язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Бозорларда савдо қилиш жойи берилганлиги ва кўрсатилган хизматлар учун бир марталик йиғим тўлаганлиги тўғрисидаги қатъий ҳисоботдаги патталарни тайёрлаш, ишлатиш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 21.09.2000 й. 971-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2000 й

N 971

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

18.09.2000 й.

N 102

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

18.09.2000 й.

N 2000-119

Бозорларда савдо қилиш жойи берилганлиги ва

кўрсатилган хизматлар учун бир марталик йиғим

тўлаганлиги тўғрисидаги қатъий ҳисоботдаги

патталарни тайёрлаш, ишлатиш ва ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(2000 йил 1 октябрдан кучга киради)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги ”Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилади.


1.2. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли қарори билан тасдиқланган “Бозорларни тузиш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Низомга асосан бозорларда бир марталик йиғим тўлаганлик учун бериладиган патталарни (бундан кейин патталар) тайёрланиши давлат солиқ инспекциясида қайд қилиниши ишлатилиши ва унинг хисоб-китобини олиб боришини белгилайди.


1.3. Ушбу йўриқнома Низомнинг 24-бандига асосан савдо ўринлари 500 тадан кам бўлган бозорларда, асосий бозорларнинг шахобчаларида ҳамда узоқ туманлардаги ва аҳоли пунктларидаги бозорларда назорат касса машинаси ўрнатилмасдан бир марталик йиғим ундириладиган бозорларга тааълуқли.



2. ПАТТАЛАРНИ ТАЙЁРЛАНИШИ


2. Патталар маҳсус химояланган қатъий хисобот бланкалари сифатида тайёрланади ва унда қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлиши шарт. (1-илова):


- серияси:

- қатъий тартиб рақами:

- “Бир марталик йиғим” сўзлари ёзилиши:

- сиёҳда тўлдирилиши лозим бўлган ва савдо қилинадиган маҳсулотнинг номи ёки кўрсатилган хизмат тури ва шунингдек бир марталик йиғимнинг сўмдаги миқдори кўрсатиладиган алоҳида жойлар:

- берилган сана ёзиш учун алоҳида жой.


2.2. Патта билан унинг корешоги оралиғидаги қирқиш чизиғи устида (паттанинг пастки қисмида) бозорнинг думалоқ муҳри босилиши лозим.


Бир марталик йиғим тўлаганлиги учун назоратчи томонидан сотувчига патта берилганда қўйилган муҳрнинг ярми паттада ва ярми корешокда қолиши керак.


2.3. Патталар квитанция ва корешок ҳолатда тайёрланиб, китобча тарзида тикилади. Ҳар бир китобчада 500 тадан патта бўлади.


2.4. Патталар Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ”Бозорсавдо” уюшмалари томонидан буюртма томонидан буюртма тарзида тайёрланади ва ҳар бир бозорнинг эҳтиёжига қараб (олдиндан берилган буюртмагаасосан) тарқатилади.


2.5. Патталарни тайёрлаш жараёнида унинг сериясида ҳар бир ҳудуднинг индекс рақами 2-иловага мувофиқ кўрсатилади.


2.6. Патталарнинг тайёрланиши тўғрисида босмахонага буюртма беришдан бир ой олдин ”Бозорсавдо” уюшмаси ҳар бир бозорнинг олдиндан берган буюртмасига асосан паттага бўлган эҳтиёжни ўрганиб чиқади.


Патталарнинг савдо қилинадиган маҳсулотнинг номи шунингдек, шу маҳсулот билан савдо қилинганлиги учун ундириладиган бир марталик йиғимнинг сўмдаги миқдори кўрсатиладиган алоҳида жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳалқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган бир марталик йиғим ставкасига асосан сотувчигабериладиган вақтда сиёҳда тўлдирилади.



3. ПАТТАЛАРНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ


3.1. ”Бозорсавдо” уюшмаси қайси бозорга қанчалик патта берганлиги тўғрисида давлат солиқ бошқармасига ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг учинчи санасигача) маълумот тақдим этади. Маълумотда паттталарнинг серияси, тартиб рақами ва сони кўрсатилади.


3.2. Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бозорлари учун ”Бозорсавдо” уюшмаси томонидан махсус тайёрланган патталар тегишли хисоб фактуралари асосида бозорлар маъмурияти томонидан белгиланган тартибда кассага қабул қилинади ва тегишли балансдан ташқари счетда серияси ва қатъий тартиб рақами асосида ҳисобга олинади. Бозорсавдо уюшмасидан олинган қатъий ҳисобдаги патталар бзорнинг кассасида сейфда (темир шкафда) сақланади.


3.3. Ҳар-бир бозорнинг ”бозорсавдо” уюшмасидан олган патталари шу ҳудуддаги давлат солиқ инспекциясининг махсус китобида қайд қилиниб рўйҳатга олинади.


3.4. Патталар назоратчининг талабномаси асосида бозор маъмурияти раҳбарининг ёзма топшириғига биноан кассир томонидан унга ҳисобот бериш шарти билан берилади.


3.5. Назоратчи сотувчига ҳар бир савдо қилиш жойи учун алоҳида паттанинг унинг сотадиган маҳсулот турига қараб ёзиб беради ва шу паттада кўрсатилган бир марталик йиғим суммасини қабул қилиб олади.


Мол бозорларида бир марталик йиғим уй ҳайвонларининг турига қараб ҳар бир бош учун алоҳида Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, влоятлар ва Тошкент шаҳар ҳалқ Депутатлари кенггаши томонидан белгилаб қўйилган ставка ундирилади.


Сотувчи, паттанинг назоратчига қоладиган қисмига имзо қўйиши шарт.


3.6. Назоратчи патта тарқатишдан тушган пул маюлағини назорат касса апарати орқали (низомнинг 24-бандига кўрсатилган ҳолларда кирим касса ордери асосида) ҳар куни кассага топширади.


3.7. Фойдаланилган патталарни ҳисобдан чиқариш учун назоратчи 3-иловада келтирилган шаклда ҳисоботни бозор бугалтериясига ҳар куни топширади.



4. ПАТТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ВА ФОЙДАЛАНИШГА ЯРОҚСИЗ ДЕБ

ТОПИЛГАН ПАТТАЛАРНИ ҲИСОБДАН

ЧИҚАРИЛИШИ


4.1. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ўз қудудидаги бозорларда амалдаги қонунчиликка мувофиқ хужжатли текширишлар ўтказилиши давомида патталарнинг ҳисоб-китоби, ишлатилиши ва сақланиши инвентаризация қилинади.


4.2. Янги патталар амалга киритилиши билан эски патталарнинг қолдиғи ҳақида туман (шаҳар) молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси ҳамда бозор маъмурияти ходимларидан иборат комисия тузилиб қолдиқ патталарнинг серияси ва тартиб рақами кўрсатилган ҳолда 4 нусҳада далолатнома тузилади ва комисия томонидан қолган патталар амалдаги тартиб асосида йўқ қилинади.Шунингдек бу тартиб фойдаланишга яроқсиз бўлган патталарга ҳам қўлланилади.


Тузилган далолатноманинг бир нусҳаси ”Бозорсавдо” уюшмасида, бир нусҳаси бозор маъмуриятига, бир нусҳаси давлат солиқ инспекциясида, бир нусҳаси молия бўлимида қолдирилади.



5. УШБУ ТАРТИБНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


5.1. Ушбу тартибни бузган шахслар амалдаги қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади.





ЙЎРИҚНОМАГА

1-ИЛОВА

Серия УзТН-10

000000-сонли бир марталик йиғим

квитанциясининг корешоги


2000 й___ ______да _________сўм

миқдорида бир марталик йиғим олинди


(сотилган маҳсулот тури)


(кўрсатилган ҳизмат тури)


М.Ў.

Серия УзТН-10

000000


Бир марталик йиғим

_____________________савдоси учун

(маҳсулот тури кўрсатилсин)


___  _______2000 й

НАРХИ______сўм


Берилган кунга ҳақиқий

М.Ў.

Бошқа кишига берилиши мумкин эмас

Серия УзТН-10

000000-сонли бир марталик йиғим

квитанциясининг корешоги


2000 й_____ ______да __________сўм

миқдорида бир марталик йиғим олинди


(сотиладиган маҳсулот тури)


(кўрсатилган ҳизмат тури)



М.Ў.

Серия УзТН-10

000000


Бир марталик йиғим

_____________________савдоси учун

(маҳсулот тури кўрсатилсин)


_____  _________________2000 й

НАРҲИ_____________сўм


Берилган кунига ҳақиқий

М.Ў.


Бошқакишига берилиши мумкин эмас

ЙЎРИҚНОМАГА

2-ИЛОВА




Бир марталик йиғим тўлаганлиги учун

Берилган чипталарнинг серияси:

1. Тошкент шаҳри

2. Тошкент вилояти

3. Сирдарё вилояти

4. Жиззах вилояти

5. Самарқанд вилояти

6. Фарғона вилояти

7. Наманган вилояти

8. Андижон вилояти

9. Қашқадарё вилояти

10. Сурхондарё вилояти

11. Бухоро вилояти

12. Навоий вилояти

13. Хоразм вилояти

14. Қорақолпоғистон Республикаси

-серия УзТН-10

-серия УзТШ-11

-серия УзСР-12

-серия УзЖВ-13

-серия УзСМ-14

-серия УзФВ-15

-серия УзНМ-16

-серия УзАВ-17

-серия УзКВ-18

-серия УзСУ-19

-серия УзБВ-20

-серия УзНВ-21

-серия УзХВ-22

-серия УзКК-23

ЙЎРИҚНОМАГА

3-ИЛОВА




_______________________деҳқон (буюм) бозори назоратчиси

_____________нинг 2000 йил ____________________________

куни бозор кссасидан олинган, ишлатилган, йиғилган бир

марталик йиғими суммаси ва қолдиқ патталари

тўғрисидаги кундалик

ҲИСОБОТИ



1. Бозор кассасидан олинган патталар:

Серия

дан

гача

Сони







Жами:




2. Ишлатилган патталар ва йиғилган йиғимлар тўғрисида

Серия

дан

Гача

сони

Йиғим суммаси









Жами:





3. Иш куни якунига ишлатилмаган патталар патталар тўғрисида

Серия

дан

гача

Сони







Жами:




4. Бозор кассасига топширилган йиғим суммаси___________

(сўз билан ёзилади)

5. Кассага топширилган кундалик йиғим тўғрисидаги назорат касса машинасининг чеки ёки касса кирим ордери

6. Бозор кассасига топширилган ишлатилмаган патталар сони


(сўз билан ёзилади)

7. Бозор кассасига топширилган ишлатилган патталар корешоги


(сўз билан ёзилади)

Ҳисобот тузувчи


(фамиляси, исми, шарифи)                               (имзо)

Қабул қилдим (бозор кассири)


(фамиляси, исми, шарифи)                               (имзо)

Ҳисоботни текширдим (бош ҳисобчи)


(фамиляси, исми, шарифи)                               (имзо)