язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2007 й. 245-сон "Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2007 й.

N 245


САНОАТ АҲАМИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЯНГИ КОНЛАРИНИ

ОЧГАНЛИК ЁКИ ИЛГАРИ МАЪЛУМ БЎЛГАН

КОНЛАРНИ (КОНЛАРНИНГ УЧАСТКАЛАРИНИ)

ТУБДАН ҚАЙТА БАҲОЛАГАНЛИК УЧУН ПУЛ

МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдали қазилма конларини биринчи очувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 2 июндаги 279-сон ва "Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун давлат пул мукофотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 2 июндаги 280-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 473-модда.