ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

"Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли металлар геологияси" илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.2010 й. 316-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 27 декабрдаги

316-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли

металлар геологияси" илмий-ишлаб

чиқариш маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг "Рангли металлар геологияси" илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. Марказ "Олмалиқ КМК" ОАЖнинг (кейинги ўринларда ОКМК деб аталади) юридик шахс мақомисиз филиали сифатида унинг алоҳида бўлинмаси ҳисобланади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ОКМК бошқарув органлари қарорларига амал қилади.


4. Марказ ўз фаолиятини ОКМКнинг геология-қидирув ишларини олиб бориш самарадорлигини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашувчи бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Марказга унга ОКМК томонидан бириктирилган мол-мулк берилади. Марказ ушбу мол-мулкдан тасарруф этиш ҳуқуқисиз ОКМК томонидан берилган ҳуқуқлар доирасида фойдаланади.


6. Марказга бириктирилган мол-мулкни бегоналаштириш ОКМК ваколатли бошқарув органларининг қарорига кўра белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Марказ илова ҳисоб рақамига эга ва ишлаб чиқариш бўлинмаси ҳуқуқи билан тугалланмаган бухгалтерия баланси тузади. Бухгалтерия баланси белгиланган муддатларда ОКМКнинг йиғма балансига киритиш учун тақдим этилади.



II. МАРКАЗНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

ВА УНИ БОШҚАРИШ АППАРАТИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


8. Марказнинг ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:

Хонжиза геология-қидирув экспедицияси;

Илмий-мавзули гуруҳ;

Шарқий-Қурама геология-қидирув экспедицияси;

Геологик материалларни компьютерда қайта ишлаш хизмати;

Таҳлилий лаборатория.

Марказнинг бошқарув аппарати тузилмаси бўлимлардан ва бошқа таркибий бўлинмалардан иборат.


9. Марказнинг бошқарув аппарати штат жадвали ОКМК бош директори томонидан тасдиқланади.


10. Марказнинг ташкилий тузилмасига кирадиган бўлинмаларнинг штат жадвалларини ОКМК раҳбарияти билан келишган ҳолда ҳамда бажариладиган ишларнинг ўзига хослиги ва ҳажми ҳисобга олинган ҳолда намунавий тузилмаларга ҳамда ишчи ва хизматчилар сони нормативларига мувофиқ Марказнинг директори тасдиқлайди.


11. Марказ бошқарув аппарати бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек Марказнинг ташкилий тузилмасига кирадиган бўлинмалар раҳбарлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни тўхтатиш Марказ директорининг тақдимномасига кўра ОКМКнинг Бош директори томонидан амалга оширилади.

Марказ бошқарув аппарати бўлинмалари, шунингдек Марказнинг ташкилий тузилмасига кирадиган бўлинмалар ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва уларни тўхтатиш ОКМК Бош директорининг ваколатли ўринбосари томонидан амалга оширилади.


12. Марказ директори вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Марказнинг Бош муҳандиси бажаради.


13. Марказнинг бўлинмалари, шу жумладан, бошқарув аппаратининг бўлинмалари ўртасидаги функцияларни бўлинмалар тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ Марказ директори тақсимлайди.



III. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


14. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, рангли металларнинг минерал-хом ашё базасини ҳамда уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни такрор ишлаб чиқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш;

рангли металларнинг минерал-хом ашё базасини ҳамда уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида ер қаърини геологик ўрганиш (излаш, баҳолаш ва қидириш);

ОКМК балансига берилган қимматбаҳо металлар конларини қайта қидириш ва фойдаланилаётган конларда қидириш ишлари олиб бориш устидан методик назорат қилиш;

рангли металлар ва уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар захираси ўсиши бўйича давлат буюртмасини бажариш.



IV. МАРКАЗНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


15. Марказ юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) геологик ва бошқа маълумотларни таҳлил қилиш асосида ер қаъри тўғрисида ОКМК геология-қидирув ишларининг узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга), ўртача муддатли (уч йилгача даврга) ва йиллик дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишиш учун материалларни тайёрлайди;

б) қуйидагиларни:

геология-қидирув ишларини олиб бориш учун объектма-объект геологик топшириқлар ва лойиҳалар ишлаб чиқилишини;

республиканинг бутун ҳудудида истиқболли майдонларни геологик ўрганишни ҳамда рангли металлар ва уларга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ўсишини;

конларни излаш ва қидириш технологияларини такомиллаштириш учун қидирув маълумотларини қиёслашни ҳамда рангли ва қимматбаҳо металлар конларидан фойдаланишни;

бурғулаш, кон ва бошқа геология-қидирув ишларининг истиқболли, йиллик, чораклик ва ойлик режалари ишлаб чиқилишини, шунингдек Марказ бўйича пул маблағлари сарфи сметаси ОКМК бошқарув аппаратига тақдим этилишини;

рудали конлар прогнози ва уларни қидириш усулларини такомиллаштириш бўйича тажриба-методик ва илмий-тадқиқот ишлари натижалари тезкор жорий этилишини;

Марказнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти учун зарур бўлган товар-моддий бойликларга буюртманомалар ишлаб чиқилишини ва ОКМКнинг бошқарув аппаратига тақдим этилишини, шунингдек ажратилган лимитлар доирасида шартномалар бўйича товар-моддий бойликлар олинишини;

ер қаърини геологик ўрганиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил этади;

в) барча босқичларда геология-қидирув ишлари амалга оширилишига методик раҳбарлик қилади, шунингдек бажарилаётган ишларнинг геология-қидирув ишларининг тасдиқланган лойиҳаларига мувофиқлигини назорат қилади;

г) ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;

д) Марказнинг бўлинмалари томонидан геология-қидирув ишлари олиб борилиши учун ажратилган маблағлардан фойдаланилишини назорат қилади;

е) геология тармоғи кадрлари малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли асосда иш олиб боради.


16. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек ўз таркибига кирадиган бўлинмалар орқали ҳал этади.



V. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


17. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

ОКМК раҳбариятининг рухсати билан, чет ташкилотларнинг розилиги бўйича геологик материалларни экспертизадан ўтказиш учун уларнинг мутахассисларини жалб этиш;

ОКМК раҳбариятининг рухсати билан Марказнинг балансидаги мол-мулкни белгиланган тартибда ОКМКнинг бошқа бўлинмаларига бериш;

ОКМК раҳбарияти билан келишган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали мутахассислардан вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш, шу жумладан, шартномалар асосида ушбу ишга чет ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш ҳуқуқига эга.


18. Марказ:

барча техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича геология-қидирув ишлари режаси бажарилиши;

асосий ва айланма маблағлар, моддий-техника ресурслари сақланиши, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши;

Марказнинг ҳисобот ҳужжатлари белгиланган шаклда ўз вақтида тақдим этилиши;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва техника хавфсизлигига риоя қилиниши;

ишлаб чиқариш ва ижро интизомига риоя қилиниши учун жавоб беради.


19. Марказ ходимларининг жавобгарлиги даражаси қонун ҳужжатларида ва лавозим йўриқномаларида белгиланади.



VI. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


20. Марказга умумий раҳбарликни ОКМКнинг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор амалга оширади. Марказ директори ўз фаолиятида бевосита ОКМК бош муҳандисига бўйсунади.

Марказнинг бош муҳандиси ва бош геологи Марказ директорининг тақдимномаси бўйича ОКМК бош директорининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Директорнинг Марказ директорининг тақдимномаси бўйича ОКМК бош директорининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган илмий ишлар бўйича бир нафар ўринбосари бўлади.


21. Марказ директори:

Марказга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ОКМК бош директори томонидан берилган ишончнома асосида Марказ номидан иш кўради;

зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг ташкилий тузилмасини, бошқарув аппарати тузилмасини ўзгартириш тўғрисида ОКМК раҳбариятига таклифлар киритади;

Марказ ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисида ОКМК раҳбариятига тақдимномалар киритади;

Марказнинг бошқарув аппарати ва таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, шунингдек марказ ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши ташкил этилишини ва назорат қилинишини таъминлайди;

қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ва ОКМК Уставига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.


22. Геология-қидирув ишларининг энг муҳим йўналишларини, геология-қидирув ишлари натижалари бўйича лойиҳалар ва ҳисоботларни ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Марказ ҳузурида 15 кишидан иборат Илмий-техник кенгаш тузилади.

Илмий-техник кенгаш таркибига Марказ бошқарув аппарати ва унинг бўлинмаларининг мутахассислари, ОКМК кон бошқармасининг бош геологлари киради. Илмий-техник кенгаш ишига ОКМКнинг бошқа мутахассислари ҳам жалб этилиши мумкин.

Илмий-техник кенгашга Марказ директори бошчилик қилади. Илмий-техник кенгашнинг таркиби ва у тўғрисидаги Низом ОКМКнинг бош директори томонидан тасдиқланади.


23. Марказнинг бошқарув аппарати ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган бўлинмалар таъминоти ОКМК маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



VII. МАРКАЗНИНГ ОКМК БЎЛИНМАЛАРИ

ВА ЧЕТ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ЎЗАРО

МУНОСАБАТЛАРИ


24. Марказ ОКМК бўлинмалари билан ОКМК бошқарув аппаратининг тегишли функционал бўлинмалари орқали ёки тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш алоқаларини амалга оширади.


25. Марказнинг ОКМК бўлинмалари, шунингдек чет ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги ушбу Низомда назарда тутилган Марказнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларидан келиб чиқиб белгиланади.



VIII. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ. МАРКАЗ

ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ


26. Марказ давлат статистика органлари, молия органлари ва ОКМК раҳбарияти томонидан белгиланадиган тартибда ва муддатларда ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия-иқтисодий фаолият натижаларининг тезкор, статистика ва бухгалтерия ҳисоби ва назоратини амалга оширади, ўзининг ташкилий тузилмасига кирадиган бўлинмалар бўйича бухгалтерия ва статистика ҳисоботи, йиғма ҳисобот юритади.


27. Марказнинг ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия-иқтисодий фаолиятини текшириш ОКМКнинг тегишли бўлинмалари томонидан бир йилда камида бир марта, шунингдек ОКМК фаолиятини текшириш доирасида белгиланган тартибда назорат органлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 519-модда.



































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск