язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.11.1991 й. 278-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 2 ноябрдаги

278-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Миллий

хавфсизлик хизмати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 августдаги ва 26 сентябрдаги фармонлари асосида ташкил этилган.


2. МХХ ва унинг жойлардаги органлари хорижий давлатлар ва хорижий ташкилотлар махсус хизматларининг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолияти билан кураш олиб борадилар, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, конституциявий тузумини, ҳудудий бутунлигини, иқтисодий, илмий-техникавий ва мудофаа қудратини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикаси МХХ республика қўмитасининг ҳуқуқлари билан таъминланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси МХХ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун Қорақалпоғистон Республикасида, унинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан келишган ҳолда, вилоятларда, алоҳида шаҳарлар ва ноҳияларда ўзининг органларини тузади.


4. МХХ Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларининг ишлашини нодўстлик кайфиятидаги давлатлар ва конституцияга қарши ички тузилмалар махсус хизматларинииг разведка-қўпорувчилик ва бошқа хил жиноий тажовузларидан самарали ҳимоя қилиш учун жавобгардир ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Олий Кенгаши олдида мунтазам равишда ҳисоб бериб туради.


5. Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг жойлардаги органлари ўзларининг амалий фаолиятларида меҳнаткашлар билан яқиндан алоқада бўлишга, доимо уларнинг ёрдамига суянишга мажбурдирлар.


6. МХХга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.

МХХ Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси МХХ Раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланадилар.

Миллий хавфсизлик хизматининг Раиси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан республика вазирларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланади.


7. Ўзбекистон Республикаси МХХ амалдаги буйруқлар ва кўрсатмаларга мувофиқ, агар улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид бўлмаса, оператив-қидирув ва бошқа хил хизмат фаолиятларини амалга оширади.

МХХ Раиси ва унинг ўринбосарлари ўз ҳуқуқлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Олий Кенгашнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни бажариш мақсадида буйруқлар, кўрсатмалар ва йўриқномалар чиқарадилар.

Хавфсизлик органлари ишини ташкил этиш масалаларини ҳал этиш учун таркибида Хизмат Раиси - Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва Хизматнинг бошқа раҳбар ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Кенгаши тузилади.

Кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Хизмат Раиси томонидан тасдиқланади.

МХХ Раиси Хизматни ва унинг органларини сақлаш учун ажратиладиган кредитларнинг бош бошқарувчиси ҳисобланади.



II. МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ҲУҚУҚ ДОИРАЛАРИ


Миллий хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси манфаатлари йўлида разведка ва контрразведка фаолияти билан шуғулланиш ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органлари:


1. Разведка ва контрразведка фаолиятини амалга оширадилар; давлат хавфсизлиги манфаатларига дахлдор бўлган терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш олиб борадилар; Ўзбекистон Конституцияси ва мустақиллигини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлайдилар, чет элларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик, савдо ва бошқа расмий вакилларининг хавфсизлигини таъминлайдилар, зарур бўлган ҳолларда Республика фуқароларининг чет элга жўнаб кетишида ва у ерда бўлишида уларнинг хавфсизлигини таъминлашни ташкил этадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чегара қўшинлари бўлинмалари билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш учун республика давлат чегарасининг дахлсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрадилар.


3. Ўзбекистон Президентини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини хавфсизлик маифаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан хабардор қилиб турадилар; Ўзбекистон Президентини, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органларини хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий, мудофаа қурилиши ва фан-техника тараққиёти, ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш учун уларни зарур бўлган ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот бериш-таҳлил қилиш ишларини амалга оширадилар; хавфсизлик манфаатларига дахлдор бўлган ижтимоий жараёнларни ва муаммоларни тадқиқ қиладилар ва олдиндан айтиб берадилар.


4. Халқ хўжалиги объектларида ва бошқа объектларда давлат сирлари ва махфий ахборотни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантирадилар ва амалга оширадилар, давлат назоратини олиб борадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятни стандартлаш, сертификациялаш ва лицензиялашни таъминлайдилар; ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш тизимларини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилайдилар, уларни амалга ошириш юзасидан тадбирларни ишлаб чиқадилар ва рўёбга чиқарадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантирадилар ва такомиллаштирадилар; Ахборотлаштириш объектларининг аттестация тизимини ташкил этиш соҳасидаги тадбирларни амалга оширадилар.

5. Тергов қилиш хавфсизлик органлари ихтиёрига ўтказилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ишларини олиб борадилар; бундай жиноятларни содир этган ёки содир этишда шубҳа қилинаётган шахсларни қидиришни амалга оширадилар; жиноят содир қилган шахсларнинг ҳисобини юритадилар.

6. Халқ хўжалиги ва бошқа объектларда хавфсизликни таъминлайдилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарори бўйича ички ишлар органлари билан биргаликда фуқароларни ҳимоя қилишда, транспорт ва алоқа, аҳоли ҳаётини таъминлаш объектларини, муҳим халқ хўжалиги ва ҳарбий объектларни қўриқлашда, қонунчиликни ва ҳуқуқий тартиботни тиклашда, оммавий тартибсизликларнинг, миллатлараро низоларнинг олдини олишда қатнашадилар.


8. Атом энергетикаси объектларидаги, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларидаги, транспортдаги, саноатнинг мудофаа тармоқлари объектларидаги ва бошқа муҳим халқ хўжалиги объектларидаги йирик аварияларнинг, ҳалокатларнинг ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олишга оид тадбирларни амалга оширишда, табиий офатлар, эпидемиялар, эпизоотик касалликлар, экологик ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг оқибатларини тугатишда қатнашадилар.


9. Давлат органларининг сўровлари бўйича давлат сирларидан иборат маълумотларни яхши билган шахслар тўғрисида, уларнинг чет элга жўнаб кетаётганликлари ва фуқароликдан чиқишлари ҳақидаги илтимосномалари муносабати билан ахборотлар тақдим этадилар.


10. Махсус юкларни ташишнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чоралар ишлаб чиқишда ва амалга оширишда бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликда қатнашадилар.


11. Уруш даврида миллий хавфсизлик органларининг сафарбарлик тадбирларини таъминлашда қатнашадилар.


12. Давлат сирларини сақлашга, божхона қоидаларига, қурол ва ўқ-дорилар сотиб олиш ва сақлашга тегишли масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини таъминлаш юзасидан умумдавлат тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашадилар.


13. Хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.

14. Миллий хавфсизлик органларининг моддий-техника базаларини ривожлантириш режаларини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар.


15. Миллий хавфсизлик органлари кадрлари билан ишлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар; ўз хавфсизликларини таъминлашга оид тадбирларни амалга оширадилар.



III. МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


1. Миллий хавфсизлик органларининг фаолияти қонунийлик, қонун олдида ҳамманинг тенглиги, шахсни, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, инсонпарварлик ва байналмилаллик принциплари асосига қурилади.


2. Миллий хавфсизлик органлари ўз фаолиятларини фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширадилар.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

ХАВФСИЗЛИК ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик органлари ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун:


1. Ўзбекистон қонуни билан тергов қилиш миллий хавфсизлик органлари ихтиёрига ўтказилган жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни очиш мақсадида, шу жумладан, техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, ошкора ва ноошкора оператив-қидирув тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширадилар, олинган маълумотлардан қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фойдаланадилар.


2. Миллий хавфсизлик органлари зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун фуқароларнинг розилиги билан ошкоралик ва ноошкоралик асосида уларнинг ёрдамидан фойдаланадилар, шу жумладан, кўнгилли асосда фуқароларни хавфсизлик органларининг штатсиз ходимлари сифатида жалб қиладилар.


3. Чет давлатлар ва чет эл ташкилотлари махсус хизматларининг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолиятини, конституциявий тузумга ва республиканинг мустақиллик ҳуқуқига қарши тажовузкорликларнинг пайини қирқиш мақсадида, кейинчалик прокурорни хабардор қилиб, почта жўнатмаларини текширадилар, телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмаларидан фойдаланиб гаплашувчи айрим шахсларнинг гапларини эшитадилар, шунингдек тергов қилиш Ўзбекистон қонуни билан миллий хавфсизлик органларига берилган жиноятларни содир этиш ва уларга тайёргарлик кўрилаётганлигини кўрсатувчи етарли маълумотлар бўлганда, бу чора-тадбирлар натижасида жиноий иш бўйича далил бўлувчи маълумотлар олинади, деган асос бўлган ҳолларда бу шахслар томонидан фойдаланиладиган техник алоқа каналларидан ахборотларни оладилар.


4. Ички ишлар органлари билан бирга ўзаро ҳамкорликда жиноятларнинг олдини олиш ва уларни очиб ташлаш учун оператив-қидирув тадбирларини амалга оширадилар.


5. Ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда хавфсизликни таъминлаш юзасидан тадбирлар ўтказиш учун бу органларнинг кучи ва воситаларини жалб қиладилар.


6. Тергов қилиш қонун билан миллий хавфсизлик органлари ихтиёрига берилган жиноятларни содир қилганликда асосли равишда шубҳаланилган ёхуд жиноятлар содир қилган фуқароларнинг, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек бажарилишини назорат қилиш хавфсизлик органлари зиммасига юклатилган қоидаларга риоя қилинишини текшириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни текширадилар.


7. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат корхоналарига тегишли, шошилинч ҳолларда эса фуқароларга тегишли алоқа воситаларидан хизмат мақсадларида монеликсиз фойдаланадилар.


8. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, жамоат бирлашмаларига ёки фуқароларга тегишли (чет давлатлар, халқаро ташкилотларнинг дипломатия вакилликлари, консуллик ва бошқа муассасаларидан ташқари) транспорт воситаларидан жиноятларнинг олдини олиш, жиноят содир этган ёки жиноят қилганликда шубҳаланилаётган шахсларни кузатиш ва ушлаш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни даволаш муассасаларига етказиш учун, шунингдек воқеа содир этилган ёки табиий офат рўй берган жойга етиб бориш учун фойдаланадилар. Транспорт воситалари эгаларининг талабига кўра миллий хавфсизлик органлари оқибат-натижада уларга келтирилган зарарни белгиланган тартибда тўлайдилар.


9. Текшириш қонун билан миллий хавфсизлик органлари ихтиёрига берилган жиноятларнинг бевосита олдини олишда, бундай жиноятларни содир этганликда шубҳаланилаётган шахсларни таъқиб қилишда, хавфсизликка таҳдид солувчи фавқулодда ҳолатларда куннинг хоҳлаган вақтида уйларга ва фуқароларга тегишли бўлган бошқа хоналарга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига ҳеч қандай монеликсиз кирадилар ҳамда кўздан кечирадилар, сўнгра бир кун муддат ичида қилинган ҳаракатлар тўғрисида прокурорга хабар берадилар.


10. Ўзбекистон давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорига кўра иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни аниқлашга оид тадбирларни амалга оширадилар; бундай-ҳолларда милиция ходимларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.


11. Текширилиши қонун билан миллий хавфсизлик органларига берилган жиноятларнинг олдини оладилар. Қонун билан назарда тутилган ҳолларда фуқароларни ҳуқуққа қарши ҳаракатларнинг содир бўлишига йўл қўймаслик тўғрисида расмий равишда огоҳлантирадилар, кейинчалик бу ҳақда прокурорни хабардор қиладилар.


12. Қонун билан белгиланган тартибда жиноятчиликнинг олдини олиш чораси сифатида ҳибсга олинган шахсларни ва миллий хавфсизлик органлари томонидан жиноятлар қилишда шубҳаланиш бўйича ушланган шахсларни, айрим ҳолларда эса прокурор санкцияси билан ушланган ва ички ишлар органлари, прокурорлар ва судлар томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонуни билан назарда тутилган ҳолларда ушланган ва қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун тергов изоляторлари ва бошқа хоналарга эга бўладилар.


13. Ўз ҳуқуқлари доирасида вазирликларда, ддавлат қўмиталарида, идораларда, корхоналарда, муассаса ва ташкилотларда, жамоат бирлашмалари, шунингдек Ички ишлар вазирлигининг Ички қўшинларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳарбий тузилмаларда давлат сирлари сақланишини, махсус алоқа турлари ва шифрлаш ишлари хавфсизлигини таъминлашни, хавфсизликнинг бошқа масалаларини ҳал қилишни ташкил этиш ва назорат қилишни амалга оширадилар; хавфсизлик манфаатларига тегишли аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритадилар, тегишли чоралар кўриши ва уларнинг ижроси тўғрисида миллий хавфсизлик органларини хабардор қилишни талаб қиладилар.

14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтилган маълумотлар билан ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ишловчи, шунингдек ўрнатилган талабларни бузиб бажарадиган, давлат сирларидан иборат бўлган ишларни узатувчи радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тақиқлайдилар.


15. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларидан хавфсизликни таъминлаш юзасидан мажбуриятларни ижро этиш учун зарур ахборотларни белгиланган тартибда расмий равишда талаб қиладилар ва оладилар.


16. Миллий хавфсизлик органлари фаолиятига тааллуқли шошилинч тергов ва бошқа маълумотларнинг давлат томонидан сақланишини амалга оширадилар ва уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш тартибини аниқлайдилар; ахборот тизимларини ташкил этадилар.


17. Миллий хавфсизлик органларининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон қонунига мувофиқ қурол вл махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш, қўллаш ва фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.



V. МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ОРГАНЛАРИНИНГ

КАДРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАВҚЕИ


1. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик органларининг кадрларини ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчилар ташкил этади.


2. Миллий хавфсизлик органлари ҳарбий хизматчиларининг, ишчиларининг ва хизматчиларининг сони ва тузилишини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


3. МХХ Раиси ходимлар сони ва тузилмалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва унинг вилоят органлари бўлинмалари функцияларини белгилайди ва штатларини тасдиқлайди.


4. Ўзбекистон Республикаси МХХ органларининг генераллари, офицерлари, прапоршчиклари ва муддатдан ташқари ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматни СССР ҚК Уставлари ва СССР Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Низомларга мувофиқ, агар улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид келмаса, ўтайдилар.


5. Ўзбекистон Республикасининг МХХ Раиси ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Низомлар ва СССР Қуролли кучларининг Уставлари билан СССР Мудофаа вазирига берилган ҳуқуқларга эга бўлади ва улардан тўла ҳажмда фойдаланади.

МХХ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари Хизмат Раиси томонидан белгиланади.


6. МХХ ишчи ва хизматчиларининг меҳнат шароитлари меҳнат ҳақидаги Ўзбекистон қонунлари Кодекси билан бошқарилади.


7. Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик органларидаги офицерлар состави вақти-вақти билан аттестациядан ўтказиб турилади. Навбатдаги ва навбатдан ташқари ҳарбий унвонлар бериш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун аттестация комиссиялари тузилади.


8. МХХ генераллари, офицерлари, прапоршчиклари ва муддатдан ташқари ҳарбий хизматчилари мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳисобидан чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг кадрларида, ҳаракатдаги резервда ёки захирада турадилар.


9. Миллий хавфсизлик хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадилар.


10. Ўзбекистон Республикаси МХХ ва унинг ҳудудий органлари ҳақиқий ва шартли номга эга бўладилар.



VI. МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


1. Миллий хавфсизлик органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни давлат кафолатлайди.


2. Миллий хавфсизлик органларининг ҳарбий хизматчилари республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан албатта шахсий суғурта қилинишлари керак. Тўланадиган суғурта пулининг миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


3. Миллий хавфсизлик органлари ҳарбий хизматчисининг хизмат мажбуриятларини ёки хизмат бурчини бажариши билан боғлиқ ҳолда унинг мол-мулкига етказилган зарар тўла ҳажмда қопланади.



VII. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.