ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Облигациялар (заёмлар) /

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 12.02.1990 й. 85-сон "1990 йилги Ўзбекистон Республикаси ички 5 процентли заёмини чиқариш ва тарқатиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССР

МИНИСТРЛАР СОВЕТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.1990 й.

N 85



1990 ЙИЛГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ 5 ПРОЦЕНТЛИ ЗАЁМИНИ

ЧИҚАРИШ ВА ТАРҚАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзбекистон ССРнинг 1990 йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон ССР Қонунига мувофиқ кўнгилли равишда давлат, кооператив ва бошқа жамоат корхоналари, ташкилотлари ва кредит муассасалари ўртасида тарқатиш учун йилига 5 процент ҳисобидан 1990 йилнинг 1 январидан 2006 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёми чиқарилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, сотиб олинаётган заёмлар облигациялари ҳақи корхона ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган пул маблағлари ҳисобидан тўланади. Улардан тушадиган даромад облигация эгалари бўлган корхона ва ташкилотлар фойдаси (даромади)нинг умумий суммасига қўшилади.

Тиражда чиққан облигациялар бўйича уларнинг эгаларига облигацияларнинг устига ёзиб қўйиладиган қиймати тўланади. Бу қиймат қайси маблағлардан олинган бўлса, ўша маблағлар ҳисобига қўшилади. Облигацияларни сотишдан тушган маблағлар ҳам худди шу тартибда қўшилади.


3. 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёми облигациялари Ўзбекистон давлат банки, шунингдек, унинг рухсати билан коммерция ва кооператив банклари орқали сотилади.

Облигацияларни тарқатганлиги ва улар бўйича даромадларни тўлаганлиги учун банклар республика бюджети ҳисобидан тарқатилган облигациялар қийматининг 0,2 проценти миқдорида комиссион мукофот пули олади.


4. 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёмини сотишдан тушган маблағ, хизмат ҳақи ва облигацияларни сотиш қийматидаги фарқни чегириб қолингандан кейин Ўзбекистон ССР республика бюджетининг даромад қисмига қўшилади.


5. 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёмини чиқаришнинг илова қилинаётган шартлари ва мазкур заёмни чиқариш тўғрисида матбуот учун тайёрланган хабар матни тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон ССР Молия министрлиги Давлат знакларини ишлаб чиқариш бошқармаси корхоналарида 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёми облигацияларини тайёрлашни таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки, 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёми облигацияларини чиқариш, уларни жўнатиш, тиражни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ССР республика бюджетининг маблағлари ҳисобидан қопланади.


Ўзбекистон ССР

Министрлар Советининг Раиси                              М.Мирқосимов.


Ўзбекистон ССР

Министрлар Советининг

Ишлар Мудири                                                           Н.Мизякин.





Ўзбекистон ССР

Министрлар Советининг

1990 йил 12 февралдаги

85-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




1990 йилги Ўзбекистон республика

ички 5 процентли заёмини чиқариш

ШАРТЛАРИ

1. 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёми 16 йиллик муддатга  1990 йилнинг 1 январидан 2006 йилнинг 1 январигача  100000, 50000, 25000, 10000 сўмлик қийматли облигациялар тарзида чиқарилади.

Умумий сумманинг 335 миллион сўмлик заём облигациялари, жумладан, 1000 та 100 минг сўм қийматли, 2240 та 50 минг сўм қийматли, 2400 та 25 минг сўм қийматли, 6300 та 10 минг сўм қийматли облигациялар чиқарилади.


2. Заём облигациялари бўйича даромадлар банк муассасалари томонидан нақд пулсиз облигация купонлари бўйича йилига бир марта, облигация устига ёзиб қўйилган қийматнинг 5 проценти миқдорида тўланади. Облигациялардан кесиб олинган купонлар даромад олиш ҳуқуқини бермайди. Купонларни тўлаш муддати 1991 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар йилнинг 1 январида бошланади.


3. 1990 йилги Ўзбекистон республика ички заёми облигациялари 1996 йилнинг 1 январидан бошлаб 10 йил давомида ҳар йили тенг миқдорда сотиб олинади.


4. 1996-2005 йилларда сотиб олинадиган облигациялар 1995 йилдан бошлаб, ҳар йилнинг декабрида ўтказиладиган йиллик тўлов тиражларида аниқланади. Тўлов тиражида чиқмаган облигациялар 2006 йилнинг 1 январидан бошлаб сотиб олинади.


5. Заём облигацияларини банк  муассасалари томонидан сотиб олишда уларнинг эгаларига облигацияларнинг устига ёзиб қўйилган қиймати тўланади.


6. Тўлов тиражларида чиққан заём облигациялари бўйича уларнинг устига ёзиб қўйилган қиймати ва купонлари, шунингдек, облигациялар сотиб олинадиган йилнинг купонлари ҳам тўланади. Шундан кейинги муддатлар купонларига пул тўланмайди.


7. Тўлов муддати бошланган облигациялар ва уларнинг купонлари 2007 йилнинг 1 январигача тўловга тақдим қилиниши мумкин; шу муддат тугагунгача топширилмаган облигациялар ва купонлар ўз кучини йўқотади ва уларга пул тўланмайди.


8. 1990 йилги Ўзбекистон республика заёми облигациялари банк муассасаларида сотилади, кўрсатилган облигацияларни сотишда улар рўйхатдан ўтказилади.


9. Заём облигацияларини сотишда тафовут қиймати ундирилади. Унинг миқдори облигацияни йилнинг қайси вақтида сотиб олинишига боғлиқ бўлади ва СССР Молия министрлиги томонидан СССР Давлат банки билан келишилган ҳолда белгиланади.


10. Облигация эгалари уларни банк муассасалари орқали бошқа давлат кооператив ва шу каби жамоат корхоналари ва ташкилотларига, шунингдек, кредит берувчи муассасаларга сотиши мумкин.


11. Корхона тугатилган ҳолларда СССР Давлат банки муассасаларига облигацияларни белгиланган муддатидан аввал номинал қиймати бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилади.





Ўзбекистон ССР

Министрлар Советининг

1990 йил 12 февралдаги

85-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




1990 йилги Ўзбекистон республика

ички 5 процентли заёмини чиқариш

тўғрисида матбуот учун тайёрланган хабар

МАТНИ

Ўзбекистон ССР Молия министрлигида



Ўзбекистон ССР Молия министрлиги Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг рухсати билан кўнгилли равишда давлат, кооператив ва бошқа жамоат корхоналари ва ташкилотлари ҳамда кредит берувчи муассасалар ўртасида тарқатиш учун 1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёмини чиқаради.

Сотиб олинаётган заём облигациялари ҳақи корхона ва ташкилотлар ихтиёрида қоладиган пул маблағлари ҳисобидан тўланади. Улардан тушадиган даромад облигация эгалари бўлган корхона ва ташкилотлар фойдаси (даромади)нинг умумий суммасига қўшилади.

Тиражда чиққан облигациялар бўйича уларнинг эгаларига облигацияларнинг устига ёзиб қўйиладиган қиймати тўланади. Бу қиймат қайси маблағлардан олинадиган бўлса, ўша маблағлар ҳисобига қўшилади.

1990 йилги Ўзбекистон республика ички 5 процентли заёмини чиқаришнинг бошқа шартлари қуйида эълон қилинмоқда.

























Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск