ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Меҳнат вазирлигининг 09.06.2000 й. 85-И-сон "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси"га 1,5 фоизли ажратмадан тушадиган маблағни йиғишда "шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботини жорий қилиш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

09.06.2000 й.

N 85-И




ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

КЎМАКЛАШУВЧИ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИГА

1,5 ФОИЗЛИ  АЖРАТМАДАН  ТУШАДИГАН

МАБЛАҒНИ ЙИҒИШДА "ШАКЛ N 2-ИТКДЖ

ЧОРАКЛИК" ИДОРАВИЙ СТАТИСТИКА

ҲИСОБОТИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 2000 йил 6 июнда Давлат статистика департаменти билан келишилган ҳолда тасдиқланган "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботини жорий қилиш мақсадида,


БУЮРАМАН:


1. Мулкчилик шаклидан ва идоравий тасарруфидан қатьи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари) "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси"га ажратиладиган 1,5-фоизли ажратма бўйича "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботи иловага асосан жорий қилинсин.


2. Меҳнат вазирлиги Ишлар бошқарувчиси (Н. Аллаев)га:


2.1. жорий қилинган "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботи шаклини марказлашган ҳолда купайтириш учун Ижарадаги Тошкент полиграфия комбинати билан икки томонлама шартнома тузиб, чоп эттиришга буюртма берсин ва ҳар чоракнинг учинчи ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудий бошқармалардан буюртма олиб чоп эттириш юклатилсин;


2.2. дастлабки ҳисобот шаклларини керакли миқдорда кўпайтириб, 2000 йил 20 июнига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига етказишни таъминласин.


3. Меҳнат вазирлиги Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи (Х. Азизов) ҳисобот шаклини чоп эттириш учун маблағни "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси"нинг Республика қисмидан амалга оширсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Мехнат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мехнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий химоя қилиш бошқармалари бошлиқларига:


4.1. туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари бошлиқлари, бош ҳисобчилари ва "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси" мутахассисларига "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботининг шакли бўйича ҳисобот қилиш тартиби етказилсин;


4.2. мулкчилик шаклидан ва идоравий тасарруфидан қатъий назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари) ҳуқуқий субъектлар билан инвентаризация ўтказиб, "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботи асосида "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси"дан қарзлари бўйича 2000 йил 1 июл ҳолатига қайта ҳисобдан ўтказиб вазирликка бир ой муддатда (2000 йил 1 август) топшириш вазифаси юклатилсин;


4.3. туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари бошлиқларининг ҳисобот шаклида кўрсатилган муддатларда топширишларига қатъий амал қилишлари таъминлансин;


4.4. ҳисобот топшириш муддатларини бузган ёки умуман тақдим қилмаган:


- хўжалик юритувчи субъекгларнинг мансабдор шахсларига нисбатан чора кўриш учун, уларнинг юқори органларига ва маҳаллий хокимият органларига тақдимномалар киритиш;

- тизимдаги туман (шаҳар) меҳнат бўлимлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари устидан эса амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда жарима солиш юклатилсин;


4.5. "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботини жойлардаги хўжалик юритувчи субъектларга етказиш, тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича қилинган ишлар юзасидан ёзма ахборотни вазирликка жорий йилнинг 30 июнига қадар топширсинлар.'


6. Таькидлаб ўтилсинки, "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботи шаклини чоп эттириш маблағи "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси"нинг Республика қисмидан марказлашган ҳолда амалга оширилганлигини ҳисобга олиб, жойларда таъмагирлик фактлари аниқланган ҳолатда бундай ходимларга, нисбатан амалдаги қонунчилик асосида қатъий чоралар кўриш вазирлик тизимида ўрнатилсин.


6. Вазирликнинг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи (Х. Азизов) "Шакл N 2-ИТКДЖ чораклик" идоравий статистика ҳисоботида кўсатилган муддатгача Қорақалпоғистон Республикаси Мехнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мехнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларидан "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси"нинг 1,5 фоизли ажратмаси чораклик ҳисоботини қабул қилиб, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 35 кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига такдим этиб борсин.


7. Ушбу буйруқни бажарилиши устидан назорат вазирнинг биринчи ўринбосари А. Акбаров зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                    Ш. Ибрагимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган










































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск