язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 19-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

19-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари, шу жумладан, нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланиш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни (коммунал-маиший мақсаддагидан ташқари) чиқариб юбориш учун кон ажратмалари беришнинг ягона тартибини белгилайди.

Лицензияга мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкаси кон ажратмалари деб аталади.

Ер қаъри кон ажратилишини тасдиқловчи далолатнома (1-илова) асосида фойдаланиш учун берилади. Далолатнома лицензия эгасининг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди*.


*) Ушбу Низомда кон ажратмаси деганда фойдаланувчига фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун бериладиган ҳам ишлов берилган, ҳам ишлов берилмаган ер қарининг бир қасми тушинилади (кейинги ўринларда "кон ажратмаси" деб аталади).


2. Низом, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини лойиҳалаштирувчи, қурувчи, фойдаланувчи ва реконструкция қилувчи барча ер қаъридан фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.


3. Кон ажратмалари олинган лицензияларга мувофиқ фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналаргагина ушбу қорхоналарда махсус лойиҳалар ва кон-техника хизматлари мавжуд бўлган тақдирда, берилиши мумкин.


4. Ишланган кон иншооти ёки ер қаърининг бир қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ёхуд конларда объектларни жойлаштириш учун фойдаланишни мўлжаллаетган қазилма бойликларни қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи кўрсатиб ўтилган ишлар бошлангунга қадар унда фойдали қазилма конига ишлов беришга кон ажратмаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар мазкур Низомга мувофиқ кон ажратмаси олишга мажбурдир.


5. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси, шу жумладан фойдали қазилмаларни қазувчи тугатилган, консервация қилинган ёки ишлаб турган корхоналарнинг ишланган конларида ҳам, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади. Ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ишлаб турган корхонанинг ишлов берилган конларидаги объектларга жойлаштириш учун кон ажратмаси фойдали қазилмаларни қазувчи корхона ихтиёрида бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг розилиги билан амалга оширилади.

6. Зарарли моддаларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш учун кон ажратмаси беришга истисно ҳолларда ҳамда ҳар бир аниқ ҳолатда махсус талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирда йўл қўйилади. Ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотининг зарарли моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувларни зарарсизлантириш ва фойдали суратда ишлатишнинг техник имконияти йўқлиги, шунингдек, зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш ёки оқова сувларни ёки чиқариб ташлаш мўлжалланаётган горизонтларнинг аралашиб кетувчи жинслари ва қатлам сувлари билан бирга қўшилиши ҳақидаги хулосаси зарурлиги тўғрисидаги шарт мана шундай шартлардан бири ҳисобланади.


7. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган янгидан қурилаётган ер ости иншоотлари учун, шунингдеқ, мавжуд кон ажратмасига ер қаърининг бир қисмини кесиш (қушиш) зарурлигини келтириб чиқарувчи бундай иншоотларни реконструкция қилиш учун кон ажратмаси лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган иншоотлар қурилиши (реконструкция қилиниши) бошланишидан олдин расмийлаштирилиши керак.


8. Мавжуд кон ажратмасига нисбатан ер қаърининг бир қисмини кесиш (қўшиш) мазкур Низом билан белгиланган тартибда янги кон ажратмаси сифатида расмийлаштирилади.


9. Ер ости иншооти қўрилиши фойдали қазилмалар қатлами мавжуд бўлган майдонда ёки илгари кон иншоотлари билан ишланган жинс қатламида бошланган тақдирда, уни сўровчи корхона ёки ташкилот кон ажратмаси расмийлаштирилгунга қадар фойдали қазилмалар жойлашган майдонда иморат қуриш учун белгиланган тартибда рухсатнома олиши зарур.


10. Фойдали қазилмалар қазиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини лицензиясиз ва кон ажратилмасисиз қуриш ва улардан фойдаланиш, тенг равишда унинг ташқарисида ҳам, ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланади ва ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланмасдан белгиланган тартибда тўхтатилади.

12. Ер ости бойликларидан фойдаланувчининг унга берилган кон ажратмасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериши тақиқланади Ер ости иншоотининг тегишлилиги ўзгарган тақдирда кон ажратмаси мазкур Низомда белгиланган тартибда янги сифатида қайта расмийлаштирилиши керак.

Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.


13. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотлари қуриш майдонларини танлаш комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби ва иш тартиби Қурилиш меъёрлари ва нормалари ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланган тегишли низомлар билан белгиланади.

Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншооти ва объектлар қурилиши учун ер участкаси бериш тўғрисидаги илтимоснома ҳамда унинг ажратилиши Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда корхона (буюртмачи) томонидан берилади.


14. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотлари ва объектлари қурилиши (реконструкция қилиниши) бўйича ишларни маблағ билан таъминлашга қон ажратмасини тасдиқловчи лицензия ва далолатнома, шунингдек, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади ва улар олиб қўйилиши билан тўхтатилади.



II. КОН АЖРАТМАСИГА НИСБАТАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


1. Кон ажратмаси ер қаърининг, геологик тузилишнинг, кон-техника ва гидрогеология шароитларининг зарур даражада батафсил ўрганилган қисмигагина берилади, ундан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш эса шу яқин орадаги фойдали қазилма конлари ишланишини қийинлаштирмайди ҳамда кон ишланмаларига, ер юзаси ва сув объектларига нефть, газ ва бошқа моддалар ва материалларнинг улар сақланишида суқулиб киришини, ер ости бойликларига ташланадиган оқова сувлар, ер қаърига кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини истисно этади.


2. Кон ажратмаси чегаралари тоғ жинсларининг силжиши ва қулаши зоналарини, шунингдек, ушбу иншоотларнинг нормал ишлаб туришини таъминловчи сақловчи ва тўсувчи целикларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилаётган ер ости иншоотининг техник чегаралари билан белгиланади.

Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда кон ажратмаси контури уларни қатъий белгиланган чегараларда локализация қилиш таъмнланиши мумкин бўлган ер қаъри қисми билан белгиланади.

Газни ер остида сақлаш учун кон ажратмаси чегаралари бундай сақлаш жойи қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ буғ қатламлари билан тугалланадиган газнинг энг кўп ҳажмда тарқалиши контурлари билан, пъезометрик қудуқлар мавжуд бўлган тақдирда эса ушбу қудуқларни қамраб олувчи контурлар билан белгиланади Газни ер остида сақлаш омборлари қурилиши учун улар жойлашган бир майдонга тўғриланган бир ёки бир неча буғ қатламларидан, шунингдек ишланган нефть, газ еки сувли қатламлардан (горизонтлардан) фойдаланиш мумкин.

Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун кон ажратмаси чегараларини белгилаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли яшаш жойлари, халқ хўжалиги объектлари, табиий объектлар ва бошқа объектлар учун белгиланган санитария зоналарини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.


3. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган корхоналарнинг кон ишланмаларида, шунингдек, фойдали қазилма конлар яқинидаги ер қаъри участкаларида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси бериш учун фойдаланилаётган иншоотлар ва ишланаётган конларнинг ўзаро зарарли таъсири истисно этилган ҳолларда йўл қўйилади.


4. Кон ажратмаси муддатсиз ёки муддатли фойдаланишга берилади.

Ер ости бойликларидан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензия билан белгиланадиган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади Зарурат бўлганда кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумқин Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.


5. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш жойлари, қурортлар, ўрмонзорлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари, дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экинлари, чегара полосалари, аэродромлар, махсус вазифаларга мўлжалланган полигонлар, бегоналаштириш полосалари, қалъалар ва мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган ҳудудлар қаъридан кон ажратмаси учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва давлат назорати органлари билан келишув мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.


III. КОН АЖРАТМАСИ ЛОЙИҲАСИНИНГ МАЗМУНИ


1. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун қон ажратмаси лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак:

тушунтириш хати;

кон ажратмасининғ уч ўлчамли чегараларини ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш;

сўралаётган кон ажратмаси чегараларида юза топографик режаси геология хариталари ва кесимлари нусхалари.

Тушунтириш хатида:

кон ажратмаси сўрашдан мақсад, унинг маъмурий жойлашган ўрни, ер ости иншоотини лойиҳалаштирган ва кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи кўрсатилиши;

сўралаётган кон ажратмаси устидаги ҳудуд тўғрисидаги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари, дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, аҳоли яшаш жойлари ва саноат объектлари алоҳида иморатлар ва иншоотлар, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қайси тоифага киритилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар келтирилиши;

кон ажратмаси доирасида, шунингдек, унга туташиб кетган зоналарда ер қаъри участкасининг қисқача геологик тавсифи берилиши, шу жумладан, ушбу участканинг геологик тузилиши, кон-техника ва гидрогеологик шароитлари ҳамда уларнинг ўрганилганлиги даражаси ифодаланмоғи;

унинг учун кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншооти қурилиши мўлжалланаётган жойдаги фойдали қазилмалар конлари шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш учун берилган аралаш кон ажратмаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши зарур.

Кон ажратмаси тугатилган консервация қилинган ёҳуд фойдали қазилмаларни қазиш бўйича ишлаб турган корхонанинг ишланган конлари учун сўралаётган ҳолларда ушбу корхона тўғрисидаги қисқача маълумот шу жумладан кон юзасини очиш ва ишлаш тизими схемаси фойдаланилиши керак бўлган кон ишланмалари ва бурғулаш қудуқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда келтирилади.

кон ажратмасини олиш зарурлиги асосланилади.

ер ости иншоотидан фойдаланишда бажарилиши керак бўлган асосий талаблар баён қилинади.

Кон ажратмаси чегаралари ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш кон ажратмасига киритиладиган ер ости маконининг ҳажми белгиланган ҳолда майдон бўйича ҳам вертикаль белгилар бўйича ҳам амалга оширилиши керак

Юзанинг топография режаси геология хариталари ва кесимлари нусхалари уларни тузиш бўйича амалдаги йўриқномалар талабларига жавоб бериши керак

Нефть газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш оқова сувларни чиқариб ташлаш учун кон ажратмаси лойиҳаларида шунингдек кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мўлжалланаётган горизонтнинг устқи қатлами ва этаги бўйича таркибий хариталар ҳам бўлиши керак.

Топография режасининг нусхасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

таянч геодезия тармоғи пунктлари ўрмонзорлар ва қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлари, аҳоли яшаш жойлари кон иншоотлари сув объектлари, йўллар юза ва ер ости коммуникациялари табиат тарих ва маданият ёдгорликлари алоҳида иморатлар ва иншоотлар уларнинг неча қават эканлиги кон иншоотлари ва бурғулаш қудуқларининг оғзи фойдали қазилмалар конлари ва аралаш кон ажратмалари жойлашган чегаралар ҳамда лойиҳадаги ажратма чегаралари

Варақнинг бўш қисмида режа тўлдирилган сана горизонтал яссиликда кон ажратмаси проекцияси майдони (минг кв.м) график жиҳатдан режа ва кесимлар билан белгиланадиган сўралаётган кон ажратмаси бурчак нуқталари ёки ўзига хос нуқталарининг х у 2 координатлари катталиги кўрсатилади.

Варақнинг юқори унг томонида кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи ёзув учун жой қолдирилади.

Топография режаси нусхаси масштаби фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланаётган ер қаъри участкасининг ўлчамига боғлик равишда танланади ва у 1 5000 масштабдан майда бўлмаслиги керак Анча катта майдонга ва узунликка эга бўлган ер ости иншоотлари учун режаларни 1 5000 масштабдан 1 25000 масштабгача фойдаланишга рухсат берилади.

Фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича тугатилган консервация қилинган ёки ишлаб турган корхоналарнинг ишлатилган кон иншоотларидан фойдаланиш учун кон ажратмаси лойиҳаларига ушбу корхоналар кон иншоотлари режалари қўшимча равишда киритилади ва уларда фойдаланиш мўлжалланаётган иншоотлар кўрсатилади.

Зарур бўлганда кон ажратмаси чегаралари таркибий хариталарда ва вертикал кесимларда ҳам кўрсатилади.


2. Кон ажратмаси муддатсиз фойдаланиш учун расмийлаштирилганда топография режасининг икки нусхаси синтетик плёнкаларда ёки узок вақт сақлаш учун яроқли бўлган бошқа материалларда тайёрланиши керак.

Кон ажратмасини 10 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришда топография режаси нусхаси қоғозда тайёрланиши мумкин.

Кон ажратмаси чегаралари тушириладиган таркибий хариталар ва вертикал кесимлар нусхаларига ҳам шундай талаблар қўйилади.


3. Ер ажратмаси лойиҳасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

ердан фойдаланувчининг кон ажратмаси беришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат;

манфаатдор корхона ёки ташкилотнинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншооти барпо этилиши зарурлиги ва мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органи билан келишилган қарори;

корхона ёки идоранинг ишланган кон иншооти ёки ер қаъри участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган қарори;

унда геологик тузилиш кон техника ва гидрогеология шароитлари ўрганилганлиги даражаси акс эттирилган ҳолда ҳудудий геология ишлаб чиқариш бирлашмасининг кон ажратиш лойиҳаси бўйича хулосаси;

юқори турувчи ташкилотнинг (бўйсунувига кўра) кон ажратмаси бериш тўғрисидаги илтимосномаси;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг кон ишланмаларининг лойиҳада назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси;

илмий-тадқиқот ташкилотларининг зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ёки оқова сувларни зарарсизлантириш ва фойдали суратда ишлатишнинг техник жиҳатдан имкони йўқлиги ҳақидаги, шунингдек, зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ёки оқова сувларнинг уларни кўмиш ёки чиқариб ташлаш мўлжалланаётган аралашиб кетадиган жинслар ва горизонтларнинг қатлам сувлари билан бирга қўшилиб кетиши тўғрисидаги хулосаси;

тасарруфида фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган ёхуд консервация қилинган корхона бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг кон ишланмаларини фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун бошқа ер қаъридан фойдалувчига беришга розилиги;

санитария назорати органининг хулосаси.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратмаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

Изоҳ. Газ, нефть, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қўмиш, оқова сувларни чиқариб ташлаш учун иншоотлар қурилиши мўлжалланаётганда кон ажратмаси лойихаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маҳаллий органининг хулосаси илова қилиниши керак.


4. Кон ажратмалари лойиҳалари ва уларга иловалар тегишли ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарлари томонидан имзоланади.



IV. КОН АЖРАТМАСИ БЕРИШ ТАРТИБИ


1. Лицензия олган корхона Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига буюртманома юборади. Буюртманомада корхонанинг номи, унинг қайси идорага бўйсуниши ва манзили, сўралаётган кон ажратмасининг жойлашган ўрни ва у нима мақсад учун сўралаётганлиги қўрсатилади, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қўрилиши учун экспертиза ўтказилганлиги ва лойиҳа тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Буюртманомага ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланадиган корхонанинг раҳбари ёки юқори турувчи ташкилот (бўйсунишига кўра) раҳбари имзо чекади.

Буюртманомага иловалар билан биргаликда икки нусхада кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратмаси лойиҳасини кўриб чиқади ва буюртманома олингандан кейин 30 кундан кечикмай у бўйича қарор чиқаради.

Зарур бўлганда кон ажратмаси лойиҳалари кон ажратмасини олишдан манфаатдор корхонанинғ вакили иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратмаси бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагиларни кўриб чиқади ва текширади.

ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун хужжатлари ва мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда топография режасига ёзувлар тўғри ёзилганлиги ва сўралаётган кон ажратмаси чегараларининг асосланганлиги;

кон ажратмаси лойихаси мазмунининг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги, лойиҳага илова қилиниши керак бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншоотининг лойиҳаси.унинг берилаётган ер қаъри участкасидан комплекс фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича, шунингдек, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, атроф табиий муҳитни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлик, масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид кисми.


4. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг кон ажратмаси бериш тўғрисидаги масала бўйича карори манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг қароридан норози бўлинган такдирда ушбу қарор устидан икки ой муддатда қонун ҳужжатиларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши керак.

5. Кон ажратмаси бериш кон ажратмасини тасдиқ.ловчи далолатнома берилиши билан, шунингдек, топография режаси нусхасининг юкоридаги ўнг бурчагидаги ёзув билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Кон ажратмасини тасдиқловчи далолатнома икки нусхада тузилади Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси раҳбарининг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.

Изоҳ. Кон ажратмасини тасдиқловчи далолатномаларнинг босмахона усулида тайёрланган ва ўчириб-ёзишларсиз қўлда тушда тўлдирилган бланкларда берилишига йўл кўйилади.


6. Кон ажратмасини тасдиқловчи далолатноманинг ва кон ажратмасининг расмийлаштирилган биринчи нусхаси корхонага берилади ушбу ҳужжатларнинг иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясида сақланади.

7. Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан берилган кон ажратмаларини ҳисобга олиш 3-иловада келтирилган шакл бўйича Кон ажратмаларини ҳисобга олиш дафтарида амалга оширилади.


V. КОН АЖРАТМАСИНИ ОЛГАН

КОРХОНАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилган корхона қуйидагиларга мажбурдир:

ер қаъридан фақат улар берилган мақсадларда фойдаланиш;

кон адратмаси ва унга туташиб кетган зоналар доирасида ер қаъри участкасининг геологик тузилиши кон-техника гидрогеологик ва боқща шароитлари ўрганилиши туликлигини таъминлаш;

ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида кон ишларининг маркшейдер таъминланишини ташкил этиш шунингдек геологик ва маркшейдер ҳужжатларини тузиш;

тоғ жинсларининг силжишини эҳтимол тутилган деформация зонасида жойлашган мавжуд ер усти иншоотлари ва қурилаётган ҳамда фойдаланилаётган ер ости иншоотлари объектларининг деформациясини кузатишни ташкил этиш;

ер ости иншоотлари курилиши ёки реконструкция қилиниши чоғида қўшимча равишда қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган қазилма бойликларни сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

кон ишланмаларининг ҳолати, кон ажратмаси билан белгиланган кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари шунингдек чиқариб ташланган оқова сувларнинг зарарсизлантирилиши чегараларининг сақланишини мунтазам кузатишни ва назорат қилишни ташкил этиш;

ишловчилар ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини ер қаърини ва атроф табиии муҳитнинг бошқа объектларини бинолар ва иншоотларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг рухсатисиз кон ажратмаси ҳудуди устида бинолар иншоотлар ва бошқа объектлар кўрилишига йўл қўймаслик;

қўриқхоналар табиат, тарих ва маданият ёдгорликларининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлик бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан сақланишини таъминлаш;

ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларининг хавфсиз ҳолатга шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлаш;

ер ости газ омборхоналаридан фойдаланиш чоғида ҳайдалаётган газнинг кон ажратмасидан ташқариға ҳаракат қилишига йўл қўймаслик;

ер ости газ омборхоналари ва қудуқларнинг герметиклигини назорат қилишга оид тадбирларни мунтазам равишда бир йилда камида бир марта амалга ошириш;

ногерметик қудуқлардан фойдаланишга шунингдек газнинг бошқа горизонтларга оқишига ҳамда унинг ер юзасига оқиб чиқишига йўл қўймаслик.



VI. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ

ТЎХТАТИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


1. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик бўлмаган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилиши бирмунча вақт тўхтатилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.


2. Ер қаъридан фойдаланиш ҳукуқи агар ер каъридан фойдаланувчи:

кон ажратмаси берилгандан сунг бир йил давомида ер қаъри участкасидан у такдим этилган мақсадларда фойдаланишга киришмаса;

атроф табиий муҳитга ва кишиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатишнинг йўл қўйиладиган нормаларидан ортикча бўлса;

ер қаъридан у берилган мақсадларга номувофиқ ҳолда фойдаланса;

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бошқа коидалари бузилган тақдирда тўхтатилиши бирмунча вақт тўхтатилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.


3. Бундай қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси кон ажратмасини тасдиқловчи далолатномани бекор қилади ҳамда лицензияни олиб қўйиш масаласини қўяди.

4. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик бўлмаган мақсадлар учун фойдаланувчи корхона консервация килинганда ёки тугатилганида кон ажратмаси далолатномаси корхонани консервация қилиш ёки тугатиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилганидан кейин 30 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига қайтарилади.


VII. МАЗКУР НИЗОМ ТАЛАБЛАРИ ҚАНДАЙ

БАЖАРИЛАЁТГАНЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Мазкур Низом билан белгиланган кон ажратмасини расмийлаштириш, уни ўз вақтида олиш ва унинг сақланиши тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланувчи корхона раҳбарлари зиммасига юкланади, корхонани лойиҳалаштиришда эса лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳалаштириш ташкилоти раҳбарига юкланади.

Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик, бўлмаган мақсадларда фойдаланувчи корхоналарнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари кон ажратмасини тасдиқловчи далолатномада баён қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун ҳам жавобгар бўладилар.

Ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


2. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлик бўлмаган мансадларда фойдаланувчиларда кон ажратмаси далолатномаси мавжудлиги, кон ажратмаси ҳужжатлари тўлиқ ва тўғрилигини назорат қилишни, шунингдек, кон ажратмаси доирасида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш чоғида ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни ўз ваколатиларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси амалга оширади.





Низомга

1-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ГЕРБИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ,

САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА

ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ)



ГОСУДАРСТВЕННАЯ ИНСПЕКЦИЯ

ПО НАДЗОРУ ЗА ГЕОЛОГИЧЕСКИМ

ИЗУЧЕНИЕМ НЕДР, БЕЗОПАСНЫМ

ВЕДЕНИЕМ РАБОТ

В ПРОМЫШЛЕННОСТИ, ГОРНОМ

ДЕЛЕ И КОММУНАЛЬНО-БЫТОВОМ

СЕКТОРЕ ПРИ КАБИНЕТЕ

МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ

УЗБЕКИСТАН

"САНОАТГЕОКОНТЕХНАЗОРАТ"

Кон ажратмасини тасдиқловчи

ДАЛОЛАТНОМА



Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда,

кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг

бехатар олиб борилишини назорат қилиш

давлат инспекцияси

(Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси)


КОН АЖРАТМАСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАЛОЛАТНОМА


199__ йил "___" ______да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси


га

(ташкилот ёки корхонанинг тўлик, номи ва унинг мансублиги)



мақсадларида фойдаланиш учун

(кон ажратмаси берилганлигининг мақсади)


режада бурчак (ўзига хос) нуқталар билан

шунингдек, таркибий хариталар ва

(нуқталар рақами)


вертикал кесимларда


(хариталар ва кесимлар раками)

белгиланган чегараларда кон ажратмаси берди, режада белгиланган кон ажратмаси проекциясининг майдони ва ер ости кенглигининг ҳажми

ни

(минг кв м, минг куб м. ёзув билан)


ташкил этади

Кон ажратмаси


(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)

да жойлашган

Мазкур далолатнома икки нусхада тузилди, 199______ йил ______________________ да _____________ тартиб рақами билан Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси реестрига киритилди.

Корхона кўрсатиб ўтилган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:

ер ости иншоотлари қурилиши шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар бошланишидан бир ой олдин бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясини хабардор қилиш;

ер қаъридан факат улар берилган мақсадларда фойдаланиш;

кон ажратмаси ва унга туташиб кетган зоналар доирасида ер қаъри участкасининг геологик тузилиши, кон-техника, гидрогеологик ва бошқа шароитларнинг тўлиқ ўрганилишини таъминлаш;

ер ости ишноотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш жарабнида кон ишларининг маркшейдер таъминланишини, шунингдек, геологик ва маркшейдер ҳужжатлари тузилишини ташкил этиш;

тоғ жинслари силжиши, мавжуд ер усти иншоотлари ва объектлари, эҳтимол тутилган деформация зонасида жойлашган курилаётган ва фойдаланилаётган ер ости иншоотлари деформациясини кузатишни ташкил этиш;

ер ости иншоотлари қуриш ёки уларни реконструкция қилиш чоғида қўшимча равишда қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни сақлаб қолиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

кон ишланмаларининг холати, кон ажратмаси билан белгиланган кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари, шунингдек чиқариб ташланган оқова сувларнинг зарарсизлантирилиши чегараларининг сақлаб қолинишини доимий кузатиш ва назорат қилишни ташкил этиш;

ходимларнинг саломатлиги ва хаёти учун хавфсизлигини, ер қаърини ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни кон ишларининг зарарли таъсиридан мухофаза қилишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг рухсатисиз кон ажратмаси устидаги ҳудудга бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар курилишига йўл қўймаслик;

қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан сақланишини таъминлаш;

ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларининг хавфсиз ҳолатга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлаш;

ер ости газ омборхоналаридан фойдаланиш чоғида хайдалаётган газнинг кон ажратмасидан ташқарига ҳаракат қилишига йўл қўймаслик;

ер ости газ омборхоналари ва қудуқларнинг герметиклигини назорат қилишга оид тадбирларни мунтазам равишда, бир йилда камида бир марта амалга ошириш;

ногерметик қудуқлардан фойдаланишга, шунингдек, газнинг бошқа горизонтларга оқишига ҳамда унинг ер юзасига оқиб чиқишига йўл қўймаслик.

Агар ер қаъридан фойдаланувчи унга кон ажратмаси берилгандан кейин бир йил давомида ер қаъри участкасидан у тақдим этилган мақсадларда фойдаланишга киришмаса кон ажратмаси далолатномаси ўз кучини йўқотади ва Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига қайтарилиши керак.

Корхона консервация килинганда ёки тугатилганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича ишлар тўхтатилган кунда тўлдирилган геология ва маркшейдер ҳўжжатларининг асл нусхалари 10 кун муддатда юқори турган ташкилотга топширилиши, маркшейдер рекалари, геология хариталари ва усти очиқ конлар нусхалари эса мана шу муддатда манфаатдор корхоналарга, ташкилотларга, шу жумладан, консервация қилинаётган ёки тугатилаётган корхонанинг ер қаъридан фойдаланувчи қўшни корхоналарга берилиши керак.

Кон ажратмаси далолатномаси кон-геологик ва марьшейдер ҳужжатларининг нусхалари олинганлиги тўғрисида ташкилотларнинг тилхатлари нусхалари билан биргаликда корхона консервация қилиниши ёки тугатилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сунг 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига топширилади.

Муҳр ўрни


Ўзбекистон Республикаси

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи


(имзо.исми ва отасининг исми.фамилияси)






Низомга

2-ИЛОВА



Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси томонидан


(ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва унинг қайси идорага бўйсуниши)

га

(кон ажратмаси нима мақсадда берилганлиги)

мақсадларида ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилди.

Берилган кон ажратмаси


(кон ажратмасининг маъмурий ҳолати, манзили)

да мазкур режада



(нуқталарнинг рақами)

нуқталари билан белгиланган чегараларда жойлашган, бунда қуйидагилардан фойдаланилиши керак:

(объектлар саналади, уларнинг ер юзасига чиқувчи проекцияси майдони,

кон ажратмасининг юқори ва қуйи чегаралари чуқурлиги)

Кон ажратмаси далолатномаси 199___ йил "_____" ______________ да _________ тартиб рақами билан Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси реестрига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси

"Саноатгеоконтехназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи

_________________________________________

(имзо, исми ва отасининг исми, фамилияси)