язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2010 й. 29-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 19 февралдаги

29-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг Давлат

меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Меҳнат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида Вазирликка юкланган вазифалар Инспекция томонидан бевосита ёки қуйи турувчи Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) инспекциялари орқали амалга оширилади.

4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Вазирликнинг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.


5. Инспекциянинг меҳнат ва аҳоли бандлиги масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан, шунингдек иш берувчи ҳисобланадиган жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

меҳнат, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланишини таъминлаш ҳамда меҳнатга оид муносабатларни, меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларида тақиқланган мажбурий меҳнатни ҳамда меҳнатга оид муносабатлар соҳасидаги камситишларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши бўйича ахборот-тушунтириш ва ҳуқуқий тарбия ишларини амалга ошириш.


7. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


7.1. Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ташкилотлар томонидан меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;

меҳнат тўғрисидаги келишувлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатлар масалалари бўйича буйруқларининг меҳнатга доир қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таҳлил қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.


7.2. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:

меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг, шу жумладан, касаначилик шароитларида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимларнинг ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида қорамол боқишаётган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

аниқланган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш учун ҳуқуқий таъсир чораларини кўради;

касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида уларга берилган ҳуқуқларни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иш берувчиларнинг уларга риоя этишларини назорат қилади;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан ташкилотлар ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.


7.3. Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланишини таъминлаш ва меҳнатга оид муносабатларни, меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш соҳасида:

ўтказилган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш ва текшириш якунлари бўйича тегишли ахборот тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда Меҳнат вазирига тақдим этади;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоли жиҳатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати бўйича текширувлар материалларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

меҳнатга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича хорижий тажрибани ўрганади ва таҳлил қилади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасида қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар тайёрлайди.


7.4. Қонунда тақиқланган мажбурий меҳнат ва меҳнатга оид муносабатлар соҳасидаги камситишларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик соҳасида:

айрим тоифадаги ходимлар (аёллар, вояга етмаганлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, ногиронлар, Ҳарбий Кучлар сафларидан бўшатилганлар ва бошқалар) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларига риоя этилишини назорат қилади;

мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ва камситишнинг аниқланган ҳар бир ҳолати бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини кўради ва қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисида тегишли давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади.


7.5. Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши бўйича ахборот-тушунтириш ва ҳуқуқий тарбия ишларини амалга ошириш соҳасида:

ташкилотлар мутахассислари ва аҳоли учун семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказади;

оммавий-ахборот воситаларида ва аҳоли ўртасида меҳнат ҳуқуқи муносабатлари ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширади.



III. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Инспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш ва текшириш ўтказиш;

ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида ташкилотлар ва ходимлардан ахборотлар, маълумотномалар ва тушунтиришларни сўраш ва олиш;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалаларига тегишли бўлган ҳужжатлар ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганиш;

ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахслардан аниқланган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилишини талаб қилиш;

ташкилотларнинг меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид бўлган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, зарур ҳолларда эса белгиланган тартибда уларни бекор қилиш бўйича Вазирликка таклиф киритиш;

ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш (ушбу Низомга 1-илова);

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги протоколни ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорни белгиланган шакллар бўйича (ушбу Низомга 2 ва 3-иловалар) расмийлаштирган ҳолда айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисидаги таклифлар билан меҳнат, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида юқори ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар киритиш;

ташкилот ва ходим (ходимлар) ўртасидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш;

амалдаги меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирликка киритиш;

ходимлар ва бошқа меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли қисми бўйича мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

ходимлар ва бошқа меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун ташкилотларни (уларнинг вакилларини) таклиф этиш.

Инспекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


9. Инспекциянинг меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилувчи мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда:

давлат органларидан мустақилдирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига амал қиладилар;

фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳамда бошқа ахборотларни, агар бу фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чеклаб қўйса, ошкора қилишга йўл қўймасликка мажбурдирлар.


10. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Инспекциянинг ташкилий тузилмаси Вазирликнинг, ҳудудий бошқармаларнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларидан иборат бўлади.


12. Инспекциянинг тузилмаси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан, белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланади.

13. Қуйидагилар меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширадилар:

айни бир вақтда Вазирликнинг бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ҳисобланадиган Инспекция бошлиғи;

Вазирликнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ҳисобланадиган Инспекция бош мутахассислари;

тегишли ҳудудий бошқарманинг бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ҳисобланадиган ҳудудий бошқарманинг Инспекция бошлиғи;

тегишли ҳудудий бошқармаларнинг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ҳисобланадиган ҳудудий бошқармалар Инспекциясининг бош мутахассислари;

туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари.

14. Инспекцияга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Вазирликнинг (бош) давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.


15. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.

16. Вазирлик Инспекцияси бошлиғи:

ҳудудий бошқармаларнинг барча қуйи инспекцияларига раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг илгари берган ёзма кўрсатмалари, тақдимномалари, қарорлари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади;

давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг билимлари даражасини ва малакасини доимий равишда ошириш чора-тадбирларини кўради;

Вазирликнинг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмаларининг зарур даражада бажарилишини таъминлайди;

ўз ваколати доирасида қуйи ҳудудий бошқармаларнинг инспекциялари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар беради;

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашга доир масалаларни Вазирлик ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритади;

Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, унга берилган ҳуқуқлар ва юкланган мажбуриятларнинг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради.


17. Ҳудудий бошқармалар инспекциялари ушбу ҳудудий бошқармаларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, уларга Инспекция бошлиғи билан келишган ҳолда тегишли ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган инспекциялар бошлиқлари (бош инспекторлар) раҳбарлик қиладилар.

Ҳудудий бошқармаларнинг (бош) давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари лавозимига олий юридик маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин.


18. Ҳудудий бошқармалар инспекциялари бошлиқлари тегишли ҳудудлар доирасида:

ҳудудий бошқармалар ҳамда туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига раҳбарлик қиладилар, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадилар;

қуйи давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг илгари қабул қилинган ёзма кўрсатмалари, тақдимномалари, қарорлари, шунингдек бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда уларни ўзгартириш ва бекор қилиш ҳуқуқига эгадирлар;

Вазирликнинг, Инспекциянинг кўрсатмалари, ҳудудий бошқармалар раҳбариятининг буйруқлари, фармойишлари ва талабларининг зарур даражада бажарилишини таъминлайдилар;

ўз ваколатлари доирасида туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар берадилар;

ҳудудий бошқармалар инспекцияларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва юқори органлар қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни бажарадилар.


19. Ҳудудий бошқармалар инспекциялари Инспекцияга белгиланган тартибда ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойлик ва чораклик ҳисоботлар тақдим этадилар.


20. Туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари тегишли Ҳудудий бошқарма инспекцияси бошлиғи билан келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш маркази директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ёки мутахассислиги бўйича камида икки йил иш стажи мавжуд бўлган ўрта махсус, профессионал юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланиши мумкин.

21. Туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари тегишли туманлар (шаҳарлар) доирасида:

меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширадилар;

Вазирликнинг, Инспекциянинг кўрсатмалари, ҳудудий бошқармалар ҳамда туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбариятининг буйруқлари, фармойишлари ва талабларининг зарур даражада бажарилишини таъминлайдилар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва юқори меҳнат ҳуқуқ инспекторлари қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни бажарадилар.


22. Туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари тегишли юқори Ҳудудий бошқарма инспекциясига бажарилган ишлар тўғрисида ойлик ва чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этадилар.

23. Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширадиган Инспекциянинг мансабдор шахслари Вазирлик томонидан тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳномага эга бўладилар.

Вазирликнинг ва ҳудудий бошқармаларнинг (бош) давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига хизмат гувоҳномалари Вазирлик томонидан берилади.

Туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига хизмат гувоҳномалари тегишли ҳудудий бошқармалар томонидан берилади.

24. Хўжалик юритувчи субъектларни текширишларга рухсат бериш тўғрисидаги белгиланган намунадаги гувоҳномалар барча (бош) давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларига тегишли аттестация натижаларига кўра Вазирлик томонидан берилади.


25. Инспекциянинг ўз фирма бланкаси бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси

ЁЗМА КЎРСАТМА


__________________вилоят, туман (шаҳар)

______________________________________

ташкилоти раҳбарига


Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан қуйидагилар бажарилишини талаб қиламан:

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш муддати






        

(мансабдор шахс томонидан бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар кўрсатилади)

             

        

         

        

Мазкур ёзма кўрсатманинг бажарилиши тўғрисида 20____ йил  "___" ___________гача қуйидаги манзилга хабар берилсин:

      

         

Ёзма кўрсатма юзасидан у тақдим қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда юқори Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


(Бош) Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори








(имзо)


(Ф.И.О.)


Ёзма кўрсатмани олдим:








(мансабдор шахс имзоси)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" _________________


Ёзма кўрсатмани бажариш натижалари:

     

      

     


(Бош) Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори








(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" _________________


Изоҳ. Ёзма кўрсатманинг муддатида бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси

Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун

ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида

ПРОТОКОЛ

20___ йил "___" ______________





(протокол тузилган жой)

Ушбу протокол давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори



(инспекторнинг Ф.И.О.)


томонидан




(ташкилот номи)

        

нинг

   

(мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О.)

    

(қонун бузилишининг содир этилган жойи, вақти ва мазмуни, қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат бузилган)

        

гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг фамилияси, манзиллари, етказилган моддий зарар суммаси (агар бўлса)

Ушбу мансабдор шахс томонидан йўл қўйилган қонун бузилишлари тўғрисида тушунтиришлар:

        

          

         


20__ йил "___" ___________








(мансабдор шахснинг имзоси)


(Ф.И.О.)

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг хулосаси:

    

      

         

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори


20__ йил "___" ___________








(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" ___________








(имзо)


(гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг (агар бўлса) Ф.И.О.)

Изоҳ. Протокол уч нусхада тузилади: бир нусхаси ташкилот раҳбарига, иккинчиси - қонун бузилишини содир этган мансабдор шахсга берилади, учинчиси - давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.





Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси

Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисида

20__йил "___" ______________даги

ҚАРОР


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 255-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан:

              

га

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., уй манзили)


             

(лавозими, ташкилот номи)

           

учун

(қонун бузилишининг қисқача мазмуни)



миқдорида жарима солинсин.

Жарима қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказилсин _______________________


  






(хулосани тузган мансабдор шахснинг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Изоҳлар:

Жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Биринчи нусхаси - жарима солинган шахсга, иккинчи нусхаси - ташкилотга, агар жарима ташкилот раҳбарига солинган бўлса - унга мутасаддилик қиладиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.

Жариманинг тўланиши тақдимномани ва (ёки) ёзма кўрсатмани бажариш мажбуриятини ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишдан озод қилмайди.

Қарорнинг бажарилиши тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига хабар берилади.

Жарима солиниши вақтида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан, жарима солиш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят бериш (эътироз билдириш), шикоятни (эътирозни) кўриб чиқиш, қарор ижросини вақтинча тўхтатиб туриш, қарорни бажариш тартиби ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда тартибга солинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 8-сон, 61-модда.