язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Интеллектуал мулк/ Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 02.08.2011 й. 2251-сон билан рўйхатга олинган Давлат статистика қўмитасининг 01.07.2011 й. 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 2 августда 2251-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг

2011 йил 1 июлдаги

3-мб-сон қарорига

ИЛОВА


Электрон захирага олиш тизими ва фирма

номларининг марказлаштирилган маълумотлар

базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 37-38-сон, 370-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сон "Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 22-23-сон, 224-модда) асосан, таъсисчилар ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг электрон буюртмасига кўра, Интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида хўжалик юритувчи субъектнинг фирма номини захира қилиб қўйиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш - рўйхатга олиш учун қулай фирма номи тўғрисидаги ёзувни Интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига киритиш ва уни кўриш учун ягона логин (ID рақам) ва пароль ҳақида электрон хабарни олиш;


рўйхатга олиш учун қулай фирма номи (бундан буён матнда қулай фирма номи деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддаси талабларига мос келадиган ном;


фирма номи - юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади;


фирма номини электрон захирага олиш тизими (бундан буён матнда захирага олиш тизими деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти орқали электрон талабнома асосида сўралган фирма номларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номини вақтинча сақлаш, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларнинг масъул ходимлари учун захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига кириш ҳуқуқини берувчи тизим;


электрон талабнома - Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун захирага олиш тизимига мурожаат қилиш.


2. Таъсисчининг танловига кўра Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш қуйидагича амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтига кеча-кундуз бевосита мурожаат қилиш йўли билан;

тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиш йўли билан.

Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.


3. Юридик шахсларнинг Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш унинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқламайди. Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.

Илгари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган юридик шахслар номлари ёки захирага олинган қулай фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар мавжуд бўлган фирма номлари, шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонунининг 4-моддаси талабларига зид бўлган фирма номлари захирага олинмайди.



II. ЗАХИРАГА ОЛИШ ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. Захирага олиш тизимидан фойдаланишни қуйидагилар амалга оширадилар:

таъсисчи (юридик ёки жисмоний шахс) ёки у вакил қилган шахс (бундан буён матнда электрон талабнома берувчи деб юритилади) - Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун электрон талабнома беришда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси - захирага олиш тизимининг ишлашини ва ўзининг расмий сайти орқали кеча-кундуз унга кириш ҳуқуқини таъминлашда;

рўйхатдан ўтказувчи органлар - қулай фирма номи билан юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш (юридик шахсларнинг давлат реестрига киритиш) учун Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш ёки таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фирма номини захирага олинган қулай фирма номи билан солиштиришни амалга оширишда.


5. Электрон талабнома берувчи томонидан мустақил равишда Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтига бевосита мурожаат этиш ва тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиш орқали электрон талабнома тўлдириш йўли билан амалга оширилади.


6. Захирага олиш тизими орқали электрон талабномани қабул қилишда қуйидагилар талаб қилинади:

электрон талабнома берувчининг мажбурий реквизитларини тўлиқ тўлдириш;

рўйхатга олинаётган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатмасдан, фирма номларида лотин алфавитини қўллаш;

сайтда автоматик тарзда рўйхатдан ўтказишдан ҳимоя қилиш учун захирага олиш тизимида ҳарфли код қўллаш.


7. Электрон талабноманинг мажбурий реквизитлари қуйидагилар ҳисобланади:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтиши мўлжалланаётган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри);

электрон талабнома берувчи жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами;

электрон талабнома берувчи юридик шахслар учун - номи ва СТИР коди.

Электрон талабноманинг бошқа маълумотлари мажбурий хусусиятга эга эмас.


8. Электрон талабномага битта асосий ва муҳимлиги бўйича жойлашган тўрттагача қўшимча фирма номлари киритилиши мумкин. Биринчи захирага олиниши мумкин бўлган қулай фирма номи аниқлангандан сўнг, қолган қўшимча фирма номлари захирага олиш тизими томонидан кўриб чиқилмайди.

Агар электрон талабнома берувчи электрон талабномани рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган бўлса, захирага олиш тизимидан чиқмаган ҳолда янги фирма номлари кўрсатилган электрон талабномани қайтадан тўлдириши мумкин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-техник воситалари қуйидагиларни таъминлайди:

электрон талабномани кеча-кундуз қабул қилиш ёки илгари рўйхатга олинган ёки захирага олинган қулай фирма номлари билан бир хил фирма номларини рад этиш;

республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахсларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги)ни текшириш;

фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига қулай фирма номи тўғрисида тегишли ёзувни киритиш;

қоғоз нусхасини чиқариш имкониятини берган ҳолда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан қулай фирма номи текширилганини электрон тасдиқлаш.


10. Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 4 иш соатидан ошмаган муддатда қулай фирма номини олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.

11. Электрон талабнома берувчи томонидан Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш натижаларини кўриш захирага олиш тизимида берилган ягона логин ва паролдан фойдаланган ҳолда, электрон талабнома натижасини кўриб чиқиш учун 4 иш соатидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтига мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.

12. Электрон талабнома берувчи қулай фирма номини Интернет тармоғи орқали захирага олишни тасдиқлаш учун керак бўлган ягона логин ва паролни давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабарнома)нинг "ариза (ариза-хабарнома)га қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар" сатрида кўрсатади.


13. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими Давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабарнома)ни олгандан сўнг, захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига ягона логин ва паролдан фойдаланган ҳолда мурожаат қилади ва:

захирага олиш тизимига электрон талабнома берувчининг ягона логинини киритади ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилган фирма номини Интернет тармоғи орқали захирага олинган фирма номи билан солиштиради (бундан буён матнда захирага олиш текшируви деб юритилади);

захирага олиш текшируви ўтказилганлигини электрон тасдиқлаш бўйича керакли ишларни амалга оширади;

захирага олиш текшируви тасдиқланишининг қоғоздаги нусхасини мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ тўлдиради, шахсий имзоси билан тасдиқлайди ва ариза (ариза-хабарнома)га қўшиб қўяди.


14. Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун таъсисчи, рўйхатга олинадиган юридик шахснинг мўлжалланган почта манзили жойлашган ҳудуддаги рўйхатдан ўтказувчи органга Интернет тармоғи орқали фирма номини захирага олиш учун керак бўлган мажбурий реквизитларни хабар қилган ҳолда оғзаки мурожаат қилиши мумкин.


15. Таъсисчилар оғзаки мурожаат этган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходимлари бир соат мобайнида мазкур Йўриқноманинг 6, 7 ва 8-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда Интернет тармоғи орқали, таъсисчи номидан электрон талабномани расмийлаштиришлари лозим.


16. 4 иш соатидан сўнг, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими захирага олиш тизимидан олинган ягона логин ва паролдан фойдаланган ҳолда, ушбу электрон талабнома натижасини кўриб чиқади ва таъсисчига хабар қилади.

17. Электрон талабномада сўралган фирма номларидан бири захирага олиш тизимида захирага олинганда ва ундан фойдаланиш учун таъсисчининг розилиги бўлган ҳолда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номини келгусида сақлаш мақсадида, мазкур Йўриқноманинг 13-бандида кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилади.

Интернет тармоғи орқали захирага олинган қулай фирма номи таъсис ҳужжатларига, муҳр ва штамп эскизларига қўйиб чиқилади.



III. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ

МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЗАХИРАГА

ОЛИШ ТИЗИМИНИНГ "РЕГИСТРАТОР" БЎЛИМИГА

КИРИШ ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


18. Захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига кириш ҳуқуқини олиш учун мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатилган шакл бўйича "бир дарча" марказлари - тегишли туман (шаҳар) статистика бўлимига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига расмий сўровнома юборади.

19. Давлат статистика органлари рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳар бир ходимига бир кун муддатда ягона логин ва пароль рўйхатга олинишини ҳамда уларнинг захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига кириш ҳуқуқини таъминлайди ва расмий равишда рўйхатдан ўтказувчи органга хабар беради.


20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ходими захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига мурожаат қилиш учун кириш ҳуқуқини берувчи ягона логин ва паролни қуйидаги мақсадларда ишлатади:

захирага олиш текширувида;

захирага олиш текшируви ўтказилганлигини электрон тасдиқлаш ва тегишли қоғоз нусхасини тўлдиришда.


21. Агар захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига кириш ҳуқуқига эга бўлган рўйхатдан ўтказувчи орган ходими лавозимидан озод этилса ёки бошқа ишга ўтса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир кун муддатда бу ҳақда, кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида тегишли давлат статистика органига хабар беради.

Давлат статистика органлари кириш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича бир кун муддатда тегишли ҳаракатларни амалга оширади.


22. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ва давлат статистика органлари ходимлари ўзларига маълум бўлган логин ва паролларни учинчи шахсларга ошкор қилмасликлари шарт.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Йўриқнома бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


24. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилди.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

           


             


(электрон талабнома берувчи)

        

20___йил "____" ______________даги


-сонли


(ID рақам)


ФИРМА НОМИНИНГ ЗАХИРАГА ОЛИНИШИ ТАСДИҒИ


Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрида 20___ йил ___ _____________ ҳолатига,

         

(захирага олинган фирма номи)

фирма номи фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида захирага олинди.


Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати

20__ йил ___ ____________гача.

Фирма номини захирага

олишни текширишдан ўтказди:





(имзо)


(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг Ф.И.О.)

            





Йўриқномага

2-ИЛОВА


             


(статистика органи номи)

КИРИШ ҲУҚУҚИНИ ОЛИШ УЧУН СЎРОВНОМА

Сиздан


қуйидаги ходимларига


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


фирма номларини захирага олиш тизимининг "Регистратор" бўлимига кириш ҳуқуқини беришингизни сўраймиз:

1.



(Ф.И.О.)

Паспорт серияси ва рақами: ____________

Логин: ____________

2.



(Ф.И.О.)

Паспорт серияси ва рақами: ____________

Логин: ____________

3. ….


Юқорида кўрсатилган ходимлар лавозимдан озод этилган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда, кириш ҳуқуқини бекор қилишни таъминлаш мақсадида, бир кун муддатда давлат статистика органига бу ҳақда маълумот тақдим этилади.

        

раҳбари




(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)


М.Ў. (имзо)


(Ф.И.О.)

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг

электрон почтаси (E-mail):


Мурожаат учун телефонлар:

(халқаро форматда)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 334-модда