язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектлари/ Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 02.09.2004 й. 413-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 сентябрдаги

413-сон қарорига

1-ИЛОВА


Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни

олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги

тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга

қўйиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда матнда "якка тартибдаги тадбиркор" деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби ва муддатини белгилаб беради.

Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди.



II. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА

УЛАРНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


2. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс яшайдиган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар якка тадбиркорни Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган тақдирда улар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозларда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади.

3. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини қоплашга фойдаланилади, қолган маблағлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилади.

Давлат божи қайтарилмайди.

4. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат солиқ инспекциясига (шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ариза тақдим этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:

3х4 ўлчамли тўртта фотосурат;

давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати;

якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотнома-тасдиқномаси;

муҳр ва штамп эскизлари икки нусхада илова қилинади.

Ариза берилаётганда паспорт кўрсатилади, якка тадбиркорни Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилиши сабаблари кўрсатилган қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинади.


6. Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза берилгандан кейин етти кун мобайнида унга:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки ёзма равишдаги сабаблари кўрсатилган рад жавобини;

мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши карточкасини;

давлат солиқ инспекциясининг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизининг бир нусхаси.

Якка тадбиркорга электрон шаклда бериладиган ҳужжатлар, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатлар бундан мустасно, давлат солиқ инспекцияси ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда ариза берувчи, шунингдек ўз сўровига кўра қоғозларда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни шахсан келиб олишга ҳам ҳақлидир.

Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида фойдаланувчининг шахсий хонаси орқали олинган кун ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар берилган сана деб ҳисобланади, шахсий хонаси борлиги тўғрисида ариза берувчи давлат солиқ инспекциясига маълум қилади.

7. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт.

8. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг расмийлаштирилган карточкаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида амал қилади.

Рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг расмийлаштирилган карточкасининг фотонусхаси якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат солиқ инспекциясидаги йиғмажилдида сақланади.

Якка тартибдаги тадбиркор товар учун республика ташқарисига кетган тақдирда, у чет элда бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўймаслик мақсадида якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиши керак.

9. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ инспекцияси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат реестрига киритилади.


10. Давлат солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч кун мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шакл бўйича ариза берувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органларига маълумотларни тақдим этади.


11. Фаолият тури ўзгарган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясига Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасини топшириши зарур.

12. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор), зарурат бўлганда, ваколатли банкларда ва фойдаланиш ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектлар қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради. Рухсат берувчи тартиб-қоидаларни расмийлаштириш учун якка тартибдаги тадбиркор туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.


V. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ТОМОНИДАН

БАНК ҲИСОБ РАҚАМИ ОЧИЛИШИ ВА ҲИСОБ

РАҚАМИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР ЎТКАЗИШ


23. Банк ҳисоб рақами очиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича амалга оширилади.


24. Банк ҳисоб рақами очилгандан кейин тижорат банкининг бўлими томонидан рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиш карточкасига тегишли белги қўйилади.


25. Якка тартибдаги тадбиркор ҳар куни импорт қилинган товар сотилишидан олинадиган тушумни хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш учун белгиланган тартибда тижорат банкларининг кассасига топширади.


26. Тижорат банки якка тартибдаги тадбиркор талабига кўра унинг ҳисоб рақамида нақд пул маблағи мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда нақд пул маблағлари беради.


27. Якка тадбиркор хорижий валютани тижорат банкларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олади.


VIII. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР

ТОМОНИДАН ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ


35. Якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида товар операциялари ҳисобини юритиши ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.


36. Якка тартибдаги тадбиркорларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинади.


IX. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ

ҲИСОБГА ОЛИШ РЕГИСТРИНИ ЮРИТИШ


37. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистри давлат солиқ хизмати органлари томонидан юритилади.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистрида улар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида:

содир этилган импорт операциялари;

бюджетга тегишли тўловлар;

олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар назарда тутилади.



X. ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ВА НАЗОРАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ

39. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан олиб келинган ва олиб чиқилган товарлар ҳажми тўғрисида шахсларга доир ахборотни тақдим этади.



XI. МАЗКУР НИЗОМ БУЗИЛГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


40. Мазкур Низом талаблари бузилганлиги учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


41. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат органларининг қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда юқори турувчи органларга ёхуд судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

43. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган жисмоний шахсларга савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари берилган тақдирда бозорларга, савдо комплексларига (ташкилотларга) ва бошқа юридик шахсларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилади, уларнинг мансабдор шахслари эса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

1-ИЛОВА


________________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи солиқ органининг номи)

туманининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

_____________________ га

(ДСИ бошлиғининг Ф.И.О.)

___________________________ дан

(ариза берувчининг Ф.И.О.)



АРИЗА


200__йил "___"_______гача бўлган муддатга тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи сифатида юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.


Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

Паспорт: серия _____ № ________ _______ томонидан _________ да берилган

Уй манзили ____________________________________________________

__________________ телефон рақами ______________________________


Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

1. _____________________________________________________________

2. _____________________________________________________________

3. _____________________________________________________________

4. _____________________________________________________________

5._____________________________________________________________


сана

(ариза берувчининг имзоси)


   

   

(ариза қабул қилинган сана)

(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)

   




Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси



Ўзбекистон Республикаси

ГЕРБИ



Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни

олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги

тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА*


№ _______ 2004 йил                                                   "___" _____________


_______________________________________________________________

(якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.)


Солиқ тўловчининг идентификация рақами _______________________

Паспорт: серия _________________ № _____________________________

_____________________________________________________ томонидан

____________________________________________________ да берилган

Фотосурат

ўрни

_____________________ туман (шаҳар) ДСИ бошлиғи

_________________________________________________

(Ф.И.О.)

  

____________ 200__й. "___" _____________                МЎ

        (имзо)                               (сана)

  

200__ й. "___" _________ гача ҳақиқийдир

         


--------------------------------

*) Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасисиз фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.




Низомга

3-ИЛОВА


Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни

олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги

тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи)

тартиб-қоидалардан ўтиши

____ - СОН КАРТОЧКАСИ


_______________________ туман (шаҳри) давлат солиқ       Сана: __________


инспекцияси томонидан ______________________________ га берилди

(якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.)

Паспорт: серия ______________ № _______________________________

_____________________________________________________ томонидан

_____________________________________________________ да берилган


Солиқ тўловчининг идентификация рақами _______________________


Фаолият тури: чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан экспорт-импорт операциялари

3. _____________________________________________ тижорат банкида

(тижорат банкининг номи)


_________________ ҳисоб рақами очилган банк коди ________________


___________________________________       ________________________

(бошқарувчининг Ф.И.О. )                                                 (имзо)


№ __________         200_ й. "___" ___________                                 МЎ


4. ______________________ да ___________________ билан савдо қилиш

                    (савдо қилинадиган жой)                    (товарлар тури)

ҳуқуқини берадиган рухсатнома ______________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган.

______________________________________        ____________________

(Ф.И.О.)                                                                                (имзо)


№ __________         200_ й. "___" ___________                                 МЎ


____________________________ карточкаси ________________ да олинди

(якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О.)                                  (сана)


ДСИ бошлиғи ________________________ __________________     МЎ

(Ф.И.О.)                                                 (имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 395-модда.