ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /Марказий банк Бошқарувининг 08.10.2015 й. 27/4-сон “Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 21.10.2015 й. 1829-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.10.2015 й.
N 1829-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
08.10.2015 й.
N 27/4
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли
қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш
ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли
қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш
ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-726-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 454-модда)" деган сўзлар "ПҚ-726-сон "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси валюта биржасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон республика валюта биржасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Савдо тизимининг депозитарийси" деган сўзлар "Савдо тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 26 октябрь, 42-сон, 546-модда