ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Патент ва бошқа тўловлар /

Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари саноатда кўпайтирилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.01.2008 й. 10-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 19 январдаги

10-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва

декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари

саноатда кўпайтирилганлиги учун муаллифлик

ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида

НИЗОМ


I бўлим. Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва

декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари саноатда

кўпайтирилганлиги учун муаллифлик ҳақи ставкалари

Т/р

Тасвирий санъат асарларининг тури

Буюмнинг ҳар бир

нусхасини сотиш нархига

нисбатан фоизлардаги

муаллифлик ҳақи

ставкалари


1.

Кам нусхада кўпайтирилган ҳайкалтарошлик асарлари



50 нусхагача


5

51 нусхадан 200 нусхагача


3

кўп нусхада кўпайтириш:



200 нусхадан ортиқ


2

2.

Тасвирий санъат асарлари, шу жумладан, саноат буюмларидаги сурат (совғаларда, атторлик, тўқимачилик ва трикотаж буюмларида ва шу кабиларда)


0,5

3.

Декоратив-амалий санъат асарлари:




а) декоратив-амалий утилитар мақсаддаги асарлар (сервизлар, полга қўйиладиган вазалар, лаган (товоқ)лар, косалар, ёритгичлар, идишлар, кошинлар, кийим илгичлар, кўзгулар ва шу кабилар)


4


б) кичик ва оддий утилитар декоратив ва совға буюмлари, кичик атторлик буюмлари (шу жумладан, кўкрак нишонлари, медаллар, плакеткалар, брелоклар ва шу кабилар)


4


в) утилитар мақсаддаги, декоратив-амалий тусга эга бўлган буюмлар (ғилофлар, қутилар, декоратив косметика флаконлари ва шу кабилар)


1


г) тўқувчилик буюмлари (дастурхонлар, чойшаблар, сочиқлар ва шу кабилар)


7


д) газламалар


2 (бир погон метрнинг сотиш нархидан)



е) трикотаж, тўқима кийимлар, тўрлар, чоклаб тикилган буюмлар, пойафзаллар*


5


ж) мебел*


1


з) ўйинчоқлар


4


и) безаклар, шу жумладан, заргарлик буюмлари:




қимматбаҳо бўлмаган материаллардан


1


қимматбаҳо материаллардан


0,05


к) гулқоғозлар, клеёнкалар ва шу кабилар


1 (парчасининг, погон метрининг сотиш нархидан)



л) гилам буюмлари:




машинада тўқилгани


1


қўлда тўқилгани


4


м) тўқимачилик атторлик буюмлари


7

Изоҳ. *) Кичик пластик ва миниатюра ҳайкалтарошлик асарларини кўпайтирганлик учун ҳайкалтарошлик асарларини қайта кўпайтирганлик учун белгиланган ставкалар қўлланади.



II бўлим. Тасвирий санъат асарларини қайта кўпайтирганлик

ва декоратив-амалий санъат асарларидан саноатда

нусха кўпайтирганлик учун муаллифлик ҳақи

ставкаларини қўлланиш тартиби


1. Тасвирий санъат асарларини қайта кўпайтирганлик ва декоратив-амалий санъат асарларидан саноатда нусха кўпайтирганлик учун муаллифлик ҳақи асарларни яратганлик учун муаллифлик ҳақидан ташқари тўланади.

Қайта кўпайтириш ва саноатда улардан нусха кўпайтириш мақсадида тасвирий ва декоратив-амалий санъат асарлари яратганлик учун муаллифлик ҳақи миқдори томонларнинг келишуви бўйича белгиланади.


2. Ушбу Низомда назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари энг кам ставкалар ҳисобланади ва улар агар тўловчи билан муаллиф, унинг ҳуқуқий вориси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ўртасида тузилган шартномада ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса улардан олинган ваколатлар доирасида қўлланилади ва муаллифлик ҳақи манфаатдор томонлар ўртасидаги низо мавзуси ҳисобланмайди.


3. Қайта кўпайтириш ёки саноатда нусха кўпайтириш учун тасвирий ёки декоратив-амалий санъат асари намунасини хизмат топшириғини бажариш тартибида яратган муаллифга бундай асарни қайта кўпайтирганлик ёки ундан нусха кўпайтирганлик учун муаллифлик ҳақи, агар муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Низомда назарда тутилган нормалар бўйича тўланади. Тасвирий (декоратив-амалий) санъат асарини қайта кўпайтиришни (ундан нусха кўпайтиришни) амалга оширган юридик ёки жисмоний шахс муаллифлик ҳақини тўловчи ҳисобланади.

Барча тўловчилар асарларни қайта кўпайтириш (улардан нусха кўпайтириш)га муаллифлардан, уларнинг ҳуқуқий ворисларидан ёхуд мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотдан рухсатнома (лицензия) олиши, уларнинг аниқ ҳисобини юритиши ва зарур тарзда ваколат берилган инспекторга унинг талабига кўра бундай асарларни қайта кўпайтириш (улардан нусха кўпайтириш) тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.

Ушбу Низомнинг I бўлимида назарда тутилган ставкалар бўйича муаллифлик ҳақи миқдори тўловчи томонидан сотиш учун топшириладиган буюмнинг ҳар бир нусхасининг сотиш нархидан фоизларда белгиланади.


4. Асарнинг муаллифи буюмнинг таннархи бўйича ҳақ тўлаган ҳолда унинг нусха кўпайтириладиган битта намунасини олиш ҳуқуқига эга, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмлар бундан мустасно.

Муаллиф метрлаб ўлчанадиган материаллар (газламалар, клеёнкалар ва шу кабилар) намуналарини уларни кўргазмада намойиш қилиш учун зарур миқдорда, кўргазма шартларига мувофиқ сотиб олиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 12-модда.










































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск