язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2010 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПК-1251-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2010 й.

N 10



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2009 ЙИЛ

30 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-1251-СОН ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги самарали сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори билан тасдиқланган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг белгиланган умумий сони доирасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Бухоро вилоятининг Когон туманида, Навоий вилоятининг Кармана туманида, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманларида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ташкил этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги янгиланган низомларни ҳамда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;

Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил этилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларини хоналар (бино), моддий-техника воситалари, шунингдек малакали кадрлар билан таъминласин;

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари учун масъул бўлган тугатилаётган ижтимоий таъминот бўлимлари тегишли бўлинмаларининг мол-мулки, тегишли ҳужжатлари, шу жумладан, архив ҳужжатлари белгиланган тартибда хатловдан ўтказилишини ҳамда уларнинг янгидан ташкил этилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига берилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 39-модда.