Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

"Кичик корхона ҳисоботи" давлат статистика ҳисоботининг 1- НГС шаклини тўлдитриш бўйича Йўриқнома (Макроиқтисод ва статистика вазирлиги томонидан 18.11.1997 й. 11-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА СТАТИСТИКА

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

18.11.1997 й.

N 11



"Кичик корхона хисоботи" давлат статистика

хисоботининг I-НГС шаклини тўлдириш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Статистика ҳисоботи "Ўзбекистон Республикаси давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ давлат статистика органига тақдим этилади.

Шаклни бюджет корхоналаридан ташқари, қайси идорага бўйсунишидан, мулкчилик шаклларидан ва бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар айрим тармоқлар бўйича қуйидаги миқдорлардан ошмайдиган ходимлар сонига эга бўлган барча кичик корхоналар тўлдиради:

- саноат ва қурилишда - 50 кишигача;

- ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - 25 кишигача;

- фанда ва илмий хизмат кўрсатишда - 10 кишигача;

- ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида - 10 кишигача;

- чакана савдода - 5 кишигача.

Илгари кичик корхоналар сифатида рўйхатдан ўтган ва 1-НГС шакли бўйича ҳисобот берадиган, ходимлари сони юқорида кўрсатилганига нисбатан кўпроқ бўлган корхоналар ҳам ушбу шакл бўйича ҳисобот беришни давом эттиришади.

Манзили кўрсатиладиган қисмда корхонанинг фаолият тури рўйхатдан ўтказилган низомга қатъиян мувофиқ ҳолда кўрсатилади.

Агар корхона кўп тармоқли деб рўйхатдан ўтказилган бўлса, унда фаолиятнинг энг катта тури, яъни корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг умумий ҳажмида қийматли ифодада ишлаб чиқариладиган маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг энг кўп салмоғига эга бўлган тури ёзиб қўйилади.

Тегишли статистика органларига давлат ҳисоботини тақдим этишдан бўйин товлаш ёки уни тақдим этмаслик ёхуд белгиланган муддатга амал қилмасдан, хатолар ва ишончсиз маълумотлар билан тақдим қилиш, шунингдек, статистика маълумотларининг тақдим қилиниши ёки олинишига қандайдир шаклда қаршилик қилиш учун қонунларга биноан жавобгарликка тортилиш мумкин ( "Ўзбекистон Республикаси давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддаси).

001-сатрда корхона ва ташкилотнинг (шу жумладан, савдо корхонаси ва ташкилоти) маҳсулот (иш, хизмат) ларни сотишдан олган тушуми кўрсатилади. Ушбу сатрда харидорлар ва буюртмачилар тўлайдиган солиқлар билан биргаликдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни сотишдан олинган бутун тушум акс эттирилади ( қайтариб юборилган товарлар ва тайёр маҳсулотлар, харидорга сотиш нархидан қилинган чегирмалардан ташқари), бу 2-бухгалтерия ҳисоботининг 5-устуни 010-сатрига мувофиқ бўлиши лозим.

Савдо корхоналари (ўзининг товарлари билан савдо қиладиган), харид қилинган товарларни савдо қиладиган таъминот-сотиш ва тайёрлов корхоналари учун тушум деганда бутун товар айланиши тушунилади. Консигнация товарлари билан савдо қиладиган ташкилотлар 001-сатри бўйича ялпи даромадни (товарларни сотганлик учун комиссион рағбатлантириш ҳақларини) кўрсатади.

002 сатр бўйича қўшилган қиймат солиғи кўрсатилади, бу 2-бухгалтерия ҳисоботи шаклининг 6-устуни 020-сатрига мувофиқ келиши керак.

Акцизларни тўлайдиган корхоналар 003-сатр бўйича сотиш ҳисобварағида ҳисобга олинган тушум таркибидаги суммани акс эттиради ва бундай маълумотлар 2-бухгалтерия ҳисоботи шаклининг 6-устуни 030-сатрига мувофиқ келиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (24-сон) ва ДСҚ (97-37-сон) 1997 йил 20 майдаги тасдиқлаган йўриқномасига биноан кичик корхоналар учун мўлжалланган солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган корхоналар 004-"Ягона солиқ" сатрини тўлдирадилар.

005-сатр бўйича моддий харажатлар, ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ижтимоий ажратмалар, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий фондлар ва номоддий активлар учун ажратмалар, ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа харажатлар учун мўлжалланган

Савдо ташкилотлари 005-сатр бўйича ҳисобот даврида сотиб олинган товарларнинг харид нархини акс эттиради.

006-"Моддий харажатлар" сатри бўйича сарфланган хом ашё, материаллар, энергия ва ёқилғининг ҳамма турлари, ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар (005-сатридан) акс эттирилади.

007-сатр бўйича нақд пулга сотиб олинган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг негизини ташкил қилиб, унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулотни тайёрлашда зарур компонент ҳисобланадиган товарлар қиймати (006-сатридан) кўрсатилади.

006, 007-сатрларни савдо корхоналари тўлдирмайди.

008-сатр бўйича маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ харажатлар, маъмурий харажатлар, бошқа операцион харажатлар кўрсатилади. 008-сатр 2-бухгалтерия ҳисоботи шаклининг 080, 090, 100-сатрларига мувофиқ бўлиши керак. Савдо корхоналари бу сатр бўйича муомала чиқимларини акс эттиради.

009-сатр бўйича корхонанинг ҳамма харажатлари: ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолиятга доир харажатлар, фавқулодда зарарлар кўрсатилади.

010-сатр бўйича сотишдан олинган тушум билан ҚҚС, акцизлар ва ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган ялпи молиявий натижа кўрсатилади. 010-сатр 2-бухгалтерия ҳисоботи шаклининг 070-сатрига мувофиқ бўлиши керак.

010-сатр бўйича савдо ташкилотлари ялпи даромадни акс эттиради. Ялки даромад таркибига товарнинг харид нархи билан сотиш нархи ўртасидаги фарқ, молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар ва асосий фаолиятдан олинадиган "Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархига киритиладиганларни ишлаб чиқариш ва сотишга (иш, хизмат) харажатлари таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар киритилади.

011-сатр бўйича фойда солиқларини тўлагунгача бўлган умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар) акс эттирилади. Бу кўрсаткич корхонанинг ҳисобот даврида олган фойдаси ёки зарарининг сальдоси сифатида 2-бухгалтерия ҳисоботи шаклининг 170-сатрига мувофиқ бўлиши керак.

012-сатр бўйича дебиторлик қарзи кўрсатилади.

013-сатр бўйича идора ичидаги қарзни ҳисобга олмасдан дебиторлик қарзи кўрсатилади.

014-сатр бўйича кредиторлик қарзи кўрсатилади.

015-сатр бўйича идора ичидаги қарзни ҳисобга олмасдан кредиторлик қарзи кўрсатилади.

016-сатр бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи кўрсатилади.

017-сатр бўйича идора ичидаги қарзни ҳисобга олмасдан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи кўрсатилади.

018-сатр бўйича муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзи кўрсатилади.

019-сатр бўйича идора ичидаги қарзни ҳисобга олмасдан муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзи кўрсатилади.

Икки ой давомида узилмаган қарз муддати ўтказиб юборилган қарз ҳисобланади.

Ҳисоботнинг "Меҳнат" бўлимида ходимлар сони ва уларга ҳақ тўлаш харажатлари ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Ўртача иш ҳақини ва бошқа миқдорларни (021-сатр) ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ходимлар сони Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси 1995 йил 4 январда 34-16-сон билан тасдиқлаган ёлланиш бўйича ишловчилар сони ва иш ҳақи статистикасига доир йўриқноманинг 2 ва 3-бўлимларига биноан белгиланади. 021-сатрдаги сонга мазкур корхона штатида турмайдиган, бошқа корхоналардан қабул қилинган ўриндошлар, меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган шахслар киритилмайди. Бир корхонада икки, бир ярим ставка маош оладиган ёки бир корхонада ички ўриндош сифатида расмийлаштирилган ходим ходимларнинг рўйхат таркибидаги сонида бир киши тарзида ҳисобга олинади ва ўриндошлар сонига киритилмайди.

Ушбу бўлимда ходимлар сони икки гуруҳга: ишчилар ва хизматчиларга бўлинади. Хизматчиларга раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларга тегишли бошқа ходимлар киради. Ишчиларга бевосита моддий бойликларни яратишда банд бўлган, шунингдек, таъмирлаш, юкларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш, моддий хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар киритилади.

Ходимларнинг у ёки бошқа тоифага киритилиши тариф-малака билдиргичига биноан амалга оширилади.

Пуллик ва натура шаклидаги иш ҳақи фонди таркибига (022-023) юқорида кўрсатилган йўриқноманинг 6-бўлимига мувофиқ белгиланадиган суммалар киритилади.

Иш ҳақи фонди таркибига (022-023 сатрлар бўйича) пуллик ва натура шаклида ҳисобланган иш ҳақининг ҳамма турлари (шунингдек, мукофотлар, бир йилдаги иш якунлари бўйича рағбатлантириш ҳақлари ва бир марталик рағбатлантиришлар, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан берган меҳнатга доир ва ижтимоий имтиёзлари), шу жумладан, ходимларга қонунларга биноан ишламаган вақти учун тўланадиган пул суммалари (ҳар йилги таътил, байрам кунлари ва ҳоказо) киритилади.

Иш ҳақи фондига тўловларнинг маблағ билан таъминланиши манбаларидан қатъи назар тўлов ҳужжатларига мувофиқ тўлаш учун ҳисобланган пул суммалари (солиқлар ва бошқа ушлаб қолинадиган суммалар чегирилмасдан) киритилади. Иш ҳақи фонди таркиби юқорида кўрсатилган йўриқномага мувофиқ белгиланади. Хорижий валютада ҳисобланган иш ҳақи хорижий валютани Марказий банк курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига қайта ҳисоблаш йўли билан белгиланган суммада киритилади.

Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланганида ва меҳнатга доир ва ижтимоий имтиёзлар берилганида бундай суммалар меҳнатга доир ҳисоботга бозор нархлари бўйича ҳисоб-китоблар асосида киритилади.

024-сатрнинг 1-устунида (йил бошидан бошлаб) иш ҳақига маблағларни бериш бўйича муддати ўтказиб юборилган қарз суммаси, шу жумладан, бундан олдинги даврдан ва йилдан ўтган, ҳисобот санасигача узилмаган қарз қолдиқлари, қонунларга биноан солиқлар ва бошқа ушлаб қолинадиган суммаларни чегирмасдан кўрсатилади.

089 ва 090-сатрлар бўйича тўлиқ бўлмаган иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш ҳафтасига (белгиланган иш куни давомийлигига нисбатан) ишга қабул қилинган, шу жумладан, ишлаб чиқариш ҳажми (ҳисобот даврида) қисқариши сабабли шундай иш режимига ўтказилган ходимлар сони кўрсатилади.

091-092-сатрлар бўйича кўрсаткич хом ашё, материаллар, ёқилғи, бутловчи буюмлар йўқлиги, маҳсулотларни сотиш қийинлиги ва шу кабилар сабабли маъмурият қўшимча ҳақи тўланмайдиган ёки ҳақи қисман тўланадиган таътиллар берадиган ходимлар сони киритилади.

089-092-сатрларга изоҳ. Агар бир ходимнинг ўзи ҳисобот даври давомида ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши сабабли бир мартадан кўп таътил олган бўлса ёки тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтказилган бўлса, у ҳисобот даврида фақат бир марта ҳисобга олинади ва ҳисоботда бир жисмоний шахс сифатида кўрсатилади.

093-сатр бўйича 092-сатр бўйича ҳисобга олинган ходимларга доир таътилларнинг киши-кунлари сони кўрсатилади.

025-сатри бўйича жами ишчи ўринлари сони кўрсатилади.

Маълумотлар ҳисобот даври охирига корхона (ташкилот) нинг ҳамма ходимлари ва ходимларнинг барча тоифалари: ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларга тегишли бошқа ишловчилар бўйича келтирилади.

Иш ўрни - зарур воситалар билан жиҳозланган, ходим ёки ишлаб чиқариш топшириқларини биргаликда бажарадиган ходимлар гуруҳи меҳнат фаолиятини амалга оширадиган жой зонасидир. Ҳисоботда амал қиладиган ва ишчи кучи билан таъминланган ҳамда таъминланмаган иш ўринлари кўрсатилади.

Ҳисоботда якка тартибдаги иш ўринлари сони кўрсатилади. Жамоанинг иш ўринлари амалдаги меҳнатга доир ва бошқа меъёрлар ҳамда нормативлар асосида якка тартибдаги иш ўринларига тўғриланади. Жамоанинг иш ўринлари деганда ҳар бир ходим учун якка тартибдаги ишчи ўрни биркитилмаган бир неча ходим иш билан банд бўлган жой тушунилади.

Масалан, бир неча ишчи муайян иш ҳажмини бажаради ёки бир агрегат - бир жамоанинг иш ўрнига хизмат кўрсатади. Ҳисоботда якка тартибдаги иш ўринларининг хизмат кўрсатишнинг белгиланган меъёри ёки ходимлар сони нормативига тенг сони кўрсатилади (ҳатто ишловчиларнинг амалдаги сони кам бўлса ҳам).

Ҳар бир иш ўрни унинг бир, икки ёки ундан кўп сменада фойдаланилишидан қатъи назар бир ўрин сифатида ҳисобга олинади.

Иш ўринлари сони дастгоҳлар, агрегатлар, машиналар, механизмлар, технологик ва ташкилий жиҳозлар комплектлари бўйича ҳар бир бирликка бир ходим хизмат кўрсатгани ҳолда (меъёр бўйича) бевосита ҳисоб билан белгиланади.

Бир иш ўрни бир ходим томонидан амалдаги меъёрлар бўйича хизмат кўрсатиладиган ускуналарнинг бир неча бирлиги (кўп дастгоҳларга, кўп агрегатларга хизмат кўрсатиш) сифатида ҳисобга олинади.

Автомобиллар, тракторлар, ўзиюрар машиналар ва шу кабиларда банд бўлган ҳайдовчилар иш ўринлари миқдори машиналар сони ва хизмат кўрсатишнинг амалдаги меъёрлари бўйича белгиланади.

Хизмат кўрсатишнинг белгиланган зоналари бўйича (ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарининг фаррошлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш дўконлари сотувчилари, почтачилар ва бошқалар).

Иш постлари бўйича (қўриқлаш, назорат ходимлари, гардеробчилар, хизмат кўрсатиш соҳаси муассасалари қабул қилувчилари ва кассирлари, киоскачилар, диспетчерлар ва ҳоказо).

Ишлаб чиқаришнинг айрим турларида (масалан, қурилишда) иш ўринлари сони иш турлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ёки уларнинг тугалланган қисмидаги меъёрга кўра талаб қилинадиган меҳнат миқдори асосида белгиланади (ғишт терувчилар, сувоқчилар, бетончилар, проходкачилар, монтажчиларнинг иш ўринлари).

Ишчилар ва хизматчилар айрим тоифаларининг иш ўринлари ходимлар сонининг тасдиқланган нормативлари ва бошқа меҳнатга доир меъёрлар бўйича ҳисобга олинади.

Мутахассислар ва хизматчиларнинг иш ўринлари сони штат жадвалидаги лавозимлар сонига қараб (шу жумладан, бўш ўринлар ҳам) белгиланади.

Иш зоналари ва ускуналар ҳар хил иш ўринлари таркибида икки марта ҳисобга олиниши мумкин эмас. Қуйидагилар иш ўринлари сифатида ҳисобга олинмайди:

- ходимларга биркитиб қўйилмаган умумий фойдаланишдаги ускуналар;

- монтаждаги ёки монтаж қилинган, бироқ далолатномага биноан фойдаланишга топширилмаган, шунингдек, демонтаж қилинган ускуналар;

- намойиш қилинадиган ускуналар ва намойиш қилинадиган намуналар.

026-сатр бўйича ҳисобот даврида янгидан жорий этилган иш ўринлари сони кўрсатилади.

027 ва 028-сатрлар бўйича "Бўш иш ўринлари сони" ва "Шу ўринларга талаб қилинадиган ходимлар сони" кўрсатилади.

029-сатр бўйича биринчи сменада ишлаган ходимлар сони, давр охирига кўрсатилади.

Изоҳ. 083, 084, 085, 086, 087, 088, 089, 090, 091, 092, 093, 094, 095, 096, 097, 098, 099-сатрлар бўйича маълумотлар фақат йил учун тўлдирилади.

094 ва 099-сатрлар бўйича тегишли равишда ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги ходимларнинг рўйхатдаги сони кўрсатилади.

095 ва 096-сатрлар бўйича тегишли равишда ходимларнинг рўйхатдаги таркибининг янги қабул қилинган ва чиқиб кетган сони кўрсатилади.

094-сатр + 095-сатр - 096-сатр = 099-сатр.

I, II, III бўлимлар барча ҳисобот берувчи ташкилотлар томонидан тўлдирилади, қолган бўлимлар ҳар бир тармоқ учун ўзига хосдир.



IV. САНОАТ


Саноат бўйича маълумотлар Истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси 1992 йил 17 ноябрда 30-сон билан тасдиқлаган Маҳсулотлар бўйича саноат корхоналари ҳисоботларини тузишга доир намунавий йўриқномага мувофиқ тўлдирилади.

"Корхоналарнинг қўшилган қиймат солиғи ва акцизсиз улгуржи нархлардаги маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) ҳажми"га қуйидагилар киради:

- корхонанинг барча ишлаб чиқариш цехлари, шунингдек, филиаллари ҳисобот даврида ишлаб чиқарган, четда реализация қилиш, ўз капитал қурилиши ва ўз корхоналарининг носаноат хўжаликлари учун мўлжалланган тайёр буюмлари (ҳам ўз хом ашёси ва материаллари, ҳам буюртмачининг хом ашё ва материалларидан) қиймати. Ишлаб чиқаришда шуъба (даваль) хом ашёси ва материалларидан фойдаланилганда уларнинг қиймати тайёр буюмлар қийматига киритилади;

- корхона бажарадиган янги техникани ўзлаштириш ва жорий қилиш ишлари;

- ЭҲМлар учун дастурий маҳсулот, рақамли бошқарув дастурли дастгоҳлар учун қурилмалар ва дастурий бошқарувда фойдаланиладиган бошқа буюмлар учун қурилмалар;

- ҳисобот даврида ёки ундан илгари ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, ҳисобот даврида четга, ўз капитал қурилиши ва ўз корхонасининг саноат хўжаликларига жўнатилган ярми тайёр маҳсулотлари ва ёрдамчи хўжаликларнинг маҳсулотлари.

Энг муҲим маҲсулот турларини ишлаб чиҚариш

Бўлимни тўлдиришда амалдаги нарх маълумотлари фақат қиймат ифодасида ҳисобга олинадиган маҳсулот турлари бўйича қўйиб чиқилади, қолган маҳсулот турлари эса фақат натурал ифодада кўрсатилади. Қиймати амалдаги нархларда ифодаланадиган буюмлар бўйича ишлаб чиқариш ҳажми корхонанинг улгуржи нархларида (қўшилган қиймат солиғи ва аксиз солиғисиз) белгиланади.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш бўйича маълумотлар (042-046-сатрлар) Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси 1993 йил 14 октябрида 15-15-16-17-45-сон билан тасдиқланган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилишини ҳисобга олиш бўйича йўриқномага мувофиқ тўлдирилади.



V КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ


Капитал қурилиш бўйича маълумотлар Ўзистиқболстат 1996 йил 7 октябрда 10-сон билан тасдиқлаган капитал қурилиш бўйича статистик ҳисоботларини тузиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ тўлдирилади.

Капитал қўйилмалар ҳақидаги маълумотлар 047-сатрда ҳақиқатдаги нархларда акс эттирилади.

048-сатрда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми ҳақиқатдаги нархларда акс эттирилади (материаллар қийматининг, иш ҳақи, тарифлар, машиналар ва механизмларни ишлатиш сарф-харажатларининг ўсишини ҳисобга олиб).

049-сатрда ускуналар, асбоб-ускуналар, анжомлар, уларнинг сотиб олиниши, транспорт ва тайёрлов-омбор харажатларини ҳисобга оладиган ҳақиқатдаги нархларида акс эттирилади. Импорт ускунанинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага айлантириб ҳисобланган контракт (ҳисоб-китоб) нархлари негизида божхона божлари ва импорт солиғини қўшган ҳолда кўрсатилади.

Уй-жойлар ва ётоқхоналар бўйича 050-сатрда умумий (фойдали) майдоннинг ишга тушуми акс эттирилади. Турар-жой биноларининг умумий (фойдали) майдони турар жой майдони ва барча ёрдамчи хоналар майдонидан иборатдир. Квартира, меҳмонхона типидаги уй-жойларнинг, шунингдек одам яшайдиган квартиралари бўлган нотурар жой биноларининг яшаш жой майдонига фақат яшаш хоналари майдони: емакхона, ётоқхона болалар хонаси ва квартира ичидаги бошқа яшаш хоналари киритилади. Ётоқхоналарнинг тураржой майдонида фақат ётоқхоналари ва кундузги бўлиш хоналаригина ҳисобга олинади. Квартира ва меҳмонхона типидаги уй-жойларда ёрдамчи хоналарга санитария узеллари, ваннахоналар ва кийим ечиш хоналари, омборхона, қурилма шкафлар, ёпиқ квартира айвонлари ва ҳоказолар киради.

051-сатрда бир сменада келувчилар кўрсатилади.

052-сатрда белгиланган тартибда расмийлаштирилган қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома маълумотлари асосида ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши акс эттирилади.

053-сатрда бино ва иншоотларнинг капитал таъмири акс эттирилади.



VI. КОРХОНАЛАР АВТОТРАНСПОРТ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Ҳисоботда "Автомобиль транспортининг борлиги" кўрсаткичи ҳисобот даврининг охирида тўлдирилади. Барча тип, марка ва моделлардаги автомобиллар, корхона балансида турган автомобилнинг техник ҳолати ва қаерда турганлигидан (таъмирда, консервация қилинган ҳолатда, ижарада, хизмат сафарида ва ҳоказо) қатъи назар, ҳисобга олинади.

Юкларни ташиш транспортда ташилган барча юклар (жумладан идишлар) оғирлиги (массаси) сифатида ҳисоблаб чиқилади ва ҳақиқатдаги оғирлиги бўйича белгиланади.

Юк обороти тонналарда ташилган ҳар бир партия юкнинг уларни километрлардаги масофада ташишга ҳисобланган суммаси сифатида аниқланади.

Йўловчилар обороти алоҳида қатновлар (сафарлар) бўйича ташилган йўловчилар сонини ҳар бир қатновнинг ҳақиқатдаги узоқлигига кўпайтириш ва олинган натижаларни қўшиш билан аниқланади.



VII ПУЛЛИК ХИЗМАТЛАР


Пуллик хизматлар бўйича маълумотлар Ўзистиқболстат томонидан 1996 йили 7 октябрдаги 14-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига реализация қилинган пуллик хизматларни ҳисобга олиш бўйича намунавий йўриқномага мувофиқ тўлдирилади.

Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишга корхоналарнинг фуқароларга шахсий буюртмалари бўйича уларнинг ижтимоий - маданий, даволаш - соғломлаштириш, ҳуқуқий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун кўрсатадиган хизматлари киради. Агар корхона аҳолига бошқа корхоналар билан бирга кооперациялашиш тартибида пуллик хизмат кўрсатса, у ҳолда реализация хизматлар ҳажми уларнинг ҳар бири шартномада келишилган миқдорда ҳисобга олинади. Пуллик хизматларни сотишнинг умумий ҳажми (063-сатр) корхоналарнинг ўз кучи билан аҳолидан кўрсатилган хизмат турлари учун олган ҳақлари суммасидир.

064-070-сатрларда муайян хизмат турлари бўйича расшифровка берилади.

Савдо корхоналари I-НГС (савдо) шаклига илова тақдим этади.

071-099-сатрларда йиллик ҳисобот маълумотлари бир йилда бир марта тўлдирилади.





























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск