язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш Тартиби (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 49-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 5 февралдаги

49-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қора ва рангли металлар парчалари ва

чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш,

эҳтиётлаш ва топшириш

ТАРТИБИ


Ушбу Низом қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини (бундан кейин "қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндилари" сўзлари ўрнига "металл парчалари" сўзлари қўлланади) тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва етказиб бериш хусусиятларини тартибга солади ҳамда уни барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, компаниялар, холдинглар ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бажариш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мажбурий ҳисобланади.



I. ТОПШИРИҚЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ТАСДИҚЛАШ,

ТАҚСИМЛАШ ВА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


1. Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (топшириш) бўйича топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда, вазирликлар, идоралар, корпорациялар,концернлар, уюшмалар, компаниялар, холдинглар таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва жорий йилнинг октябрь ойидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.

2. Тасарруфида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар ва металл парчалари топширувчи ташкилотлар (бундан кейин "мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар ва металл парчалари топширувчи ташкилотлар" сўзлари ўрнига "металл парчалари топширувчи ташкилотлар" сўзлари қўлланади) бўлган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, холдинглар металл парчалари тайёрлаш (топшириш) бўйича топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда металл парчалари тайёрлаш (топшириш)нинг, унинг турлари кўрсатилган ҳолдаги, бир йил учун белгиланган топшириқларини тасарруфларидаги металл парчалари топширувчиларга етказадилар. Тайёрлаш (топшириш) топшириғи бўлмаган тақдирда ҳар қандай юридик шахсда тўпланган металл парчаларининг ҳаммаси "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Иккиламчиқораметалл" корхоналар хўжалик ҳисобидаги бошқармаси ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти (бундан кейин "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти ўрнига "тайёрловчи" қўлланади) корхоналарига топширилиш мажбурийдир.

3. Худди шу муддатда вазирликлар, идоралар,корпорациялар, компаниялар, холдинглар, уюшмалар тасдиқланган топшириқлар асосида ўз тасарруфларидаги металл парчалари топширувчиларга, металл парчалари тайёрлаш (топшириш) топшириқларини, уларни шаҳарлар, туманлар, вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича жамлаш ҳамда металл парчалари топшириш юзасидан шартномалар тузиш учун, тайёрловчилар реквизитлари кўрсатилган ҳолда жўнатадилар.


4. Металл парчалари тайёрлаш (топшириш) ҳажмлари бўйича тасдиқланган топшириқларга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди. Истисно ҳолларда Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси металл парчаларини топшириш ва етказиб бериш назарда тутилган йил чораги (ой) бошлангунгача 30 кундан кечикмай топшириққа тузатиш киритиши мумкин.


5. Металл парчаларидан ўзининг металл қуйиш ишлаб чиқаришида фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар металл парчалари топширувчилар томонидан киритилади ҳамда Қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг розилиги билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига биноан амалга оширилади. Бунда ўзининг металл қуйиш ишлаб чиқариши учун фойдаланилган металл парчалари ҳажмлари тайёрловчига берилган маълумотнома асосида металл парчалари тайёрлаш (топшириш) топшириғи бажарилишига қўшилади.



II. МИҚДОРИ, СИФАТИ, ТОПШИРИШ

ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қора металл парчалари бўйича  "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Иккиламчиқораметалл" корхоналар хўжалик ҳиисобидаги бошқармаси, рангли металл парчалари бўйича "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамияти ваколатли тайёрловчилар ҳисобланадилар.

7. Тайёрловчиларнинг вакиллари ҳеч бир истисносиз барча металл парчалари йиғувчиларни, топширувчиларни ва улардан фойдаланувчиларни металл парчаларини йиғиш, сақлаш, ишлатиш ва жўнатишнинг тўғрилиги бўйича, шунингдек металл парчалари ҳосил бўладиган жойларни текширишга ҳақлидирлар.


8. Металл парчалари топширувчиларда ҳосил бўладиган металл парчаларининг  ҳаммаси тайёрловчига топширилиши мажбурийдир.


9. Металл парчалари топширувчилар металл парчаларини йиғиш, сақлаш ва жўнатишни ўз кучи ва воситалари билан бажаришга мажбурдирлар. Металл парчаларини жўнатиш муддатлари ҳар ойда, тенг улушларда белгиланади.


10. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ушбу Тартибнинг бузилиши, шунингдек металл парчаларининг йўқ қилиниши ва яроқсизлантирилиши, уларнинг ахлатхонага ҳамда ушбу корхона ва ташкилотларга бириктирилмаган ҳудудларга олиб бориб ташланиши ҳоллари аниқланган тақдирда  тайёрловчининг вакили металл топширувчининг вакили билан биргаликда далолатнома тузади. Ушбу далолатнома мазкур Тартибда назарда тутилган иқтисодий санкцияларни қўллаш учун асос бўлади.


11. Металл парчаларининг жўнатиш вақтида аниқланадиган миқдори (оғирлиги) ва сорти тайёрловчи томонидан металл парчалари қабул қилиб олингандан кейин қабул қилиш  далолатномаларида аниқлаштирилади. Қабул қилиш далолатномалари ҳисоб-китоб қилиш ва тайёрлаш топшириғининг бажарилишини ҳисобга олиш учун асос бўлади.



III. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Автомобиль транспортида тайёрловчига етказиб бериладиган металл парчалари топшириш жойида миқдори ва сифатига кўра қабул қилинади ҳамда қабул қилиш натижалари топшириш - қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бунда тайёрловчига етказиб берилган  металл парчалари юзасидан  топшириш - қабул қилиш далолатномаси уч нусхада тузилади, уларнинг иккитаси тайёрловчида қолади, учинчиси эса металл парчалари топширувчига берилади.


13. Металл парчалари тайёрловчига темир йўл транспорти билан етказиб берилган тақдирда ҳар бир темир йўл вагони, контейнер учун топшириш -  қабул қилиш далолатномаси вагон, контейнер олувчига етиб келган вақтдан бошлаб, вагон, контейнер етиб келган кунни ҳисобга олмасдан, кўпи билан икки сутка мобайнида уч нусхада тузилади. Тайёрловчида олиб келинган металл парчалари сифати бўйича эътироз пайдо бўлган тақдирда, у ушбу металл парчаларини масъул сақловчида қолдиради ва металл парчалари топширувчининг вакилини чақиртиради.


14. Металл парчалари топширувчи томонидан тайёрловчига портлаш хавфи бўлган, кимёвий жиҳатдан тоза бўлмаган ва  радиоактивли металл парчаларининг жўнатилиши тақиқланади.



IV. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Металл парчалари топширувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш пул маблағлари билан амалга оширилади.

16.  Ушбу Тартибнинг 8, 9, 10-бандларида назарда тутилган талабларни бузганлик учун металл парчалари топширувчидан Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигида назарда тутилган миқдорларда жарима ундирилади.


17. Иқтисодий санкцияларнинг қўлланиши металл парчаларини мажбурий топширишдан озод қилмайди.


18. Металл парчаларини йўқ қилганлик ва яроқсизлантирганлик, ахлатхонага ва металл парчалари  топширувчига  бириктирилмаган ҳудудга олиб бориб  ташлаганлик учун металл парчалари топширувчи  корхона, ташкилот раҳбарига тайёрловчининг ваколатли вакиллари томонидан металл парчалари топширувчининг вакиллари билан биргаликда тузилган далолатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси   қонунчилигида назарда тутилган пул жаримаси солинади.


19. Шартнома мажбуриятларини бажармаганлик, шунингдек металл парчаларини қабул қилишни асоссиз рад этганлик учун тайёрловчи металл парчалари топширувчига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган  миқдорларда жарима тўлайди.


20. Металл парчалари топширувчилар икки ҳафта муддатда тайёрловчи вакилининг  иқтисодий санкцияларни қўллаш бўйича хатти-ҳаракати юзасидан "Ўзметкомбинат" акционерлик-ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Иккиламчиқораметалл" корхоналар хўжалик ҳисобидаги бошқармасига ва "Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи" очиқ акциядорлик жамиятига, уларнинг қарорига рози бўлмаган тақдирда эса - хўжалик судига шикоят қилишга ҳақлидир.