 27 августдаги
371-сон қарорига
ИЛОВА
Ислом тараққиёт банки устав сармоясига
Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш
ЖАДВАЛИ
Тўлов йиллари |
Тўланадиган сумма: |
|
ИД/СДРда тўғридан-тўғри тўловлар |
АҚШ долларига тенг миқдори* |
|
2003 |
250 000 |
347 500 |
2004 |
250 000 |
347 500 |
2005 |
250 000 |
347 500 |
2006 |
250 000 |
347 500 |
2007 |
250 000 |
347 500 |
2008 |
250 000 |
347 500 |
2009 |
250 000 |
347 500 |
2010 |
250 000 |
347 500 |
2011 |
250 000 |
347 500 |
2012 |
250 000 |
347 500 |
Жами: |
2 500 000 |
3 475 000 |
*) Изоҳ - 1 акция қиймати - 10 000 ИД/СДР (2003 йил 12 августдаги курс бўйича 13 900 АҚШ доллари).
Тўлов тўлов кунидаги курс бўйича АҚШ долларида амалга оширилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 139-модда.