язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2004 й. 413-сон "Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2004 й.

N 413


ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН

ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЮРИДИК ШАХС

БЎЛМАГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН  ЎТКАЗИШ, ҲИСОБГА

ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар томонидан бозорларда ва савдо комплексларида тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари ноқонуний берилганлиги учун бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жиноий жазолашгача жавобгарликка тортсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 сентябрдаги

413-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):


а) қарорнинг 2-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, буюм бозорларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганда импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин";


б) Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


26 ва 37-бандлар қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир";


40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда тижорат мақсадида олиб келинган товарларни сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кунлик тушумни белгиланган тартибда банк муассасаларининг кассасига топшириши шарт";


41-бандда "ҳамда унинг" сўзларидан кейин "рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасига, шунингдек" сўзлари қўшилсин;


46-банд қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин:

"46. Буюм бозорларида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади";


46 ва 47-бандлар тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахс ларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади";


7-банднинг тўртинчи хатбошида "вилоятлар адлия бошқармаларида" сўзларидан кейин "туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 395-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 9, 89-модда.