язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2010 й. 29-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 19 февралдаги

29-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари

экспертизаси бўйича давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

3. Вазирликка меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида юкланган вазифалар Инспекция томонидан бевосита ёки унинг қуйи турувчи Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) орқали амалга оширилади.

4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Вазирликнинг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.

5. Инспекциянинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мулкчилик шаклларидан ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар, шунингдек иш берувчилар ҳисобланадиган жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


II. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

6. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид таклифларни ва барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона талабларни ишлаб чиқиш;

ходимларни хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда профилактика ишларини амалга ошириш ҳамда кўмаклашиш ва уларни меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ҳуқуқий ҳимоя қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволини, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасига Вазирликнинг кўрсатиб ўтилган йўналишларда амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги мунтазам ахборотини тайёрлаш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш;

меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини сифатли аттестациядан ўтказиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланишга доир қисмига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.

7. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

7.1. Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

ходимларнинг якка тартибда ва жамоавий ҳимоя қилиш воситалари ҳамда ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш приборлари билан таъминланишини назорат қилади;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва аниқланган бузилишларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради.


7.2. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид таклифларни ва барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилишдаги ягона талабларни ишлаб чиқиш соҳасида:

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш материалларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақсадли ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқади.


7.3. Ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда кўмаклашиш ва уларни меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:

иш берувчилар томонидан ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўловларнинг амалга оширилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;

манфаатдор органлар билан ўзаро ҳамкорликда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштиради;

мутахассисларни жалб этган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказади;

оммавий ахборот воситаларида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширади.


7.4. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ҳолати ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш соҳасида:

ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқади;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.


7.5. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш соҳасида:

меҳнатни муҳофаза қилишга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни доимий равишда таҳлил қилади ва зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритади;

белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда, келишиш ва тасдиқлашда қатнашади.


7.6. Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини сифатли аттестация қилиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

меҳнат шароитлари бўйича экспертиза амалга оширилишини назорат қилади ва унинг натижалари бўйича хулоса беради;

меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикастлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказадиган юридик шахсларни аккредитация қилиш, шунингдек уларнинг мутахассисларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитади ва аттестациядан ўтказади.


7.7. Ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланишга доир қисмига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

ташкилотлар томонидан ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишни амалга оширади;

ногиронларга ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиши учун ташкилотлар томонидан шароитлар таъминланиши бўйича зарур чора-тадбирлар кўради;

ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, шунингдек транспортнинг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланишини таъминлаш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;

ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, келишишда ва белгиланган тартибда тасдиқлашда иштирок этади.


III. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишнинг аҳволини ўрганиш ва текшириш;

ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида ташкилотлар ва ходимлардан ахборотлар, маълумотлар ва тушунтиришлар сўраш ва олиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалаларига тегишли бўлган ҳужжатлар ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганиш;

мансабдор шахслардан аниқланган меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф қилишни, текшириш вақтида бирорта иншоотда, асбоб-ускунада ёки меҳнатни ташкил қилишда аниқланган қоида бузишлар ва камчиликлар ходимларнинг соғлиғига ва хавфсизлигига хавф туғдирса, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришни талаб қилиш;

мансабдор шахслардан ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этишни, ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ ҳамда бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириш учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув транспортидан, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар ташиш транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиш учун ногиронларга шароитлар яратишни таъминлаш мақсадида текширишлар давомида аниқланган бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўришни талаб қилиш;

ходимларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф туғдирадиган меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланганда айрим ишлаб чиқаришларни ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;

ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, йўл қўйилган қоида бузилишларни бартараф этиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш ҳақида ёзма кўрсатма бериш (ушбу Низомга 1-илова);

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари ҳақида протоколни ва белгиланган шакл бўйича (ушбу Низомга 2 ва 3-иловалар) меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши учун жарима солиш ҳақидаги қарорни расмийлаштирган ҳолда айбдор мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш;

юқори ташкилотга меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларида айбдор бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисида таклифлар билан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини, шунингдек уларнинг вужудга келишига имкон яратувчи шароитларни бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритиш;

ташкилотлар томонидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича белгиланган қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

ташкилотларда меҳнат шароитларини экспертиза қилиш ва белгиланган шакл бўйича хулоса бериш (ушбу Низомга 4-илова);

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирликка киритиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив-техник ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш бўйича таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда янги ва реконструкция қилинадиган объектларни қабул қилиш давлат комиссиялари ишида қатнашиш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текширишлар ўтказиш ёки текширишларда қатнашиш;

ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича аттестациядан ўтказиш юзасидан республика имтиҳон комиссиялари ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари ишида иштирок этиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқишдан, йўриқномалар ва билимларни текширишдан ўтмаган шахсларни ишдан четлатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикастлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказишни амалга ошириш соҳасидаги юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;

ходимларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлаш масалалари бўйича ходимлар ва меҳнат муносабатларининг бошқа субъектлари мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ходимлар (фуқаролар) мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича зарур материалларни сўраш ва олиш.

Инспекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

9. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавоб берадилар.


IV. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

10. Инспекциянинг тузилмаси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан, ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланади.

11. Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси бош давлат меҳнат техник инспектори ҳисобланадиган бошқарма бошлиғи бошқаради.

12. Инспекция бошлиғининг бир ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосари айни бир вақтда меҳнат шароитлари бўйича бош давлат эксперти ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

13. Инспекциянинг бош мутахассислари тегишли равишда Вазирликнинг давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари ҳисобланадилар.

14. Инспекция бошлиғи, бошлиқ ўринбосари ва мутахассиси лавозимига олий техника маълумотига ҳамда мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

15. Инспекция ҳудудий инспекциялар ҳар чораклик ҳисоботларини қабул қилади, таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда Вазирлик раҳбариятига тегишли ахборот тайёрлайди.

16. Инспекция бошлиғи ўз ваколати доирасида:

Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазирлик ва ҳудудий инспекцияларнинг давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари экспертларининг илгари берилган ёзма кўрсатмалари, тақдимномалари, қарорлари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади;

Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари экспертларининг билим даражаси ва малакасини доимий равишда ошириб бориш чора-тадбирларини кўради;

Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, унга берилган ҳуқуқлар ва юкланган мажбуриятларнинг зарур даражада амалга оширилиши учун жавоб беради.

17. Инспекция бошлиғининг ўринбосари ўз ваколатлари доирасида:

ҳудудий инспекцияларнинг меҳнат шароитлари бўйича экспертлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

ташкилотлар буюртманомаларига биноан, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш материаллари асосида меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини экспертиза қилади;

меҳнат шароитларини экспертиза қилиш соҳасида Инспекцияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари экспертларининг билим даражаси ва малакасини доимий равишда ошириб бориш чора-тадбирларини кўради;

меҳнат шароитларини экспертиза қилиш соҳасида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, ўзига берилган ҳуқуқлар ва юкланган вазифаларнинг зарур даражада амалга оширилиши учун жавоб беради.

18. Инспекциянинг ўз фирма бланкаси бўлади.





Низомга

1-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари

экспертизаси бўйича давлат инспекцияси

Кимга


(корхона номи, раҳбарнинг Ф.И.О.)

20__ йил "___" ______________даги


-сон ЁЗМА КЎРСАТМА

"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига (Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси) мувофиқ қуйидаги тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини талаб қиламан:

Т/р


Тадбирлар номи


Бажариш муддати






Ёзма кўрсатмада кўрсатилган муддат тугагандан кейин унинг бажарилганлиги тўғрисидаги ёзма ахборотни қуйидаги манзилга юборишингизни сўрайман:


            


  






(бош) давлат меҳнат муҳофазаси бўйича техник инспектори/

меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти


(имзо)


(Ф.И.О.)

Ёзма кўрсатмани олдим:


20___ йил "___" ____________








(имзо)


(Ф.И.О.)

Ёзма кўрсатмани бажариш натижалари:

     

      

(бош) давлат меҳнат муҳофазаси бўйича техник инспектори/меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти


___ йил "___" ____________








(имзо)


(Ф.И.О.)

Изоҳ. Ёзма кўрсатманинг муддатида бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.






Низомга

2-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари

экспертизаси бўйича давлат инспекцияси

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун

ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида


-сон ПРОТОКОЛ

20__ йил "___" __________





(протокол тузилган жой)

Ушбу протокол (бош) давлат меҳнат муҳофазаси бўйича техник инспектори (ёки меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти) _______________________ томонидан

                             (инспекторнинг Ф.И.О.)

         

да

(корхона номи)


         

          

(мансабдор шахснинг Ф.И.О, лавозими)

         

          

(меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ва

         

содир этилган жойи, вақти, модда ва бандлари кўрсатилган ҳолда)

           

гувоҳ ва жабрланувчининг фамилияси, манзиллари, етказилган зарар суммаси (агар бўлса)

______________________________ қонун бузилганлиги тўғрисида тузилди.

Ушбу мансабдор шахсга йўл қўйилган қонун бузилишлари тўғрисида қуйидаги тушунтиришлар берилди: ___________________________________


20___ йил "___" ____________








(имзо)


(Ф.И.О.)

(Бош) давлат меҳнат муҳофазаси бўйича техник инспектори (ёки меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти)нинг қарори: ______________________________________


20___ йил "___" ____________








(имзо)


(Ф.И.О.)


20___ йил "___" ____________








(имзо)


гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг Ф.И.О., (агар бўлса)

Изоҳ: Протокол уч нусхада тузилади: бир нусхаси ташкилот раҳбарига, иккинчиси - қонун бузилишини содир этган мансабдор шахсга берилади, учинчиси - (бош) давлат меҳнат муҳофазаси бўйича техник инспектори (ёки меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти)да қолади.





Низомга

3-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари

экспертизаси бўйича давлат инспекцияси

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисида

20__ йил "___" ______________даги


-сон ҚАРОР


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 255-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низом асосида:

   

га

(мансабдор шахснинг Ф.И.О., уй манзили)


       

(лавозими, ташкилот номи)

         

(қонун бузилишининг қисқача мазмуни)

             

миқдорида жарима солинсин.

Жарима қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказилсин _______________________


  






(қарорни тузган мансабдор шахснинг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Қарорни олдим:


20___ йил "___" ____________








(имзо)


(Ф.И.О.)

Изоҳлар:

Жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Биринчи нусхаси - жарима солинган шахсга, иккинчи нусхаси - ташкилотга, агар жарима ташкилот раҳбарига солинган бўлса - унга мутасаддилик қиладиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхаси - қарорни тузган мансабдор шахсда қолади.

Жариманинг тўланиши тақдимномани ва (ёки) ёзма кўрсатмани бажариш мажбуриятидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишдан озод қилмайди.

Қарорнинг бажарилганлиги тўғрисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекциясига хабар қилинади.

Жарима солиш вақтида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан, жарима солиш тўғрисидаги қарор юзасидан шикоят бериш (эътироз билдириш), шикоятни (эътирозни) кўриб чиқиш, қарор ижросини вақтинча тўхтатиб туриш, қарорни бажариш тартиби ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда тартибга солинади.





Низомга

4-ИЛОВА



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари

экспертизаси бўйича давлат инспекцияси

             

(иш жойи ёхуд иш тури, касб, лавозим, участка, цех, ишлаб

чиқариш ва ташкилотнинг аниқ номи кўрсатилади)

20__ йил "___" ______________даги



-сон ХУЛОСА

(ўтказилган экспертиза тури кўрсатилади)


_____дан ________гача ўтказилган меҳнат шароитлари экспертизаси ва тақдим этилган ҳужжатлар (рўйхати илова қилинади) асосида қуйидагилар аниқланди:

1.



(ходимларга ушбу иш жойида ёки ушбу касби, иш тури, лавозими бўйича берилган

           

имтиёзлар ва компенсациялар ва уларнинг меҳнат шароитларига, шу жумладан, берилаётган

            

барча турдаги имтиёзлар ва компенсациялар ҳамда уларни бериш асослари)

2.



(бузилган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда амалдаги

          

нормалар ва нормативлардан аниқланган четга чиқишлар ёхуд мазкур экспертиза

      

қонун тури бўйича амалдаги ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари)

           

3. Хулоса ва қарорлар:

        

(ўтказилган экспертиза якунларига кўра меҳнат шароитлари бўйича давлат эксперти

          

томонидан тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилинган хулосалар ва қарорлар баён қилинади)

     

             






(хулосани тузган мансабдор шахс)


(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 8-сон, 61-модда.