Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.1996 й. 286-сонли Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 14 августдаги

286-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси

ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш

республика маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази (кейинги ўринларда - Марказ) товар бозорларини мунтазам ўрганиш, истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, уни тўлдириш чора-тадбирларини белгилаш, халқ истеъмол товарларини ва озиқ-овқатларни ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларидаги хом ашё, материаллар ва маҳсулотларни импорт бўйича харид қилишда мақбул вариантни танлашга оид консалтинг хизматлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.


2. Марказ мустақил юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва валюта счетларига, думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган иш қоғозлари ва штампга эга бўлади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг қарорлари ва буйруқларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Марказ:

давлат тилида - Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази (қисқартирилган ҳолда - ТБКЎМ);

рус тилида - Республиканский центр по изучению конъюнктуры товарных рынков (қисқартирилган ҳолда - ЦИКТР) деб аталади.


5. Марказ ўз фаолиятини "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг топшириқлари ва буюртмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортини экспертиза қилиш юзасидан тавсияномаларга берган буюртмалари, шунингдек илмий мақсадлардаги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) фойдаланувчилари билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширади.



II. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


1. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

умуман республика ва ҳудудлар бўйича истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш;

истеъмол товарларининг айрим турлари бозорлари конъюнктурасини ва номенклатурасини ўрганиши;

умуман ва товарларнинг асосий гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисидаги ойлик таҳлилий маълумотномалар ва чораклик конъюнктура шарҳларини тайёрлаш;

истеъмол бозорини аҳолининг талаби юқори бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиялар ва таклифларни тайёрлаш;

истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналарнинг, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида маркетинг конъюнктура тадқиқотларини ўтказиш;

контрактлар тузилаётганда, корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар учун халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё, материаллар ва маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан, шу жумладан харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тавсиялар бериш;

корхоналар, ташкилотлар ва фирмаларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг, харид қилиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича маркетинг ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.


2. Марказ асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига мувофиқ:

товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажаради, шунингдек тармоқ ва халқаро лойиҳаларда қатнашади;

қўшма семинарлар, симпозиумлар ташкил этади ва ўтказади, шунингдек халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва алоҳида хорижий фондлар ва фирмалар билан биргаликда маркетинг ва конъюнктура соҳасида тадқиқот дастурларини амалга оширади;

маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади;

корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, аҳоли билан бозор конъюнктурасини, талаб ва таклифни ўрганиш масалалари бўйича савол-жавоб ўтказишни ва бошқа социологик сўровлар ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Бош ҳисоблаш маркази ва унинг ҳудудий органлари ходимларини, шунингдек, интервью берувчилар ва респондентларни шартнома асосида жалб этади;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, республика илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда йирик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун прогноз ҳужжатларни, комплекс ва мақсадли миллий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;

товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганади ва умумлаштиради;

товар бозорларини тўлдиришни таъминлашнинг муҳим муаммоларини ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилади:

товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш муаммолари бўйича кенгашлар, курслар ва маслаҳатлашувлар ташкил этади;

давлат органлари, чет ташкилотлар ва фирмаларнинг буюртмалари бўйича таҳлилий шарҳларни, шунингдек товар бозорлари конъюнктурасига оид маълумотномаларни тайёрлайди;

шаклланаётган конъюнктурадан келиб чиққан ҳолда товарларнинг аниқ турларини республикага келтиришнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан таҳлилий ишларни амалга оширади ва тегишли тавсиялар тайёрлайди.


III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1. Марказ вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аҳоли ҳамда корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ўртасида текширувлар ва социологик сўровлар ўтказиш;

Марказ иши соҳаси бўйича зарур бўлган ноширлик фаолиятини амалга ошириш, маълумотномалар, конъюнктуравий шарҳлар ва бошқа зарур ахборот материалларини чоп этиш;

Марказ фаолияти хусусиятидан келиб чиқувчи маслаҳат, ахборот хизмати ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш;

истеъмол бозорига ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар бозорига хизмат кўрсатувчи корхоналар, фирмалар ва ташкилотларнинг инвестиция лойиҳаларини ва бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва экспертизага қабул қилиш;

Марказ филиалларини, кичик ва қўшма корхоналар, вақтинчалик ва жорий қилувчи жамоаларни ҳамда Марказ фаолиятини яхшилашга ёрдам берувчи бошқа бўлинмаларни ташкил этиш;

Марказнинг асосий фаолияти билан боғлиқ муаммоларни янада чуқурроқ таҳлил этиш учун, асосий вазифаларга зарар етказмаган ҳолда, конкурс грантлари, чет, шу жумладан халқаро ва хорижий ташкилотлар, фондлар ва фирмалар буюртмалари томонидан маблағ билан таъминланадиган илмий-тадқиқот ишларини бажариш;

истеъмол бозорини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар бозорини тўлдиришга ёрдам берувчи контрактлар тузишга шартнома асосида кўмаклашиш;

Марказнинг фаолият соҳаси бўйича, шу жумладан Марказ фаолияти йўналишлари бўйича хорижий тадқиқот марказлари ва экспорт қилувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар бўйича ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, республика корхоналари ва ташкилотларидан статистика, илмий ва бошқа ахборотларни ҳамда ҳужжатларни тўсқинликсиз олиш;

Марказнинг асосий  вазифаларини бажариш бўйича нормал фаолияти учун зарур бўлган техник воситалар, асбоб-ускуналар, ноу-хау ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш;

ватанимизнинг буюртмачилари ва хорижий шериклар ва буюртмачилар билан маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш учун шартномалар тузиш;

истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва бериш тартибини белгилаш;

Марказнинг иш соҳаси бўйича реклама фаолиятини амалга ошириш;

Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича кенгашлар, симпозиумлар ва конференциялар ташкил этиш;

муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилиш, Марказ соҳаси бўйича ўзаро узвий режа ва дастурлар бўйича улар билан биргаликда тадқиқотлар ўтказиш;

конъюнктура шарҳлари ва илмий-услубий адабиётлар айирбошлаш ҳамда бошқа ўхшаш соҳа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

илмий ходимлар тайёрлашни ва стажировкалар, шунингдек мутахассисларни хорижий мамлакатларга жўнатиш орқали уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

хайрия жамғармалари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик ёрдамини олиш.


2. Марказ:

истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисидаги конъюнктура шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалар ўз вақтида тайёрланишини;

ҳам "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси учун, ҳам чет ташкилотларнинг буюртмалари бўйича бажариладиган таҳлилий ишланмаларнинг сифати ва илмий даражасини;

корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарларининг аниқ турларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбуллиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияларнинг ўз вақтида тайёрланишини;

истеъмол бозори конъюнктураси қисқа муддатли прогнозларининг иқтисодий асосланганлигини;

истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг мақбул вариантларини танлаш юзасидан буюртмачилар олдидаги мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга мажбурдир.



IV. МАРКАЗ ДИРЕКТОРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУКУКЛАРИ


1. Марказ директори "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимига тайинланади ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.


2. Марказ директори амалдаги қонунчиликка, мазкур Низомга, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг буйруқлари ҳамда қўмита ҳайъати карорларига асосан раҳбарликни амалга оширади ва Марказнинг фаолияти учун шахсан жавоб беради.


3. Директор:

Марказ томонидан амалга оширилаётган ишланмаларнинг юксак илмий-услубий даражаси ва сифатини;

истеъмол бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва прогноз қилиш учун Марказ мутахассислари малака даражасининг доимий ўсиб боришини;

Марказ мутахассисларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, уларнинг ваколатлари ва функционал вазифалари белгиланишини;

ижтимоий ривожланиш, ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш масалалари ҳал этилишини таъминлашга мажбурдир.


4. Марказ директори қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Марказ фаолиятини ўзи ишлаб чиққан ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланган жорий ва истиқбол режалари ҳамда дастурлар асосида штатдаги ва штатда бўлмаган мутахассислар кучи билан мустақил равишда белгилаш ва амалга ошириш;

Марказ ходимларининг лавозим маошига 70 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилаш ва шахсий устамаларни олиб ташлаш;

Марказ соҳасига мос бўлган ташаббус ва қидирув тариқасидаги тадқиқотлар мавзуини ишлаб чиқиш;

мамлакатимиздаги ва хориждаги муассасалар ва ташкилотларда Марказ манфаатларини ифодалаш;

Марказ мулки ва маблағларини бошқариш;

юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;

Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа хўжалик масалаларини ҳал этиш;

Директор ўринбосарининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш.



V. МАРКАЗНИНГ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ, МОЛ-МУЛКИ

ВА ФОЙДАДАН ФОЙДАЛАНИШ


1. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида бажариладиган ишлар учун хўжалик ҳисоби фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


2. Марказ мулки асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлардан ташкил топади.


3. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, маҳсулотлар сотишдан ва шартнома асосида бажариладиган ишлардан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади.


4. Шартнома асосида бажарилган ишлар учун Марказ томонидан олинган фойда ва истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар импорти бўйича контрактлар экспертизасини амалга оширганлик учун олинган маблағлар Марказ маблағларини ташкил этади. Улар асосий фондларни сотиб олишга ва айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга ва моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


1. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва давлат ҳисоботини тақдим этади.


2. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.






































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск